ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Реклама /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2018 й. 702-сон "Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2018 й.

N 702



ТАШҚИ РЕКЛАМАНИ ЖОЙЛАШТИРИШ

СОҲАСИДАГИ ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Реклама бозорида соғлом рақобат муҳитини яратиш, республика аҳоли пунктлари қиёфасини яхшилаш, шунингдек, ташқи реклама соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 декабрдан бошлаб:

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида, шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқи "E-auksion" электрон савдо платформасида очиқ электрон аукционлар орқали берилади;

"E-auksion" электрон савдо платформасида очиқ электрон аукционлар орқали берилган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида, шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқи учун шартномалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки улар ваколат берган ташкилот томонидан тузилади;

ижтимоий реклама маълумотини жойлаштиришнинг энг кам муддати ҳар бир ташқи реклама объекти бўйича ҳисоблаб чиқилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги туманлар (шаҳарлар)да жойлашган давлат ҳокимияти органлари бинолари, маданий-тарихий ва диний объектларда рекламадан холи ҳудудларни аниқлашда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўмаклашади.

5. Белгилансики:

ер участкаларига ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш хуқуқи 10 йилгача, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларга 5 йилгача берилади;

ташқи реклама объектлари реклама жойининг паспорти берилган кундан эътиборан олти ой ичида ўрнатилмаган тақдирда, реклама жойининг паспорти бекор қилинади.

6. Белгилансинки, олдиндан огоҳлантиришни таъминлаш, профилактика самарадорлигини ошириш ва қоидабузарликларга йўл қўймаслик мақсадида реклама бозори субъектлари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳузуридаги "Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази" давлат унитар корхонасидан шартномага асосан кўриб чиқиш учун тақдим этилган реклама маълумотларнинг ғоялари, мавзулари ва эскизлари бўйича ихтиёрий равишда хулосалар олиш ҳуқуқига эга.

7. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ва манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ноқонуний жойлаштирганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;

ташқи рекламани жойлаштиришда реклама берувчининг хоҳишига кўра Ўзбекистон Республикасининг давлат тилидан ва бошқа тиллардан фойдаланиш талабларини белгилаш;

ижтимоий рекламанинг минимал ҳажмини ташқи рекламани жойлаштиришнинг умумий бир йил вақтидан 20 фоизигача оширишни назарда тутувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал вазирлиги бош режалар, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилган тақдирда, ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш чизмасида кўрсатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) қурилиш жойларига киритилишини шунингдек, биноларни қуриш (таъмирлаш) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда ташқи реклама ва ахборот объектларининг (конструкцияларининг) шаҳарсозлик норма ва қоидалари талабларига мувофиқлиги юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли хулосалар берилишини таъминлайди.

9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қурилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни киритсин:

а) қуйидагиларнинг:

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини), шу жумладан биноларнинг ташқи қурилмалари ва фасадларини қуриш, ижтимоий-жамоатчилик фаоллиги, тарихий-маданий қадриятларга қараб аниқланадиган шаҳарларнинг ва шаҳар зоналарининг категориясини ҳисобга олган ҳолда рухсат этиладиган тоифа ва кўриниш, дизайнерлик ечимлари ва реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш тартиби;

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини, уларнинг сони, ҳажми ва шаҳарлар ёки шаҳар зоналари категориясига мувофиқ ҳолда шакллантириш тартиби;

"ташқи реклама" тушунчасини аниқлаштирган ҳолда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқини электрон аукционлар орқали сотиш тартиби;

ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш тўловлари миқдорини аниқлаш, шу жумладан ижтимоий ёки тижорат реклама маълумотларини мавжудлигидан қатъи назар, шунингдек, ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимларнинг табақалаштирилган миқдорларини белгилаш тартиби;

ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг техник регламенти;

муайян майдонда рухсат этиладиган реклама конструкциялари миқдордан келиб чиқиб ҳисобландиган ташқи реклама объектлари (конструкциялари)ни ўрнатиш нормативлари тасдиқланишини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини;

б) қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 30 август, 35-сон, 710-модда
































Время: 0.1922
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск