язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2018 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2018 й. 699-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.2018 й.

N 699



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини

такомиллаштириш  ва  юк  ташишнинг  ташқи  савдо

йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, автомобилда халқаро юк ташиш бозорини янада ривожлантириш, автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, бўлиши, юк олиб ўтиши ва ундан чиқиб кетиши устидан назорат қилиш механизмини такомиллаштириш, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш ва фойдаланиш ҳолатини таъминлаш, йирик габаритли ва оғир юкли транспорт воситалари ўтишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистои Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси А.А. Абдувалиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 августдаги

699-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорида:


а) 6-бандда:

иккиичи хатбошидагиғир юкли ва" сўзлари "рухсат берилган юк ҳажмлари беш фоиздан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Рухсат берилган юк ҳажмлари беш фоиздан ортиқ бўлганда бундай автотранспорт воситаларининг ўтказилиши давлат автомобиль йўллари бошқармасининг ваколатли органи томонидан бериладиган махсус рухсатномасиз тўлов ундириш йўли билан амалга оширилади";


б) Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисидаги Низомда:


6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов 1-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ белгиланади.


1-жадвал

Умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган

вазнга нисбатан ортиқчалик миқдори, t


Юриладиган 1 км масофа учун тариф,

АҚШ доллари


0 дан 5 гача


0,04

5 дан 10 гача


0,06

10 дан 15 гача


0,12

15 дан 20 гача


0,20

20 дан 25 гача


0,30

25 дан 30 гача


0,46

30 дан 35 гача


0,66

35 дан 40 гача


0,92

40 дан 45 гача


1,26

45 дан 50 гача


1,70

50 ва ундан юқори


2,00

Оғир юкли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтишида ўққа тушадиган ҳақиқий оғирликнинг (Оф) рухсат берилганга (Од) нисбатан ошганлиги учун тўлов ҳар бир ортиқча юкланган ўқ учун 2-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ ундирилади.


2-жадвал

Ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламасининг йўл

қўйиладиган юкламага нисбати (Оф/Од)


Ҳар бир ўқнинг йўл қўйиладиган

юкламадан ортиқча юклама билан

юрилган масофа учун тариф,

АҚШ доллари


1,01 дан 1,05 гача


0,11

1,05 дан 1,10 гача


0,12

1,10 дан 1,15 гача


0,28

1,15 дан 1,20 гача


0,36

1,20 дан 1,25 гача


0,42

1,25 дан 1,30 гача


0,50

1,30 дан 1,35 гача


0,60

1,35 дан 1,40 гача


0,70

1,40 дан 1,45 гача


0,82

1,45 дан 1,50 гача


0,96

1,50 дан 1,55 гача


1,10

1,55 дан 1,60 гача


1,28

1,60 дан 1,65 гача


1,46

1,65 дан 1,70 гача


1,70

1,70 дан 1,75 гача


1,90

1,75 дан 1,80 гача


2,16

1,80 дан 1,85 гача


2,44

1,85 дан 1,90 гача


2,76

1,90 дан 1,95 гача


3,08

1,95 дан 2,00 гача


3,46

2,00 ва ундан юқори


4,00

";


8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ва рухсатнома бериш учун тўланадиган тўловнинг миқдори йўл органлари томонидан қуйидаги тарзда белгиланади:

100 км га қадар - 25 АҚШ доллари;

ҳар бир кейинги километр учун - 0,11 АҚШ доллари".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 ноябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 81-модда):


а) 6-банднинг иккинчи хатбошидаги "йўналтирувчи устунчалар" сўзларидан кейин "ташқи ёритиш" сўзлари қўшилсин;


б) 30-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"автомобиль йўллари, сунъий иншоотлар (кўприклар, йўл ўтказгичлар, айланма транспорт ечимлари)ни панно, стеллалар ва уларни ёритиш тизимларини қуриш билан бирга меъморий-ландшафтли конструкциялаш)".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарорида:


б) 2-иловада:


2-бандга қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситаси - метрологик текширишдан ўтган, фото ва видео суратга олувчи, автоматик режимда ишловчи, автотранспорт воситаларининг тури, русуми, рўйхатдан ўтган давлат рақами белгисини, вазн ва (ёки) габарит параметрларини қайд этувчи сертификацияланган махсус назорат-ўлчаш техник ускунаси";

еттинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


II бўлимнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"II. Махсус рухсатномаларни бериш ва ҳаракатланиш

йўналишини келишиш тартиби";


5-банд қуйидаги таҳрида баён қилинсин:

"5. Ушбу қоидаларга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган ўлчамларнинг бирортасидан юқори ўлчами билан фарқ қиладиган транспорт воситаси (юк билан ёки юксиз) катта хажмли ҳисобланади.

Автотранспорт воситасининг габарит ўлчамлари ҳақиқий кўрсаткичлари чизиқли-ўлчаш асбоби ёрдамида, тўлиқ масса ва ўққа тушадиган оғирлиги эса турғун ёки кўчма турдаги автомобиль тарозилари ёрдамида ёхуд махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари орқали ҳаракатланиши пайтида аниқланади.

Чизиқли-ўлчаш асбоби, шу жумладан, махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари ва автомобиль тарозилари соз ҳолатда бўлиши ва сертификатларга ва (ёки) метрологик текшириш ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат тамғасига эга бўлиши керак.

Автотранспорт воситаларининг габарит ва вазн параметрларини аниқлашда ўлчаш асбобининг икки фоизли фарқ билан ишлашига йўл қўйилади ва у юк ташувчи фойдасига талқин қилинади.

Агар ташиладиган юкнинг габарит ўлчамлари ва (ёки) унинг вазни белгиланган кўрсаткичлардан ўта юқори бўлганлиги ёхуд автомобиль тарозилари, махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситаларининг йўқлиги (носозлиги) сабабли Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситасининг умумий массасини ва ўқларга тушадиган оғирлигини аниқлашнинг имкони бўлмаганда, зарур бўлган параметрлар товар-транспорт ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар асосида аниқланиши мумкин";


6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ташқарига ёки Давлат чегараси ташқарисидан мамлакат ҳудудига юкларни ташишда, шунингдек, мамлакат ҳудудидан юкларни транзит ташишда ваколатли органлардан олинган ва келишилган рухсатнома ҳамда йўналиш чизмалари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг берилиши билан бир вақтда катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш учун йўлга эгалик қилувчи юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига реал вақт режимида электрон шаклда киритилади ва уларга асосан белгиланган тартибда ҳаракатланишни бошлашга рухсат берилади.

Божхона органлари томонидан автотранспорт воситасининг махсус рухсатномада кўрсатилган оғирлик габарит параметрларидан ортиқ эканлиги аниқланган тақдирда бундай автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказишга йўл қўйилмайди ва унинг келгусидаги ҳаракатланиши, янги махсус рухсатномага мувофиқ амалга оширилади";


1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Автотранспорт воситаларининг

рухсат этилган габаритлари*

Узунлиги

якка автотранспорт воситаси


12 m

тиркама


12 m

мингашмали автопоезд


20 m

тиркамали автопоезд


20 m

юкнинг чиқиб туриши**


2 m

Кенглиги


автотранспорт воситалари


2,55 m

изотермик кузовли автотранспорт воситаси


2,6 m

Баландлиги


автотранспорт воситалари


4 m

  

*) Автотранспорт воситаларининг рухсат этилган ўлчамлари олиб қўйиладиган кузовларни ва юк учун тараларни, шу жумладан, контейнерларни ўз ичига олади.

**) Автотранспорт воситаси габаритининг юк билан узунлик бўйича чиқиб туриши (юкнинг ортиқ чиқиб турганлиги автотранспорт воситасининг узунлигини аниқлашда ҳисобга олинади)";


2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Автотранспорт воситаларининг

рухсат этилган массаси

Транспорт воситаси тури


Кўрсаткич (t)


Якка автотранспорт воситалари:


икки ўқли


18

уч ўқли


26

тўрт ўқли


32

Мингашмали ва тиркамали автопоездлар:


уч ўқли


28

тўрт ўқли


36

беш ўқли


40

олти ва ундан ортиқ ўқли


44

            

Изоҳ: Автотранспорт воситаларининг ўқларига тушувчи рухсат этилган оғирлиги автотранспорт воситаларининг умумий рухсат этилган массасига риоя қилинганда якка етакчи ўққа тушувчи оғирлик 11,5 тоннадан, бошқа ўқларга эса 10 тоннадан ортиқ бўлмаслиги керак".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 август