ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар фаолиятини баҳолаш ва уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш мезонларини белгилаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.08.2018 й. 697-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 28 августдаги

697-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш

кучлари таркибида хизматни ўтаётган ходимлар

ва ҳарбий хизматчилар фаолиятини баҳолаш

ва уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш

мезонларини белгилаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Тошкент шаҳрининг жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизматни ўтаётган ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси саф бўлинмаларининг ходимлари ва Миллий гвардиянинг шартнома асосида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилари (кейинги ўринларда ходимлар ва ҳарбий хизматчилар деб аталади) фаолиятини баҳолаш шартлари ва мезонларини, шунингдек, уларга бир марталик пул мукофоти тўлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом ички ишлар органларининг йўл-патруль хизмати, туман ички ишлар органлари бўйсунувидаги патруль-пост хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматлари ва саф бўлинмалари ходимлари ҳамда Миллий гвардиянинг шартнома асосида хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларига татбиқ этилади.

3. Ҳар ойлик иш якуни бўйича ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга улар лавозим маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда бир марталик пул мукофоти (кейинги ўринларда мукофот деб аталади) тўланади.

Патруллик қилиш ишларининг ҳудудлар бўйича натижалари мукофотлаш тўғрисида қарор қабул қилишнинг асосий шартлари ҳисобланади ва ушбу Низомга 1-иловада келтирилган мезонларга мувофиқ ҳар ойда баҳоланади.

Мукофотлаш учун тақдим этилган санада интизомий жазоси бўлган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга нисбатан рағбатлантириш тариқасида илгари берилган интизомий жазо муддатидан олдин олиб ташланиши қўлланилиши мумкин.


4. Ушбу мукофот амалдаги моддий рағбатлантириш тизими ва мукофотлаш турларига қўшимча ҳисобланади.



2-БОБ. ХОДИМЛАР ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР

ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


5. Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларининг ички ишлар бўлимлари томонидан бириктирилган ҳудудларда хизмат олиб бораётган ходимлар ва ҳарбий хизматчилардан иборат бўлган патруль гуруҳларининг ҳар кунлик фаолияти натижаларининг ҳисоботи юритилади.


6. Ҳар куни смена якунланганидан сўнг патруль гуруҳларининг иш натижалари ҳам ҳар бир гуруҳ, ҳам гуруҳнинг ҳар бир аъзоси бўйича алоҳида таҳлил қилинади. Таҳлил натижалари бўйича гуруҳнинг ижобий иш натижалари (бевосита олди олинган, аниқланган, фош этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар, ушланган тергов ёки суддан яшириниб юрган шахслар сони ва бошқа натижалар), фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар (ушбу гуруҳ хизматни ўташи вақтида патруллик ҳудудидаги кўчалар ва бошқа жамоат жойларида рўйхатдан ўтган ва фош этилмаган жиноятлар сони) ҳақида тегишли ёзувлар ва қайдлар амалга оширилади.


7. Ҳар ойда ҳисобот ойи тугашидан уч кун олдин ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг ички ишлар бўлими раҳбарияти томонидан ҳар бир гуруҳнинг иш фаолияти умумлаштирилади, тахлил қилинади ва баҳоланади.


8. Гуруҳ фаолиятини баҳолаш унинг натижаларини мезон кўрсаткичлари билан таққослаш, баллар қўйиш, уларни қўшиш ва жарима балларини олиб ташлаш, мукофот миқдорининг лавозим маошига нисбатан фоизини аниқлаш йўли билан амалга оширилади.


9. Баҳолаш якунларига кўра, ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг ички ишлар бўлими бошлиғи мукофотга тақдим этилган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга уларнинг бевосита командирлари билан келишилган ҳолда хулосалар тайёрлайди.


Хулосада мукофотга тақдим этилган ходимлар ёки ҳарбий хизматчилар томонидан бажарилган ишларнинг баҳоси ва мукофотлаш учун асослар (балл миқдори) акс эттирилади.

Хулосалар ходимлар ва ҳарбий хизматчиларни мукофотлаш ҳақидаги буйруқлар лойиҳаларига киритиш учун асос ҳисобланади.


10. Келишилган хулосалар:

ходимлар учун - Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига;

ҳарбий хизматчилар учун - мукофот бериш масаласини ҳарбий қисм қўмондонлиги ваколати доирасида ҳал этиш учун Миллий гвардиянинг тегишли бўлинмасига юборилади.


11. Мукофот миқдорлари асосланган бўлиши лозим ва баҳолаш мезонларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.



3-БОБ. МУКОФОТНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


12. Фаолияти натижалари бўйича ходимлар ва ҳарбий хизматчиларни мукофотлаш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


13. Ходимлар ва ҳарбий хизматчиларни мукофотлаш тегишлича Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи ва Миллий гвардиянинг тегишли ҳарбий қисмлари қўмондонлигининг буйруқлари билан амалга оширилади.


14. Мукофотга тақдим этиш тўғрисидаги буйруқ матнида ҳар бир ходим ёки ҳарбий хизматчини мукофотлашнинг асоси (балл миқдори) ҳамда мукофотнинг аниқ миқдори кўрсатилиши керак.


15. Мукофотлаш тўғрисидаги буйруқ шахсий таркибга эълон қилинади.



4-БОБ. МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ


16. Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг моддий рағбатлантириш махсус фондларининг маблағлари, уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар мукофотни тўлашни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Балларни асосли ва холисона белгилаш учун жавобгарлик ходимлар ва ҳарбий хизматчиларни мукофотга тақдим этиш ҳақида хулоса киритадиган ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларининг ички ишлар бўлимлари бошлиқларига, мукофот тўланиши учун жавобгарлик эса - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг бошлиғи ва Миллий гвардиянинг ҳарбий қисмлари командирларига юкланади.


18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия саф

бўлинмалари ходимлари ва Миллий гвардиянинг

шартнома асосида хизматни ўтаётган харбий

хизматчилари фаолиятини баҳолашнинг

АСОСИЙ МЕЗОНЛАРИ

     

Т/р

Фаолиятни баҳолаш мезонлари

Баллар


1

Жиноятни шахсан фош этиш:

-

ижтимоий хавфи катта бўлмаган*

+

6


унча оғир бўлмаган*

+

9

-

оғир*

+

12

-

ўта оғир*

+

15

2

Жиноят фош этилишида бевосита иштирок этиш:

-

ижтимоий хавфи катта бўлмаган

+

2

-

унча оғир бўлмаган

+

3

-

оғир

+

4

-

ўта оғир

+

5

3

Шахсан аниқланган шахслар:

-

бедарак йўқолган

+

6

-

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни ва/ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлиги учун терговдан ва/ёки суддан яшириниб юрган

+

9

-

оғир ва/ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун терговдан ва/ёки суддан яшириниб юрган

+

12

4

Шахсларни аниқлаш ва ушлашда бевосита иштирок этиш:

-

бедарак йўқолган

+

2

-

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни ва/ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлиги учун терговдан ва/ёки суддан яшириниб юрган

+

3

-

оғир ва/ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун терговдан ва/ёки суддан яшириниб юрган

+

5

5

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган, алкоголли ичимлиқдан ёки гиёҳвандлик таъсирида кучли мастлик ҳолатида бўлган шахсларни реабилитация марказларига, тиббий ёрдам кўрсатиш ва реабилитация пунктларига, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига олиб келиш

+

1

6

Тегишли бўлинмаларга ва/ёки органларга такдим этилиб, жиноятларнинг олдини олиш ва/ёки фош этиш, терговдан ва/ёки суддан яшириниб юрган шахсларни ушлашга ёрдам берган тезкор ахборотнинг тасдиқланиши

+

3

7

Маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлаш ва бартараф этиш

+

1

8

Хизматни ўташ мобайнида хизмат вазифаларини бенуқсон бажарганлиги учун корхоналар, ташкилотлар ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларидан, шунингдек, фуқаролардан миннатдорлик хатлари билан тақдирланганлар

+

2

9

Ҳисобот даврида бириктирилган патруллик худудида жиноят содир этилишига йўл қўймаслик, жамоат тартибини бузиш ҳолатларининг мавжуд эмаслиги

+

40

10

Одамлар ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф солувчи ёнғинлар, табиий офатлар, фавқулодда ва бошқа вазиятларда одамларни қутқариш

+

50

          

*) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 15-моддасига мувофиқ жиноятларнинг таснифланиши.


Изоҳ. Баллар ҳар бир ҳолат бўйича берилади.

Одамларни қутқаришда жасорат кўрсатиш кўринишидаги алоҳида хизматлар рағбатлантириш билан бирга давлат мукофотларига тақдим этиш учун асос бўлиши мумкин;

    

    

Балларни олиш учун асослар

1.

Патруллик ҳудудидаги кўчалар ва бошқа жамоат жойларида содир этилишига йўл қўйиш:




ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят

-

5


унча оғир бўлмаган жиноят

-

10


оғир жиноят

-

15


ўта оғир жиноят

-

20

2.

Тўлиқ бўлмаган экипировка билан хизматга чиқиш

-

20

3.

Хизмат интизомини қўпол равишда бузиш

-

100

4.

Хизмат олиб боришда ҳушёрликни йўқотиш

-

15

5.

Узрли сабабларсиз патруллик ҳудудидан четга чиқиш

-

35

6.

Хизмат олиб бориш вақтида ухлаш

-

40

7.

Нарядларни текширишга ваколатли мансабдор шахслардан ёзма танбеҳ олиш, шу жумладан, уларга нисбатан номуносиб муносабатда бўлиш

-

10

8.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш

-

10

9.

Формали кийим-бош кийиб юриш қоидаларини бузиш

-

10

10.

Асоссиз сабабларсиз ҳодиса содир бўлган ёки сигнал берилган жойга ўз вақтида етиб бормаслик

-

50

11.

Нарядларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари ёки хурматсизларча муносабатда бўлганлиги, хизмат одоб-ахлоқи қоидаларини бузганлиги ҳақида фуқаролар мурожаатларида кўрсатилган ҳолатларнинг хизмат текшируви натижалари бўйича тасдиқланиши

-

45

     

Изоҳ. Баллар ҳар бир ҳолат бўйича олинади.

Балларни олишга сабаб бўлган ҳолатлар бир вақтнинг ўзида қилмишнинг оғирлиги ва вазиятдан келиб чиққан ҳолда интизомий жазога тортиш учун асос бўлиши мумкин.

      

Баллар йиғиндиси

Мукофот микдорининг лавозим маошига нисбатан фоизи

55-65 балл

10%

66-75 балл

20%

76-85 балл

30%

86-95 балл

40%

96 балл ва ундан юқори

50%

   





Низомга

2-ИЛОВА



Бир марталик пул мукофоти тўлаш тўғрисидаги

буйрукни тайёрлаш жараёни

СХЕМАСИ

          

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ички ишлар органлари

фаолиятини мувофиқлаштириш

бошқармасининг ички ишлар бўлими

     

1. Ходимлар ва ҳарбий хизматчилардан иборат патруль гуруҳларининг ҳар кунлик натижларини таҳлил қилади ҳисоботини юритади.


2. Ҳар бир гуруҳнинг иш натижаларини умумлаштиради ва таҳлил қилади, белгиланганмезонлар бўйича тўпланганбалларни ҳисоблайди.


3. Мукофотга тақдим этилган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга хулосалар тайёрлайди.


4. Мукофотга тақдим этилган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга тайёрланган хулосаларни уларнинг бевосита командирлари билан келишади.


5. Мукофотга тақдим этилган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларнинг хулосаларини Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Миллий гвардиянинг тегишли бўлинмаларига юборади.

       

1. Ҳисобот ойи

мобайнида ҳар куни



2-4. Ҳисобот ойи

тугашидан уч кун олдин



5. Кейинги ойнинг

1-кунидан кечикмай

2-босқич

Тошкент шаҳар ИИББ, Миллий гвардиянинг тегишли бўлинмалари

    

Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларининг ички ишлар бўлимлари томонидан тақдим этилган хулосаларни умумлаштиради, бир марталик пул мукофотини тўлаш тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлайди ва тегишли равишда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига ва ҳарбий қисм қўмондонлигига киритади.

      

Уч кун муддатда

3-босқич

   

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, Миллий гвардия бўлинмаси командири

      

Бир марталик пул мукофотини тўлаш тўғрисидаги буйруқни имзолайди.

Буйруқ лойиҳаси

киритилган куни

4-босқич

      

Тошкент шаҳар ИИББ ва Миллий гвардия бўлинмаларининг тегишли хизматлари

       

Бир марталик пул мукофотини тўлайди.

Белгиланган тартибда

   


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 август












































Время: 0.1267
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск