Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 28.07.2018 й. 26/6-сон "Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида Ўзбекистон Республикаси банклари балансининг актив ва пассивларидаги валюта ҳисобварақлари қолдиқларини қайта баҳолаш қоидаларининг II бўлими 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 05.09.2018 й. 535-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.09.2018 й.

N 535-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.07.2018 й.

N 26/6


ҚАРОРИ



Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида

Ўзбекистон Республикаси банклари балансининг

актив ва пассивларидаги валюта ҳисобварақлари

қолдиқларини   қайта   баҳолаш   қоидаларининг

II бўлими 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1997 йил 24 октябрда 363-сон билан тасдиқланган "Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида Ўзбекистон Республикаси банклари балансларининг актив ва пассив қисмларидаги валюта ҳисобрақамлари қолдиқларини қайта баҳолаш қоидалари"нинг (рўйхат рақами 535, 1998 йил 16 ноябрь) II бўлими 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Валюта курси ўзгаришидан кўрилган фойда ёки зарарларни аниқлаш ва молиявий ҳисоботни тузиш мақсадларида чет эл валютасида қайд этилган актив ва пассив ҳисобварақлар қолдиқларини қайта баҳоланиши ҳар бир ойнинг охирги иш кунида ўтказилади. Жамланма баланс ҳисоботини тузиш учун қайта баҳолаш ойнинг исталган кунида ўтказилиши мумкин. Ушбу ҳолатларда бир хил қайта баҳолаш қоидалари қўлланилади.

Бунда банкнинг чет эл валюталари бўйича ҳисобварақларининг қолдиқлари (актив ва пассивлари) баланс тузиш санасига Марказий банкнинг курси асосида қайта баҳоланади.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                           М. Нурмуратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 сентябрь, 36-сон, 732-модда








































Время: 0.1866
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск