ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2018 й. 707-сон "Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2018 й.

N 707



БУТУНЖАҲОН ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, бутунжаҳон Интернет тармоғида (кейинги ўринларда Интернет тармоғи деб аталади) ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлат манфаатларини муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-1-моддасига мувофиқ веб-сайтдан ва (ёки) веб-сайтлардан ва (ёки) саҳифаларидан фойдаланиш махсус ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан қуйидаги ҳолларда чекланиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;

уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек, диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;

давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;

миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;

гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;

порнографияни тарғиб қилиш;

қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш схемаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи Реестрини (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) шакллантирувчи ва юритувчи ваколатли орган этиб белгилансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Реестрга киритилган Интернет тармоғи ресурсларидан фойдаланишни чеклаш бўйича ташкилий ва техник чора-тадбирлар кўрсин;

Реестрни юритиш бўйича идоралараро ахборот алмашиниш ва Реестрга киритилган Интернет тармоғи ресурсларидан фойдаланишни чеклаш бўйича тезкор чоралар кўришни таъминловчи ахборот тизимини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва жорий этсин.


4-1. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 1-бандида келтирилган ҳолатлар веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифасида жойлаштирилган ахборотга ушбу веб-сайт фойдаланувчилари томонидан қолдирилган шарҳлар матнида, шунингдек ижтимоий тармоқлар ёки мессенжерларда аниқланса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази томонидан веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифаси эгаси, шунингдек блогерга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборотларни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юборилади.

4-2. Веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифаси эгаси, шунингдек блогерга Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборотларни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юбориш тартиби 2-1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Л.Х. Тангриев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов







Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 сентябрдаги

707-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши

тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи

веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан

фойдаланишни чеклаш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази

Интернет жаҳон ахборот тармоғи мониторингини амалга ошириш (кейинги ўринларда Интернет тармоғи деб аталади).

Доимий

Жисмоний ёки

юридик шахс

    

Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказига белгиланган тартибда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд Интернет тармоғи (кейинги ўринларда Интернет тармоғи ахборот ресурслари деб аталади) веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишнинг чекланиши кўрсатилган мурожаат.

Доимий

Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази

Тақиқланган ахборот мавжуд Интернет тармоғи ресурсларини аниқлаш.

Доимий

2-босқич

Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази

Интернет тармоғи ресурсларида тақиқланган ахборот мавжудлиги юзасидан хулоса тайёрлаш.

Аниқланганидан сўнг

1 иш куни мобайнида

Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази

Интернет тармоғи ресурслари мониторинги натижаларини Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссиясига юбориш

Заруриятга кўра

(1 иш куни мобайнида)

Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссияси

Келиб тушган хулосаларни кўриб чиқиш.

Мурожаатда ёки сўровда кўрсатилган ахборотнинг тақиқланганлигини эътироф этиш (этмаслик) юзасидан қарор қабул қилиш.

Эксперт комиссиясининг ахборотнинг тақиқланганлигини эътироф этиш (этмаслик) ҳақидаги қарорини Марказга юбориш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда

3-босқич

Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази

Тақиқланган ахборот мавжуд Интернет тармоғи ресурсларининг идентификация маълумотларини Марказ хулосаси ёки Эксперт комиссияси қарори кўрсатилган ҳолда Реестрга киритиш.

Дарҳол

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Реестрга идентификация маълумотлари киритилган Интернет тармоғи ахборот ресурсларидан фойдаланишни чеклаш.

12 соат давомидд

5-босқич

Интернет тармоғи ахборот ресурслари эгаси

Интернет тармоғи ахборот ресурсидан тақиқланган ахборотни олиб ташлаш ва Марказга мазкур ахборотнинг олиб ташланганлиги юзасидан ёзма (электрон) шаклда маълумот юбориш.

Марказ хулосаси ёки Эксперт комиссиясининг Интернет тармоғи ахборот ресурсида тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжудлиги тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиш.

Қонунчиликда белгиланган муддатларда

6-босқич

Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази

Интернет тармоғи ахборот ресурсларининг идентификация маълумотларини Реестрдан чиқариш:

Интернет тармоғи ахборот ресурси эгасининг Интернет тармоғи ахборот ресурсидан тақиқланган маълумот олиб ташлангани тўғрисида билдирган ёзма (электрон) мурожаати;

Суднинг идентификация маълумотлари Интернет тармоғи ахборот ресурслари Реестрига кириш учун асос деб топилган Марказ хулосаси ёки Эксперт комиссия қарорини бекор қилиш ёки ҳаққоний эмас деб топиш тўғрисидаги қарори қонуний кучга кирганидан сўнг амалга оширилади.

Сутка давомида

7-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Идентификация маълумотлари Реестрдан чиқарилганидан сўнг Интернет тармоғи ахборот ресурсларидан фойдаланишни чеклашни олиб ташлаш

Сутка давомида

 





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 сентябрдаги

707-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий коммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон қарорида:


а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд Интернет тармоғи Реестрини юритиш;

Қонунчиликка мувофиқ, ишчи орган сифатида ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасида комплекс экспертиза ўтказилишини ташкил этиш";


б) 2-банддаги иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилаб қўйилсинки, Марказ юридик шахс ҳисобланади ва ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ахборот хизматлари бозори субъектлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилади, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи Реестрини юритади, шунингдек, Ахборот ва коммуникациялар соҳасидаги эксперт комиссиясининг ишчи органи функцияларини бажаради";


в) 2-иловада:


6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи Реестрини юритиш;

Қонунчиликка мувофиқ, ишчи орган сифатида ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасида комплекс экспертиза ўтказилишини ташкил этиш";


7-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланган ахборот тарқатувчи Интернет тармоғи ресурсларини Реестрга киритиш ва ундан чиқаришни амалга ошириш;

оммавий коммуникация воситаларида тарқатиладиган ахборот материалларининг ахборот соҳасида шахс, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга, миллий-маданий қадриятлар, анъаналар ва меросни сақлаб қолишга йўналтирилган республика қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан комплекс экспертизага материалларни тайёрлаш ва уни ўтказишни ташкил этиш";

тўртинчи-ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи-ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 5 августдаги 228-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 70-модда):


а) 1-иловадан ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 2-иловада:


5-бандда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"эксперт хулосаларини ўрганади ҳамда халқаро Интернет тармоғи ахборот ресурсларининг идентификация маълумотларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи Реестрига киритиш юзасидан қарор қабул қилади";

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"материалларни кўриб чиқиш ҳамда халқаро Интернет тармоғи ахборот ресурсларининг идентификация маълумотларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи Реестрига киритиш юзасидан қарор қабул қилиш";


9-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"материалларни экспертизадан ўтказиш ва зарур ҳолларда экспертиза хулосаларини судда ҳимоя қилиш учун эксперт (экспертлар) белгилаш";


11-бандда:

учинчи хатбошига "Комиссия томонидан белгиланган тартибда, шу жумладан электрон кўринишда мажлис натижаларини рўйхатга олиш ва ўтказиш" сўзлари қўшилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


12-бандда:

учинчи хатбошига "шу жумладан, Комиссия томонидан белгиланган тартибда электрон ҳужжат айланиши тартибида" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"зарур материалларни ўз вақтида тайёрлашни таъминлайди ҳамда материаллар Ишчи органга тушган санадан бошлаб 15 кун муддатда экспертиза ўтказади";


13-банднинг саккизинчи хатбошига "шу жумладан, Комиссия томонидан белгиланган тартибда электрон ҳужжат айланиши йўли билан" сўзлари қўшилсин;


14-16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Комиссия раиси жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳар бир аниқ мурожаати юзасидан материаллар олинган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида Комиссия ишчи органи таклифи билан жалб этилган экспертлардан экспертни (экспертларни) тасдиқлайди.

15. Экспертиза материаллар олинган санадан бошлаб 15 кун мобайнида ўтказилади.

16. Эксперт (экспертлар) тақдим этилган материалларни беш кун муддатда ўрганиб чиқади ва эксперт хулосаси беради";


18 ва 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Зарурат бўлганда Комиссия бажарилган ишлар юзасидан Ишчи органнинг амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқади.

19. Комиссия қарори мажлисда иштирок этган барча Комиссия аъзолари томонидан имзоланган баённома асосида, шу жумладан Комиссия томонидан белгиланган тартибда электрон ҳужжат алмашинуви воситасида расмийлаштирилади";


20-банддаги "Комиссия" сўзи "эксперт (экспертлар)" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банддаги "материаллар экспертизага тушишига" сўзлари "заруратга" сўзи билан алмаштирилсин;


30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Комиссия фаолиятини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларни ҳал этиш ҳамда экспертизалар ўтказиш Комиссиянинг ишчи органи томонидан, шу жумладан Комиссия томонидан белгиланган тартибда электрон ҳужжат алмашинуви йўли билан амалга оширилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 сентябрь, 36-сон, 729-модда







































Время: 0.1780
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск