ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Прокуратура / Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2018 й. 710-сон "Эгмонт" молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2018 й.

N 710



"ЭГМОНТ" МОЛИЯВИЙ РАЗВЕДКА

БЎЛИНМАЛАРИ ГУРУҲИНИНГ ФАОЛИЯТИДА

ИШТИРОК ЭТИШ ДОИРАСИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) "Эгмонт" молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг (кейинги ўринларда "Эгмонт" гуруҳи деб аталади) фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари таъминланиши учун масъул махсус ваколатли орган этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Марказий банки Департаментни "Эгмонт" гуруҳи фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминласин.

3. Департаментга амалий мақсадга мувофиқликдан келиб чиқиб ва ушбу қарорнинг 2-бандида қайд этилган тегишли вазирлик ҳамда идоралар раҳбарлари билан келишган ҳолда, "Эгмонт" гуруҳи фаолиятига тегишли қисми бўйича, шунингдек, "Эгмонт" гуруҳи доирасида ўтказиладиган ялпи мажлислар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси делегацияларини шакллантиришда уларнинг вакилларини экспертлар сифатида белгиланган тартибда жалб қилишга рухсат берилсин.


4. Департамент Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Департаментнинг бюджетдан ташқари махсус фонди маблағлари ҳисобидан қуйидаги харажатлар молиялаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин:

"Эгмонт" гуруҳи бюджетига Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги улушли бадалини тўлаш;

Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг "Эгмонт" гуруҳи доирасида ўтказиладиган ялпи мажлислар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 сентябрь










































Время: 0.1797
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск