Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш /

Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 25.08.2018 й. 3059-сон билан рўйхатга олинган 24.08.2018 й. Ички ишлар вазирлигининг 58-сон, Бош прокуратуранинг 50-ққ-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 7-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 25 августда 3059-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратураси ва

Давлат хавфсизлик хизматининг

2018 йил 24 августдаги

58, 50-ққ ва 7-сон қарорига

ИЛОВА



Автотранспорт воситалари ойналарининг

тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома

бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал

қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (бундан буён матнда ДЙҲХХ деб юритилади) бўлинмалари томонидан автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


автотранспорт воситасининг эгаси - автотранспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;

мурожаат этувчи шахс - автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат беришни сўраб мурожаат қилган Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ёки юридик шахси, чет эл фуқароси ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш мақомига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахс ёки чет эл фуқаросининг ички ишлар органларида доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи қайд этилган миллий паспортига эга бўлган шахс, чет эл давлатларининг Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатувчи ваколатхоналари ёки юридик шахслари;

рухсатнома - автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) ДЙҲХХ бўлинмаси томонидан бериладиган ҳужжат;

стикер - ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида автотранспорт воситалари ойналарининг туси ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини) билдирувчи махсус эмблема (голограмма).


2-БОБ. РУХСАТ БЕРИШНИНГ

ТАЛАБ ВА ШАРТЛАРИ


3. Рухсатномани бериш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (бўлим, бўлинма, пункт) (бундан буён матнда ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмалари деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Бунда ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан автотранспорт воситаcи ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома автотранспорт воситасининг рўйхатга олинган жойидан қатъий назар, берилади.

4. Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари рухсатнома ва тасдиқланган давлат стандартига мувофиқ автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги "Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК ёки ушбу фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари (бундан буён матнда иш бажарувчилар деб юритилади) томонидан келишув асосида амалга оширилиши мумкин.

5. Рухсатномага ҳамда тасдиқланган давлат стандартига мувофиқ автотранспорт воситалари ойналарининг туси:

енгил автомобилларда - улар орқа ён ойналари тусининг ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада, олд ён ойналари тусининг ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада;

туристик йўналишларда йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширувчи автобус, микроавтобус ва минивенларда - улар ён ойналари тусининг ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартирилиши (қорайтирилиши) мумкин.

Ойналарни кўзгусимон тусда ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат этилмайди.

6. Автотранспорт воситаси орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см.дан кўп бўлмаган полоса шаклида, ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) рухсатномасиз, тасдиқланган давлат стандарти асосида амалга оширилади.


3-БОБ. АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ОЙНАЛАРИНИНГ ТУСИНИ ЎЗГАРТИРИШ

(ҚОРАЙТИРИШ) ВА РУХСАТНОМА БЕРИШ

ҲАМДА УЛАРНИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ

7. Рухсатнома бериш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

8. Рухсатнома олиш учун ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаларига мазкур Низомнинг тегишлилигига кўра 2 ёки 3-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилинади.

9. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова этилиши лозим:

а) автотранспорт воситаси эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (жисмоний шахсларга - Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳарбий хизматчилар учун - ҳарбий қисм ёки ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки ҳарбий билет (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билетлари бундан мустасно), чет эл фуқаролари учун - Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ички ишлар органларининг доимий ёки вақтинчалик прописка жойи ҳақида белги қўйилган чет эл фуқаросининг миллий паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахслар учун - фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси);

б) автотранспорт воситасининг эгасига тегишлилигини тасдиқловчи (техник паспорт, техник талон) рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

в) юридик шахсларга тегишли бўлган енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатномани олишга ишончнома (юридик шахс раҳбарига талаб этилмайди) ва ишончнома берилган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

г) автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати.

Мурожаат этувчи шахсдан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб этиш мумкин эмас.


10. Масъул ходим томонидан рухсатнома олиш учун зарур бўлган маълумотлар, шунингдек ҳужжатларнинг намуналари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

11. ДЙҲХХ ҳудудий бўлинмасининг аризани кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш учун масъул бўлган ходими:

мурожаат этувчи шахсдан мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилади;

мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ (қоғоз ёки электрон шаклда) рухсатномаларни беришни махсус рўйхатга олиш китобида қайд этади;

мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ намунадаги рухсатномани расмийлаштиради, имзолайди ва ДЙҲХХ ҳудудий бўлинмасининг муҳрини босади.

12. Расмийлаштирилган рухсатнома мурожаат этувчи шахсга Рухсатномаларни беришни махсус рўйхатга олиш китобига имзо қўйилган ҳолда берилади.

Бунда рухсатнома билан биргаликда унинг амал қилиш муддати назарда тутилган, мазкур Низомнинг 5а-иловасига мувофиқ намунадаги стикер ҳамда ойналар тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) мўлжалланган плёнка бепул қўшиб берилиши лозим.

14. ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаси масъул ходими автотранспорт воситасининг ҳисобга олиш (электрон ва қоғоз шаклдаги) маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритади (рухсатноманинг серияси, рақами, берилган жойи, вақти ва амал қилиш муддати, стикер рақами).

15. Барча ишлар аризани қабул қилишдан бошлаб рухсатнома берилгунга қадар икки соат ичида амалга оширилиши шарт.


16. Қуйидагиларга асосан рухсатнома бериш рад этилиши мумкин:

мурожаат этувчи шахс томонидан мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

мурожаат этувчи шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ҳаққоний бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланганда;

Рухсатномани беришнинг бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслигига кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.


17. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда Рухсатномаларни беришни махсус рўйхатга олиш китобида рад этиш сабаблари ҳақида ёзув киритилади ҳамда дарҳол мурожаат этувчи шахсга рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабар берилади.


4-БОБ. РУХСАТНОМАНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ,

ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


18. Рухсатнома фақатгина:

автотранспорт воситасининг ҳисобга олиш маълумотларига ўзгартириш киритилганида (қайта жиҳозлаш, давлат рақам белгиси ва рўйхатга олиш гувоҳномаси ўзгартирилганда);

эгасининг маълумотларида ўзгариш бўлганида (жисмоний шахснинг фамилия, исми, шарифи ўзгарганида, юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг турар жойи (почта манзили) ёки номланиши ўзгартирилганда) қайта расмийлаштирилади;

Рухсатномани қайта расмийлаштириш унинг эгаси томонидан қайд этилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этилган аризаси асосида амалга оширилади.

Рухсатнома аввал берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатигача қайта расмийлаштирилади ва янги рухсатномага стикер рақами ёзиб қўйилади.

19. Автотранспорт воситасининг эгаси ўзгарганда янги эгасига аввалги рухсатноманинг қолган амал қилиш муддатига ДЙҲХХда қайта рўйхатдан ўтказиш вақтида қайта расмийлаштириб берилади.

Бундай ҳолда аввал берилган рухсатнома автотранспорт воситаси қайта рўйхатга олинаётган жойдаги ДЙҲХХ бўлинмасига топширилиши шарт.

20. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш уни бериш учун назарда тутилган тартиб асосида амалга оширилади.


21. Рухсатнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолатга келтирилган тақдирда унинг дубликати мурожаат этувчи шахснинг аризасига асосан берилади. Яроқсиз ҳолга келтирилган рухсатноманинг асли аризага илова қилинади.

Рухсатнома дубликатини бериш ва қайта расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида тўлов ундирилади.

ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаси рухсатнома дубликатини ҳужжатлар қабул қилинганидан сўнг икки соат ичида бериши шарт.

Дубликат берилганда аввал берилган рухсатнома бекор қилинади, йўқотилган рухсатнома дубликат берилганидан сўнг топилганда у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ҳудудий ДЙҲХХга белгиланган тартибда йўқ қилиш учун топширилиши лозим.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


22. Рухсатнома 1 йил муддатга берилади, эгаси уни амал қилиш муддати тугашидан олдин фойдаланишдан воз кечган тақдирда, тўловнинг қолган қисми қайтарилмайди.

Рухсатнома асосида ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) автотранспорт воситаларидан мазкур автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлган шахслар фойдаланиши мумкин.

23. Рухсатнома бланкаси қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади, уни тайёрлаш, сақлаш, сарфлаш ва унинг ҳисобини юритиш ДЙҲХХ органлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

25. Ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) автотранспорт воситаларидан рухсатнома олмасдан фойдаланиш, шунингдек автотранспорт воситасининг ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома олган ҳолда ойналарнинг ёруғлик ўтказувчанлигини мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилганидан юқори фоизга ўзбошимчалик билан ўзгартириш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.




Низомга

1-ИЛОВА


Автотранспорт воситаси ойналарининг тусини

ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

   

Субъектлар


Тадбирлар


Муддати






Мурожаат этувчи шахс


Автотранспорт воситаси эгаси тегишли ҳужжатларни ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмасига тақдим қилади




Мурожаат этувчи шахснинг хоҳишига кўра








ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаси ходими


1. Мурожаат этувчи шахсдан тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олади ва Рухсатномаларни беришни махсус рўйхатга олиш китобида қайд этади.


2. Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатномани расмийлаштиради ва мурожаат этган шахсга ҳужжатлар ҳамда рухсатномани стикер ҳамда ойналар тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) мўлжалланган плёнка билан бирга тақдим этади.


Умумий навбат асосида

Шу куннинг ўзида (барча ишлар аризани қабул қилишдан бошлаб рухсатнома берилгунга қадар икки соат ичида амалга оширилиши шарт)



        





Низомга

2-ИЛОВА


ЙҲХБ

(Қ.Р. ИИВ, Тошкент ш. ва вилоят ИИББ)




бошлиғига


(РЎ ва ИОБ)



Юридик шахсларга (Ўзбекистон Республикасида

фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик

шахсларига) тегишли автотранспорт воситаси

ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга)

рухсатнома бериш юзасидан

АРИЗА


автотранспорт воситаси (автотранспорт воситасининг русуми, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси) ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома беришингизни сўрайман

Аризага илова этилаётган ҳужжатлар рўйхати:

(Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги низомнинг 9-бандига мувофиқ тўлдирилади)

Масъул ходим



(имзо)

(Ф.И.О.)


Изоҳ. Юридик шахс номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда фирма бланкасида тўлдирилади.






Низомга

3-ИЛОВА


ЙҲХБ

(Қ.Р. ИИВ, Тошкент ш. ва вилоят ИИББ)




бошлиғига


(РЎ ва ИОБ)



Фуқаро


дан


(мурожаат этувчи шахснинг Ф.И.О)






(почта манзили)





(телефон рақами)

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт

воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга

(қорайтиришга) рухсатнома бериш юзасидан

АРИЗА


автотранспорт воситаси (автотранспорт воситасининг русуми, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси) ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома беришингизни сўрайман.

Аризага илова этилаётган ҳужжатлар рўйхати:

(Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги низомнинг 9-бандига мувофиқ тўлдирилади)



(мурожаат этувчи шахс имзоси)

(Ф.И.О.)

20_____йил "____" ___________


Изоҳ. Жисмоний шахс томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари кўрсатилган ҳолда тўлдирилади.

  





Низомга

4-ИЛОВА

Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини

ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатномаларни

беришни махсус рўйхатга олиш

КИТОБИ

Т/р

Мурожаат келиб тушган сана

АТВ эгаси

Рўйхат манзили

АТВ русуми

АТВ тури

АТВ РЎДРБ

Рухсатнома серияси

ва рақами

Стикер рақами

Амал қилиш муддати (санаси)

Плёнка кв.м

АТВ эгасининг имзоси

1.












2.
















Низомга

5-ИЛОВА


Автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга

(қорайтиришга) бериладиган рухсатномалар

НАМУНАЛАРИ


I. Орқа ён ойналарнинг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун:


(Олд томони)



Avtotransport vositasi oynalarining tusini

o'zgartirishga (qoraytirishga)

RUXSATNOMA 1


Seriyasi АА N 0000000


1. ___________ turdagi ______________ rusumli, _______________ro'yxatdan o'tkazish davlat raqami belgili,

____________ rangli avtotransport vositasiga berilgan.


2. Egasi _____________________________________________________________________________________

(yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, jismoniy shaxsning F.,I.,O. va shaxsini tasdiqlovchi hujjati ma'lumotlari)


3. Ruxsatnoma berilgan: ________________________________________________________________________

(DYHXXning hududiy bo'linmasi nomi)


4. Ruxsatnomani berdi: ____________________  __________________  _________________________________

                                                      (DYHXX xodimi lavozimi)                      (imzosi)                                                     (F.I.O.)

                      

                                      M.O'.         

           

(Орқа томони)


5. Avtotransport vositasi oynalarining yorug'lik o'tkazuvchanligi ko'rsatgichlari:


orqa yon (ong tomoni)   _____ %;


orqa yon (chap tomoni)   _____ %.


6. Ruxsatnoma berilgan sana: 20____ yil "_____"_________


7. Ruxsatnomaning amal qilish muddati (sanasi): 20___ й. "____"________ gacha.


8. Stiker raqami: ________________.

II. Орқа ва олд ён ойналарнинг тусини

ўзгартириш (қорайтириш) учун:

(Олд томони)

Avtotransport vositasi oynalarining tusini

o'zgartirishga (qoraytirishga)

RUXSATNOMA 2


Seriyasi  ВВ N 0000000


1. __________ turdagi _______________ rusumli, ______________ ro'yxatdan o'tkazish davlat raqami belgili,

____________ rangli avtotransport vositasiga berilgan.


2. Egasi ______________________________________________________________________________________

(yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, jismoniy shaxsning F.,I.,O. va shaxsini tasdiqlovchi hujjati ma'lumotlari)


3. Ruxsatnoma berilgan: _________________________________________________________________________

(DYHXXning hududiy bo'linmasi nomi)


4. Ruxsatnomani berdi: _______________________  _____________________  ____________________________

                                                          (DYHXX xodimi lavozimi)                              (imzosi)                                                        (F.I.O.)

                        

                                      M.O'.       

(Орқа томони)


5. Avtotransport vositasi oynalarining yorug'lik o'tkazuvchanligi ko'rsatgichlari:


orqa yon (ong tomoni) _____ %;


old yon (ong tomoni) _____ %;


orqa yon (chap tomoni) _____ %;


old yon (chap tomoni) _____ %.


6. Ruxsatnoma berilgan sana 20____yil "_____"_________


7. Ruxsatnomaning amal qilish muddati (sanasi):


20___ й. "____"________ gacha.


8. Stiker raqami: ________________.

III. Туристик автобус, микроавтобус ва минивенлар чап ва ўнг ён

ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун:

(Олд томони)

Avtotransport vositasi oynalarining tusini

o'zgartirishga (qoraytirishga)

RUXSATNOMA 3


Seriyasi  АВ N 0000000


1. ____________ turdagi ______________ rusumli, _______________ ro'yxatdan otkazish davlat raqami belgili,

____________ rangli avtotransport vositasiga berilgan.


2. Egasi ______________________________________________________________________________________

(yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, jismoniy shaxsning F.,I.,O. va shaxsini tasdiqlovchi hujjati ma'lumotlari)


3. Ruxsatnoma berilgan: _________________________________________________________________________

(DYHXXning hududiy bo'linmasi nomi)


4. Ruxsatnomani berdi: _______________________  ________________  _________________________________

                                                          (DYHXX xodimi lavozimi)                       (imzosi)                                                       (F.I.O.)

                        

                                      M.O'.  

(Орқа томони)

5. Avtotransport vositasi oynalarining yorug'lik o'tkazuvchanligi ko'rsatgichlari:


avtobus (mikroavtobus, miniven)lar uchun:


o'ng va chap yon oynalari  _____ %.


6. Ruxsatnoma berilgan sana 20____yil "_____"_________


7. Ruxsatnomaning amal qilish muddati (sanasi): 20__ й. "___"_____ gacha.


8. Stiker raqami: ________________.

Автотранспорт воситаси ойналарининг тусини

ўзгартиришга (қорайтиришга) бериладиган

рухсатномалар намуналарининг

ТАВСИФИ


Автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) 3 турда, тўртбурчак шаклдаги, ўлчамлари 80х130 мм. бўлган, зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 граммли 100 % пахтадан олинган қоғоздан тайёрланади.

I - тури оч ҳаво рангда бўлади - автотранспорт воситаси орқа ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини) билдиради;

II - тури оч яшил рангда бўлади - автотранспорт воситаси орқа ва ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини) билдиради;

III - тури оч яшил рангда бўлади - туристик автобуслар чап ва ўнг ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини билдиради.

Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультрабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган "пахта чаноғи" кўринишидаги умумий "сув белги"си мавжуд.

Офсетли ёзув, серияси икки ҳарфли, номери еттита рақамдан иборат бўлади.

Бланка қуйидаги махсус ҳимояларга эга:

кимёвий таъсирга бардошли полиграф бўёқдан фойдаланилган, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жиловланиши таъминланган. Жуда катталаштирилганда микроматн кўринади, ультрабинафша нурда кўринмайдиган тасвирлар ва етти рақамли сон кўринади. Махсус қабариқ ва ўйиқлар мавжуд.

Лотин алифбоси ҳарфларидаги ўзбек тили қўлланган.

Рухсатноманинг олд томонида унинг номланиши ёзилган, серия ва рақамлари мавжуд, автотраснпорт воситасининг тури, русуми, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, ранги, эгасининг маълумотлари, берилган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий бўлинмасининг номи, берган мансабдор шахснинг лавозими, Ф.И.О. кўрсатилади.

Рухсатноманинг орқа томонида автотранспорт воситаси ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги кўрсаткичлари, берилган санаси ва амал қилиш муддати ҳамда стикер рақами кўрсатилади.

Рухсатномадаги ёзувлар ручкада ёки чоп этиш принтерида киритилади, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиб, бир йил муддатга берилади.






Низомга

5а-ИЛОВА


Ички ишлар органларининг рухсатномаси

асосида туси ўзгартирилганлигини

(қорайтирилганлигини) билдирувчи стикер

НАМУНАЛАРИ


I. Орқа ён ойналарнинг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун:

(Олд томони)

(Орқа томони)

II. Орқа ва олд ён ойналарнинг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун:


(Олд томони)



(Орқа томони)


III. Туристик автобус, микроавтобус ва минивенлар чап ва

ўнг ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун:

(Олд томони)


(Орқа томони)

Ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида туси

ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини)

билдирувчи стикерлар намуналарининг

ТАВСИФИ

Ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида автотранспорт воситалари ойналарининг туси ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини) билдирувчи стикерлар 3 турда, доира шаклдаги, диаметри 63 мм. бўлган, зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 граммли 100% пахтадан олинган қоғоздан тайёрланади ва олд томони ўзи ёпишадиган бўлади.

I тури оч ҳаво рангда бўлади - автотранспорт воситаси орқа ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини билдиради;

II тури оч яшил рангда бўлади - автотранспорт воситаси орқа ва ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини билдиради;

III тури оч қизил рангда бўлади - Туристик автобус, микроавтобус ва минивенлар нинг чап ва ўнг ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини билдиради.

Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультрабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган айлана шаклдаги умумий "сув белгиси" мавжуд.

Стикер қуйидаги махсус ҳимояларга эга:

кимёвий таъсирга бардошли полиграф бўёқдан фойдаланилган, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жиловланиши таъминланган.

Лотин алифбоси ҳарфларидаги ўзбек тили қўлланган.

Олд томонида стикернинг турига кўра I, II ва III рим рақамлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг эмблемаси, "oyna qoraytirishga ruxsatnoma" сўзлари, стикер марказида "2020" рақами ҳамда доира чети бўйлаб йил ойлари рим рақамларида туширилган.

Орқа томонига стикер рақами ва Ўзбекистон Республикасининг герби намунасидаги голограмма туширилган.

Стикер рақами иккита ҳарф ва еттита рақамдан иборат. Стикер олд томони, ўзи ёпишадиган қатламли бўлиб, устки қисми плёнка билан қопланган.

Стикер рақамидаги иккита ҳарф ҳудудларни билдиради (KR-Қорақалпоғистон Республикаси, AN-Андижон , BV-Бухоро, JV-Жиззах, KD-Қашқадарё, NV-Навоий, NA-Наманган, SV-Самарқанд, SI-Сирдарё, SD-Сурхондарё, TV-Тошкент, FA-Фарғона, XV-Хоразм вилоятлари, TN-Тошкент шаҳри).

Стикер автотранспорт воситаларини олд ойнаси ўнг томони юқори қисмига ёпиштирилади.

Стикер бир йил муддатга берилади. Стикерни бераётган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими стикернинг рим рақамларидаги йил ойларининг биттасини қирқиб олади (ва) ёки компостёр қилади. Қирқиб олинган (ва) ёки компостёр қилинган ой рақами стикернинг амал қилиш муддатини белгилайди.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 август, 35-сон, 713-модда






























































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск