язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2018 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 18.08.2018 й. 27/13-сон "Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.09.2018 й. 2706-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.09.2018 й.

N 2706-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

18.08.2018 й.

N 27/13


ҚАРОРИ




Банкка алоқадор бўлган шахслар билан

тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга

қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/15-сон қарори (рўйхат рақами 2706, 2015 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 418-модда) билан тасдиқланган Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                             М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Банкка алоқадор бўлган шахслар билан

тузиладиган битимлар тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 19-бандда:

бешинчи хатбоши "ҳамда кредит берувчи банкдаги депозитлар билан таъминланган кредитлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Банкка алоқадор шахсга ёки унинг номидан фаолият кўрсатувчи шахсга бериладиган ҳар қандай кредит, таъминот сифатида:

кредит берувчи банкка миллий валютада киритилган депозитлар қўйилганда кредитнинг камида 100 фоизи;

кредит берувчи банкка чет эл валютасида киритилган депозитлар қўйилганда кредитнинг камида 105 фоизи;

давлат қимматли қоғозлари қўйилганда кредитнинг камида 125 фоизи;

бошқа таъминот воситаси қўйилганда кредитнинг камида 130 фоизи миқдорида бозор баҳосидаги таъминот билан таъминланиши шарт.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 сентябрь, 36-сон, 740-модда