язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Тожикистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобил қатнови тўғрисида Битим (Душанбе, 2018 йил 9 март)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати

ўртасида халқаро автомобил

қатнови тўғрисида

БИТИМ


Душанбе, 2018 йил 9 март,


ЎзР Президентининг 2018 йил 31 майдаги

ПҚ-3762-сонли қарори билан тасдиқланган.


(Ўзбекистон Республикаси учун

2018 йил 25 июлдан кучга кирган)



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

Томонлар давлатларининг ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш учун автомобилда халқаро ташишларни ишончли ва самарали таъминлашнинг муҳимлигини тан олган ҳолда,

атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш заруриятини инобатга олиб,

автомобилда халқаро ташишлар соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган интилишга таянган ҳолда ва автомобиль қатновини енгиллаштириш истагида,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


1. Мазкур Битим қоидалари Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатга олинган ташувчилар ва автотранспорт воситалари томонидан амалга ошириладиган Томонлар давлатлари ўртасида ва уларнинг ҳудудлари орқали транзит тарзда, шунингдек, учинчи мамлакатларга/мамлакатлардан йўловчи ва юкларни халқаро ташишларга нисбатан татбиқ этилади.


2. Мазкур Битим Томонларнинг давлатлари иштирокчи ҳисобланган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.



2-модда


Мазкур Битимда қўлланиладиган атамалар қуйидаги маъноларни англатади:


1. "Ташувчи"  Томонлардан бирининг давлати ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосларда автотранспорт воситасига эгалик қилувчи ва ушбу давлатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ автомобилда халқаро ташишларни амалга оширишга рухсат берилган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс.


2. "Автотранспорт воситаси":

йўловчиларни ташишда  автобус, яъни йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчи ўриндиғи билан ҳисоблаганда 9 тадан ортиқ ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси;

...