ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 18.08.2018 й. 27/5-сон "Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.08.2018 й. 3002-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.08.2018 й.

N 3002-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

18.08.2018 й.

N 27/5


ҚАРОРИ




Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси

Марказий банкида депозитга ўтказиладиган

мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сон "Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/8-сон қарори (рўйхат рақами 3002, 2018 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 17-сон, 353-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор 2018 йил 1 октябрдан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                              М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси

Марказий банкида депозитга ўтказиладиган

мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-бандда:

иккинчи хатбошидан "миллий ва чет эл валютасида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилардан "миллий валютадаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Мажбурий резервлар тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валютада жалб қилинган мажбуриятлар бўйича Марказий банкдаги резидент банкларнинг мажбурий резерв ҳисобварағига пул ўтказиш ёки Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағида ўртачалаштирилган миқдорини ушлаб туриш орқали фақат миллий валютада шакллантирилади ва сақланади.".


3. 7 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 1-илованинг 42-позициясидаги "Инвестиция дастурларини" деган сўзлар "Ривожланиш давлат дастурларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 2-иловадаги жадвалнинг "З" устуни чиқариб ташлансин.


6. 3-иловада:

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"(Ж) Устун = (В) Устун х (Д) Устун + (Г) Устун х (Е) Устун";


ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн олтинчи ва эллик олтинчи хатбошилар тегишлича ўн тўртинчи ва эллик тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қирқ учинчи хатбошидан "жами ҳамда (З) устунида эса 1-27 сатрларнинг (З) устунидаги маблағларнинг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

эллик учинчи ва эллик тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 август, 35-сон, 721-модда








































Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск