ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 26.07.2018 й. 10-сон "Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.09.2018 й. 1864-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.09.2018 й.

N 1864-2




ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА

НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

26.07.2018 й.

N 10


БУЙРУҒИ



Реактив қувват компенсацияси

бўйича ишларни ташкил этиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2008 йил 9 сентябрдаги 168-сон буйруғи (рўйхат рақами 1864, 2008 йил 10 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 419-модда) билан тасдиқланган Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                 Д. Исақулов






Буйруққа

ИЛОВА



Реактив қувват компенсацияси

бўйича ишларни ташкил этиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банддаги "50" сони "20" сони билан алмаштирилсин.


2. 3-банддаги "саноат корхоналарининг" деган сўзлар "истеъмолчиларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 15-банддаги "давлат-акциядорлик компанияси" деган сўзлар "акциядорлик жамияти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 26-банддан олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


5. 27-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қувват коэффициентини пасайиши оқибатида электр энергиясини қўшимча технологик йўқотишларини ҳисоблаш мазкур Низом иловасининг 18-бандига мувофиқ амалга оширилади.".


6. 28-банддаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Низом иловасида:


а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва (ёки) Магистраль электр тармоғидан таъминланадиган истеъмолчилар учун қувват коэффициентининг норматив қиймати қуйидагича белгиланиши лозим:

0.4 кВ

tgφн = 0,25

6-10 кВ

tgφн = 0,30

35 кВ

tgφн = 0,32

110 кВ

tgφн = 0,38

220 кВ

tgφн = 0,50

Агар истеъмолчи подстанциянинг шиналарига уланган бўлса у холда тегишлича подстанцияни электр энергияси билан таъминловчи тармоқ кучланишдаги норматив қиймат ҳисобга олинади.".


б) 5-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


в) қуйидаги мазмундаги 4-§ билан тўлдирилсин:


"4-§. Қувват коэффициентини пасайиши оқибатида

электр энергиясини қўшимча технологик

йўқотишларини ҳисоблаш


18. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун керак бўладиган бирламчи маълумотлар:

а) ҳисоб даврида истеъмолчига амалда етказиб берилган актив ва реактив электр энергияси миқдори Wа, Wр;

б) электр таъминоти шартномасида белгиланган қувват коэффициенти (cosϕшарт);

в) Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2871, 2017 йил 31 март) мувофиқ ҳисобланган истеъмолчи уланган электр тармоқлар бўйлаб электр энергиясини узатиш ва тақсимлашда унинг технологик йўқотишларнинг нормативи .

Ҳисоб даврида истеъмолчига амалда етказиб берилган актив ва реактив электр энергияси миқдоридан келиб чиқиб, амалдаги қувват коэффициенти қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

(21)

Ҳисоб даврида электр энергиясини истеъмолчига етказиб беришда истеъмолчи уланган тармоқларда содир бўладиган унинг технологик йўқотишларининг абсолют миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:

(22)

Бунда, ҳисоб даврида истеъмолчига етказиб берилган актив электр энергияси миқдори.

Мазкур Методиканинг 17-бандига асосан қувват коэффициенти камайиши оқибатида электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатишда унинг технологик йўқотишлари марта ортиши инобатга олинса, ҳисоб даврида истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш учун электр тармоқлардаги электр энергияси йўқотишларининг:

электр таъминоти шартномаси билан чекланган миқдори:

(23)

амалдаги миқдори:

(24)

Истеъмолчида қувват коэффициенти электр таъминоти шартномасида белгилангандан пасайиши оқибатида электр тармоқларда содир бўладиган қўшимча электр энергияси йўқотишлари қуйидаги формула билан аниқланади:

(25).".

8. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти, "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти ва "Ўртаосиёэнерготармоқлойиҳа" акциядорлик жамияти билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 сентябрь, 36-сон, 733-модда





















































Время: 0.1466
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск