ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Наркологик ва психиатрия ёрдами /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 08.08.2018 й. 47-сон "Руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.08.2018 й. 3062-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.08.2018 й.

N 3062




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

08.08.2018 й.

N 47


БУЙРУҒИ



Руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини

ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт

ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган

хизматлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3606-сон "Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                        А. Шадманов






Буйруққа

ИЛОВА



Руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини

ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт

ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар

РЎЙХАТИ


1. (F00-F09) органик, шу жумладан симптоматик руҳий бузилишларда тиббий хизматлар кўрсатиш;


2. (F20-F29) шизофрения, шизотипик ва васваса бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;


3. (F30-F39) аффектив бузилишларда тиббий хизматлар кўрсатиш;


4. (F40-F48) стрессга боғлиқ невротик ва соматоформ бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;


5. (F50-F59) физиологик бузилишлар ва жисмоний омиллар билан боғлиқ бўлган хулқ-атвор синдромларида тиббий хизматлар кўрсатиш;


6. (F60-F69) етуклик ёшдаги шахс ва хулқ-атвор бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;


7. (F70-F79) ақл заифлигида тиббий хизматлар кўрсатиш;


8. (F80-F89) психологик (руҳий) ривожланишнинг бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш;


9. (F90-F98) одатда болалик ва ўсмирлик ёшида бошланадиган эмоционал ва хулқ-атвор бузилишларида тиббий хизматлар кўрсатиш.


Изоҳ:


1. Мазкур касалликлар рўйхати ICD-10 халқаро касалликлар (Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш учун мослаштирилган) таснифига биноан шакллантирилди.


2. Ихтисослаштирилган малакали психиатрик тиббий ёрдам ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлмаган руҳий ва хулқ-атвор бузилишлари кузатилган шахсларга уларнинг маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий розилиги асосида (ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар, шунингдек қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар учун уларнинг қонуний вакиллари томонидан маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий розилиги асосида) кўрсатилади.

Мазкур Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари ассоциацияси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 август, 35-сон, 718-модда










































Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск