Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисида умумий қоидалар / Гаров. Ипотека. Ушлаб қолиш. Закалат. Кафиллик. Кафолат /

Марказий банк Бошқарувининг 18.08.2018 й. 27/7-сон "Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.09.2018 й. 2364-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.09.2018 й.

N 2364-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

18.08.2018 й.

N 27/7


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини

бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 24 мартдаги 10/1-сон қарори (рўйхат рақами 2364, 2012 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 223-модда) билан тасдиқланган тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                               М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини

бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Кафолат бериш масаласи банк (филиал)нинг кредит қўмитаси томонидан банк кредит сиёсатида кўрсатилган кафолат беришнинг лимитлари доирасида кўриб чиқилади.

Берилган кафолатларнинг ҳисоби Бош банкда юритилади ва унинг тўғри юритилиши банк бошқаруви раиси зиммасига юклатилади.".


2. Қуйидаги мазмундаги 7-1-банд билан тўлдирилсин:

"7-1. Банк томонидан кафолат бериш қатъий ҳисобда турувчи бланкда расмийлаштирилади. Кафолат бланклари ҳисоби алоҳида дафтарда қайд этиб борилади. Кафолат бланклари шакли банкнинг ички тартибларида ягона шаклда белгиланади.

Кафолат бланклари Бош банк ва "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида ягона шаклдаги махсус ҳимоя белгилари билан таъминланган қоғозда тайёрланиб, Бош банк томонидан банкнинг барча филиалларига етказилади.".


3. 14-банддаги "Бош банк" деган сўзлар "банк (филиал)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 сентябрь, 36-сон, 739-модда

































Время: 0.2333
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск