ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2018 й. 688-сон "Фуқаролар йиғинларида спортнинг футбол турини янада ривожлантириш ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг - ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.2018 й.

N 688




ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИДА СПОРТНИНГ

ФУТБОЛ ТУРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА

ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ РАИСЛАРИНИНГ - ЁШЛАР

МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИЛАРНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, маънавий-эстетик қадриятлар асосида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, футбол билан шуғулланиш учун маҳаллаларда зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг - ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган давлат-хусусий шерикликнинг қуйидаги шартлари:

маҳаллаларда футбол майдонларини қуриш учун Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ер участкаларини ажратиш;

давлат мулки бўлган бўш турган футбол майдонлари объектларини инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан белгиланган тартибда сотиш;

хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил қилинган футбол майдонлари ҳолатини яхшилашга кўмаклашиш асосида ҳар бир маҳаллада футбол майдонларини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки, маҳаллаларда футбол майдонларини қуриш соҳасида давлат-хусусий шериклик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.


2. Белгилаб қўйилсинки, давлат-хусусий шерикликнинг шаклига қараб хусусий шерик зиммасига қуйидаги инвестицион ва ижтимоий мажбуриятлар юкланиши мумкин:

маҳалла аҳолисини куннинг маълум вақтида футбол майдонидан бепул фойдаланиши;

хусусий шерикка бириктирилган футбол майдонини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш борасидаги ишларни амалга ошириш;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган бошқа мажбуриятларни бажариш.


3. Қуйидагилар:

Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий футбол майдонларини ташкил этиш бўйича "Ҳар бир маҳаллада футбол майдони" дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида футбол майдонлари ташкил этиш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг - ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қуйидагилар маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида футбол майдонларини қуриш лойиҳаларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

ташаббускорларнинг маблағлари;

нодавлат ташкилотлар маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Маҳаллалардаги футбол майдонларини сақлаш ҳамда ёшлар ўртасида футбол ва бошқа оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш туман (шаҳар) ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосарлари зиммасига юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 августдаги

688-сон қарорига

1-ИЛОВА



Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари

асосида замонавий футбол майдонларини ташкил этиш

бўйича "Ҳар бир маҳаллада футбол майдони"

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Масъул бажарувчилар

Тадбирларни амалга ошириш механизми ва улардан кутилаётган натижа

I. МАҲАЛЛАЛАРДА ФУТБОЛ МАЙДОНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

1.

Футбол майдонларини хатловдан ўтказиш, қаровсиз ҳолатдаги майдонларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорларга бериш масаласини кўриб чиқиш

2018 йил

октябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Футбол майдонлари ва уларнинг мавжуд ҳолати ялпи хатловдан ўтказилади. Ўтказилган хатлов натижаларига кўра туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан қаровсиз ётган давлат мулки бўлган футбол майдонларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорларга берилиши таъминланади.

2.

Футбол майдонларини қуриш истагида бўлган тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ҳамда зарур ҳолларда кредитлар ажратилишини таъминлаш.

2018 йил

октябрь-ноябрь

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Маҳаллаларда футбол майдонларини қурилишини ташкил этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, барча маҳаллаларда футбол майдони қуриш истагида бўлган тадбиркорлар бириктирилади.

3.

Футбол майдонларида техника хавфсизлигига риоя этиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

10 октябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Техника хавфсизлигига риоя қилиш қоидалари ишлаб чиқилади ва футбол майдонининг кириш қисмига ўрнатилади. Футбол майдонида шуғулланувчилар мазкур қоидалар билан танишиши ва уларга қатъий амал қилиши барча қонуний воситалар билан таъминланади. Шу орқали футбол майдонларида хавфсизлик таъминланишига эришилади.

4.

Спортга оид оммавий ахборот воситаларида "Маҳаллаларда футбол майдони" туркумида мақолалар чоп этиб бориш, кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда маҳаллаларда футбол майдонларини сақлаш ва улардан тўғри фойдаланиш, ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий ривожланишида футболнинг аҳамияти хусусида давра суҳбатлари ўтказиш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.

доимий

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


Маҳаллалардаги футбол майдонларини ташкил этишнинг фойдали жиҳатлари аҳоли ўртасида оммалашади.

Футбол майдонларини ташкил этиш, сақлаш ва ривожлантиришга эътибор кучаяди.

II. МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ФУТБОЛ МАЙДОНЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ

БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

5.

Қаровсиз ҳолдаги футбол майдонларини тиклаш ҳамда футбол майдонлари бўлмаган маҳаллаларда бўш ер майдонларини аниқлаш ва янги майдонларни қуриш бўйича ҳудудий манзилли дастурга таклифлар ишлаб чиқиш.

2018 йил

10 октябрь

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Қаровсиз ҳолдаги футбол майдонлари ҳамда футбол майдони учун бўш ерлар аниқланади.

6.

Маҳаллаларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, футбол мусобақаларини ташкил этиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

15 октябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Ушбу йўриқномани ишлаб чиқилиши ва маҳаллаларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, футбол мусобақаларини тўғри ташкил этилишига хизмат қилади.

7.

Футбол майдони бўлмаган маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик асосида футбол майдонлари қуриш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

25 октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари республика кенгаши

Маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишининг 2018-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурлари тасдиқланади. Маҳалла ёшлари учун футбол майдонлари барпо этилади.

8.

Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий футбол майдонларини қуриш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурлар ижроси мониторингини олиб бориш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида мониторинг гуруҳини шакллантириш.

2018 йил

25 октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари республика кенгаши

Футбол майдонлари сифатли ва ўз вақтида қурилиши устидан назорат қилиш ҳамда қурилган майдонлар бўйича тизимли маълумот юритилади.

9.

Футбол майдонларига қўйилган талаблар асосида футбол майдонларининг (мини-футбол, футбол) намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

10 октябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Маҳалларда ташкил этиладиган футбол майдонлари учун ажратилган молиявий маблағлар миқдоридан келиб чиқиб, футбол майдонларининг ягона намунавий лойиҳалари танлов асосида аниқланади, улар асосида футбол майдонлари қурилишига эришилади.

10.

Футбол майдонларини сифатли қурилишини таъминлаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида жамоатчилик назорати гуруҳларини шакллантириш.

2018-2022 йиллар

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маҳаллаларда ташкил этилаётган футбол майдонларини сифатли қурилиши устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишига эришилади.

11.

Тасдиқланган ҳудудий манзилли дастурлар асосида намунавий лойиҳа бўйича футбол майдонларини давлат-хусусий шериклик шартларида қуриш ва таъмирлаш чора-тадбирларини кўриш ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш.

доимий

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2018-2022 йилларда барча маҳаллардаги футбол майдонлари замонавий қиёфага келтирилади, улар спорт ва ўйин қурилмалари билан жиҳозланади. Республиканинг ҳар бир маҳалласида камида битта футбол майдони бўлишига эришилади.

12.

Маҳаллалар ўртасида футбол бўйича мусобақалар ўтказилишини тизимли йўлга қўйиш, ғолибларни муносиб тақдирлаш.

доимий

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Маҳаллалар ўртасида ташкил этиладиган футбол мусобақаларида ёшларни жисмонан соғлом этиб тарбиялашга, иқтидорли ёшларни футболга жалб этишга хизмат қилади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 август











































Время: 0.0298
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск