Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2018 й. 696-сон "Ички ишлар органларининг патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.08.2018 й.

N 696



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ

ПАТРУЛЬ-ПОСТ ВА ЙЎЛ-ПАТРУЛЬ ХИЗМАТЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 19 июндаги ПҚ-3786-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АЖ ва "Асака" акциядорлик-тижорат банкининг ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматларининг жамоат тартибини муҳофаза қилишда ўрнак кўрсатган ходимларига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бюджет енгил автотранспорт воситаларини (кейинги ўринларда автотранспорт воситалари деб аталади) сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Асака" акциядорлик-тижорат банкининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган рўйхатлар бўйича ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимларига қуйидаги шартларда кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

кредит муддати - 10 йилгача;

дастлабки бадал - сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг камида 15 фоизи миқдорида;

фоиз ставкаси - кредит бериш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида;

кредит бўйича таъминлаш - кредит бўйича сотиб олинадиган автотранспорт воситасини гаровга қўйиш;

фоизларни ҳисоблаш, кредит бўйича асосий қарзни қайтариш ва ҳисобланган фоизларни тўлаш ҳисобланган фоизлар ва асосий қарзни тўлашга уч ойлик имтиёзли давр ҳисобга олинган ҳолда банк ҳисоб-китоби усули билан амалга оширилади.


3. "Ўзавтосаноат" АЖ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тақдимномалари бўйича "Асака" акциядорлик-тижорат банкининг имтиёзли кредитлари ҳисобига ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимлари сотиб олиши учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминласин.


4. "Асака" акциядорлик-тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимлари учун имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

автотранспорт воситалари сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар олишга тавсия этиладиган рўйхатларга киритиш мақсадида ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимларини танлаш мезонларини ишлаб чиқсин;

ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимлари орасида кредитларни олиш шартлари ва тартиби тўғрисида кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этсин;

ажратилган кредитлар ўз вақтида қайтарилиши ва сотиб олинадиган автотранспорт воситасини кредитнинг гаров таъминоти сифатида белгиланган муддатларда расмийлаштиришнинг доимий мониторингини олиб борсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 август

































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск