ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.01.2012 й. ПҚ-1683-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастурини амалга оширишда биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
11.01.2012 й.
N ПҚ-1683
Мазкур Қарор рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА
"ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ КЎП ТРАНШЛИ
МОЛИЯЛАШТИРИШ ДАСТУРИНИ АМАЛГА
ОШИРИШДА БИРИНЧИ НАВБАТДАГИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Қишлоқ аҳоли пунктларини бош режага мувофиқ комплекс қуриш, қишлоқ жойларда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги замонавий уй-жойлар, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиши кўламини кенгайтириш ҳамда шу асосда қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини тубдан яхшилаш мақсадида:
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Директорлар Кенгаши томонидан 2011 йил 31 августда умумий суммаси 500,0 млн АҚШ долларига тенг бўлган "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастури маъқулланган, бундан 499,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари "Ипотека кредитларини бериш учун кредит линияси" компонентини ҳамда 1,0 млн А
...