ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Иқтисодиёт вазирлигининг 26-сон, Молия вазирлигининг 115-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-59-сон "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низомининг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 30.07.2018 й. Қарори (АВ томонидан 05.09.2018 й. 2499-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.09.2018 й.

N 2499-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.07.2018 й.

N 26


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.07.2018 й.

N 115


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

30.07.2018 й.

N 2018-59


ҚАРОРИ




Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга

кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий

низомининг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 24 июндаги 36, 62, 2013-34-сон қарори (рўйхат рақами 2499, 2013 йил 8 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й. 32-сон‚ 435-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказининг намунавий низомининг 6-бандидаги "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари" ҳамда "туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, туман фермерлар кенгашининг" деган сўзлар тегишлича "туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари" ҳамда "туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлими ҳамда туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Молия вазири

Д. Кучкаров

Давлат солиқ қўмитаси раисининг

биринчи ўринбосари

Б. Мусаев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 сентябрь, 36-сон, 734-модда








































Время: 0.2052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск