Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ФҲДЁ бўлимлари фаолиятини молиялаштириш учун махсус ташкил қилинадиган шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 05.09.2018 й. 3066-сон билан рўйхатга олинган, 01.08.2018 й. Адлия вазирлигининг 256-ум-сон, Молия вазирлигининг 119-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 5 сентябрда 3066-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ҳамда

Молия вазирлигининг

2018 йил 1 августдаги

256-ум, 119-сонли қарорига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ФҲДЁ

бўлимлари фаолиятини молиялаштириш учун махсус

ташкил қилинадиган шахсий ғазна ҳисобварағига

йўналтирилган маблағлардан фойдаланиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари (бундан буён матнда ФҲДЁ бўлимлари деб юритилади) фаолиятини молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ташкил қилинадиган шахсий ғазна ҳисобварағи (бундан буён матнда махсус ҳисобварақ деб юритилади) маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Махсус ҳисобварақ маблағларини тасарруф этиш Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус ғазначилик шахсий ҳисобварағига герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 40 фоизи, шунингдек, ФҲДЁ бўлимлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус ташкил қилинадиган ғазначилик шахсий ҳисобварағига йўналтирилади ва фақат ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлари, ходимларининг узоқ муддат хизмат қилгани учун иш ҳақига устама ҳақ тўлаш ва мартаба даражалари учун қўшимчаларига, шунингдек, уларни моддий рағбатлантиришга (лавозим маошининг ва мукофотларнинг 100 фоизи миқдоригача шахсий устамалар) ишлатилади.



2-БОБ. МАХСУС ҲИСОБВАРАҚ МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


3. Махсус ҳисобварақ даромадлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус ғазначилик шахсий ҳисобварағига герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг 40 фоизи;

ФҲДЁ бўлимлари томонидан пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағларнинг 100 фоизи.


4. Маблағлар туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари учун очилган тегишли (25 разрядли 4014 Тақсимланиши назарда тутилган маблағлар (транзит) хисобварақлар орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари учун очилган (27 разрядли 4014 Тақсимланиши назарда тутилган маблағлар (транзит) махсус ҳисобвараққа келиб тушади.



3-БОБ. МАХСУС ҲИСОБВАРАҚ

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


5. Махсус ҳисобварақдаги маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:

ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг узоқ муддат хизмат қилгани учун иш ҳақига устама ҳақ ва мартаба даражалари учун қўшимчалар тўлашга;

ФҲДЁ бўлимлари ходимларини моддий рағбатлантиришга (лавозим маошининг 100 фоизи миқдоригача шахсий устамалар ва мукофотлар);

ФҲДЁ бўлимларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича тадбирларга.


6. Махсус ҳисобварақдаги маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг тегишли бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига (4010 Ажратмалар ҳисобига шаклланадиган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари) ҳудудий молия бўлимлари томонидан рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси доирасида хар ойлик ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб буюртманома асосида молиялаштириб берилади.


7. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг тегишли бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига махсус ҳисобварақдан келиб тушган маблағларни сарфлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ва туман (шаҳар) молия бўлимлари томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига асосан амалга оширилади.


8. Махсус ҳисобварақдан ажратилган маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги ҳисобот туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ҳар ойда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этилади.


9. Махсус ҳисобварақнинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.

10. Махсус ҳисобварақ маблағларини тақсимлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан амалга оширилади.



4-БОБ. МАХСУС ҲИСОБВАРАҚ МАБЛАҒЛАРИНИ

ХОДИМЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШГА

ЙЎНАЛТИРИШ


11. Махсус ҳисобварақдан ФҲДЁ бўлимлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама ўрнатиш;

байрамларда бир марталик пул мукофоти билан мукофотлаш;

мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмат учун қўшимча ҳақ ва устамалар тўлаш;

ишда муваффақиятларга эришганлиги ва муҳим топшириқларни бажарганлиги учун алоҳида ходимларни мукофотлаш.


12. ФҲДЁ бўлимлари ходимларига лавозим маошларининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар ўрнатилади.

Шахсий устамалар туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосарлари - туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари раислари томонидан белгиланади.


13. ФҲДЁ бўлимлари ходимлари байрамлар муносабати билан бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди (лавозим маоши ва рағбатлантириш коэффициенти) миқдоригача бир марталик мукофот билан моддий рағбатлантирилади.


14. ФҲДЁ бўлимлари ходимларига мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмат учун қўшимча ҳақ ва устамалар тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.


15. Ишда муваффақиятларга эришганлиги ва муҳим топшириқларни бажарганлиги учун ФҲДЁ бўлимларининг алоҳида ходимлари туман (шаҳар) ҳокими томонидан энг кам иш ҳақининг 10 баравари миқдоригача бўлган бир марталик мукофот билан рағбатлантирилиши мумкин.


16. Моддий рағбатлантиришнинг аниқ миқдорлари мазкур Низомнинг 11-15-бандлари билан белгиланган доирада, махсус ҳисобварақ тушумлари ҳажмидан келиб чиқиб, ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан белгиланади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


17. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 сентябрь, 36-сон, 735-модда









































Время: 0.2246
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск