Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2018 й. ПҚ-3939-сон "Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.2018 й.

N ПҚ-3939



ҲУДУДЛАРДА ТАДБИРКОРЛИК

ТАШАББУСЛАРИ ВА ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ЖАДАЛ АМАЛГА ОШИРИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Таъкидлаш лозимки, ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва инвестициялар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун максимал даражада қулай шарт-шароитлар яратиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар қатор тизимли муаммо ва камчиликларга дуч келмоқда.

Хусусан, янгидан ташкил этилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, инвестицияларни жалб этиш, иқтисодиёт ва тадбиркорликни, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ҳамда туризмни ривожлантириш учун масъул бўлган ҳоким ўринбосарлари томонидан тадбиркорларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга, ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга, шунингдек, мавжуд салоҳиятдан максимал даражада фойдаланишга кўп ҳолларда бепарво муносабатда бўлинаётганлиги кузатилмоқда.

Республика ва жойлардаги давлат бошқаруви органларида кенг тарқалган ва бартараф этилмаётган тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини кўриб чиқиш ва амалга ошириш, зарур ишлаб чиқариш объектлари, ер участкалари ва кредит маблағларини ажратиш, муҳандислик-коммуникация ва бошқа инфратузилма объектларини яратиш масалаларини ҳал этишдаги сансоларлик, бюрократизм ва тўсиқлар билан боғлиқ ҳолатлар тадбиркорлик субъектларини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга фаол жалб этиш, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ошириш, саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш ва хизматлар соҳасини ривожлантиришни таъминламаяпти.

Бундан ташқари, жойлардаги ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг малакаси ва амалий тажрибаси етарли даражада эмаслиги, республика давлат бошқаруви органлари томонидан улар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ишларининг сустлиги қабул қилинаётган қарорларнинг самарали ижро этилишига ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларига эришишга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, бўш турган объектлар, ер участкалари ва бошқа инфратузилмадан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) 1-иловага мувофиқ таркибда;

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар (кейинги ўринларда  ҳудудий гуруҳлар) 2-14-иловаларга мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

ҳудудий гуруҳлар таркибига кирган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари асосий иш жойи бўйича мажбуриятларини бажаришдан озод қилинади ҳамда доимий равишда ўзларига бириктирилган ҳудудда бўлади;

Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар ишига Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар раҳбарларининг қарори билан давлат органлари ва ташкилотларининг бошқа вакиллари ҳам жалб этилиши мумкин;

Комиссия ва ҳудудий гуруҳларнинг сўровлари, кўрсатмалари барча давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва мансабдор шахслари томонидан сўзсиз ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.


3. Қуйидагилар:

а) Комиссиянинг асосий вазифалари этиб:

10 кунда камида бир марта жойлардаги давлат органлари ва ташкилотлари даражасида ҳал қилинмаган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган мавжуд бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш;

тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қабул қилинган қарорлар, шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотларига манзилли топшириқлар назарда тутилган қарорлар ижроси устидан тизимли назоратни амалга ошириш;

ҳудудий гуруҳлар томонидан чуқур таҳлил асосида аниқланган тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишдаги бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш мақсадида қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш белгилансин;

б) ҳудудий гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб:

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳолатини, шу жумладан, муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва бошқа инфратузилмани ўрганиш, шунингдек, уларни, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банклари маблағларини жалб этган ҳолда янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

ҳудудларнинг эҳтиёжи ва салоҳиятидан (ресурс, табиий-иқлим, меҳнат ва бошқалар) келиб чиқиб, инвестиция киритишни талаб этадиган истиқболли лойиҳаларни, шунингдек, бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини ўрганиш ва аниқлаш;

тадбиркорлик субъектлари томонидан қўллаб-қувватланган ва тегишли ҳудудда амалга ошириш таклиф қилинаётган истиқболли лойиҳаларни тезкор кўриб чиқиш чораларини кўриш, салоҳиятли инвесторлар билан музокаралар ва учрашувлар ўтказиш;

тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банкларининг кредит линиялари ҳисобидан амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини таъминлаш;

бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини савдоларга қўйиш билан боғлиқ масалаларнинг тезкорлик билан ҳал этилишини таъминлаш;

жойларда давлат органлари ва ташкилотлари даражасида ҳал қилинмаган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоли масалаларни, шунингдек, зарур ҳолларда, истиқболли тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни Комиссияга киритиш;

вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекцияларининг тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш.


4. Комиссиянинг ишчи органи функцияси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармасига;

ҳудудий гуруҳларнинг ишчи органи функцияси маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инвестиция, инновация, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича котибиятларига юклатилсин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ҳудудий гуруҳлар молиялаштириш манбаларини (маҳаллий бюджет, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг тегишли фаолият соҳалари бўйича бюджетдан ташқари жамғармалари) аниқлаган ҳолда, давлат органлари ва ташкилотлари зиммасига тегишли ҳудудда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳалар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун шартнома асосида лойиҳа ташкилотларини жалб этиш юзасидан мажбуриятларни юклаш ҳуқуқига эга;

қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда савдоларга қўйиладиган бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкалари тадбиркорлик субъектларининг аниқ инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини белгилаган ҳолда савдога қўйилади;

тегишли ҳудудда, шу жумладан, бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг веб-сайтларида ва Интернетдаги ижтимоий тармоқларда жойлаштирилади, шунингдек, телевидениеда эълон қилинади;

тадбиркорлик субъектлари тегишли ҳудудда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳаларни танлашда тегишли ҳужжатларни кейинчалик ҳудудий гуруҳнинг ишчи органига юбориш учун Давлат хизматлари марказларига ёки бевосита ҳудудий гуруҳнинг ишчи органига мурожаат қилиши мумкин;

ҳудудий гуруҳлар бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларининг уларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шу жумладан, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни кўрсатган ҳолда электрон аукцион савдоларига қўйилишини таъминлайди;

ҳудудий гуруҳлар, зарур ҳолларда, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли хорижий инвесторларни, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари вакилларини жалб этган ҳолда хорижга чиқиш ҳамда халқаро инвестиция форумлари ва конференцияларда иштирок этиш орқали излаш ва топиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга;

ушбу қарор талабларига мувофиқ ўтказиладиган электрон аукционни ўтказишнинг умумий муддати, истисно тариқасида, "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча тартиб-таомиллар билан бирга 10 кундан ошмаслиги лозим;

"E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида аукцион орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқларни сотишда ўрнатилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ер участкасига бўлган ҳуқуқ инвестор (аукцион ғолиби)нинг харажатлари қопланмаган ҳолда бекор қилинади;

Комиссия ҳар ойда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳудудий гуруҳлар ҳисоботини эшитади, сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига ахборот киритади.


6. Қуйидагилар ҳудудий гуруҳлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари этиб белгилансин:

тегишли ҳудудда ҳар минг кишига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ва кўрсатилган хизматлар;

тегишли ҳудудда, айниқса, ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун яратилган доимий иш ўринлари;

амалга оширилган тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳалари, шунингдек, ўзлаштирилган инвестициялар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар;

ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этилган бўш турган объектлар ва ер участкалари;

эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудларида амалга оширилган лойиҳалар.

Белгилаб қўйилсинки, ҳар чорак якуни бўйича ишларнинг натижадорлигига қараб:

Комиссия қарори билан Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар аъзоларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорда, уларнинг раҳбарларига эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда бир марталик мукофот тўланади;

Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар аъзоларига, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан 30 фоиздан 50 фоизгача миқдорда лавозим маошидан ушлаб қолиш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш шаклида жавобгарлик чоралари қўлланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Давлат хизматлари марказларида бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкалари негизида, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартларида амалга ошириш учун келиб тушаётган тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини ҳисобга олишнинг уларни кўриб чиқиш жараёнини мониторинг қилишга имкон берадиган электрон тизимини жорий этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари (З. Низомиддинов) бир ҳафта муддатда Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда Комиссия ва ҳудудий гуруҳларнинг иш регламентини тасдиқласин, шунингдек, уларнинг аъзолари, тегишли давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан рағбатлантириш ва жавобгарлик чоралари қўлланилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "ЎзИнжиниринг" Республика лойиҳа институтининг Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

лойиҳа, инжиниринг ва консультация хизматларини ривожлантириш;

уюшма аъзоларини истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фаолиятга жалб этиш;

уюшма аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш;

халқаро молия институтлари ҳисобидан молиялаштириладиган муҳандислар-консультантлар, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимларининг малакасини ошириш;

олий таълим муассасалари билан уларнинг ўқув дастурларига лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги энг янги ютуқ ва инновацион ёндашувларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилиш;

хорижий муҳандислар уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш, сифатли лойиҳалаштириш ишларини, шу жумладан, хорижда амалга ошириш учун консорциумлар шакллантириш.


10. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан биргаликда бир ой муддатда, шу жумладан, хорижий ҳамкорларни жалб этган ҳолда ихтисослаштирилган инвестиция компаниясини ташкил этиш бўйича таклифлар киритсин, бунда:

инвестиция компанияси инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторлар ресурcларини жалб этиши;

инвестиция компанияси хўжалик юритувчи субъектлар устав капиталида уларнинг самарадорлиги ва даромадлилиги кўрсаткичларини ошириш учун иштирок этиши;

инвестиция компанияси бўш маблағларининг республика ҳудудларидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жойлаштирилиши;

инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун маҳаллий ва хорижий консультантлар жалб этилиши назарда тутилсин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳудудий гуруҳларга юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, шу жумладан, уларнинг жойлаштирилиши ва ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласин.


12. Белгилансинки, мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни, шу жумладан, транспорт харажатларини, яшаш харажатларини, ҳудудий гуруҳларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этиш, консультантларни жалб этиш харажатларини, шунингдек, бир марталик мукофотлар тўлашни ва бошқа ташкилий чора-тадбирларни молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари буюртманомаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


13. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг мультимедиа марказлари ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, ҳудудий гуруҳлар фаолияти ва мавжуд лойиҳа таклифлари кенг ёритилишини ташкил этсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3939-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш комиссияси

ТАРКИБИ

1.

М.П. Оллоёров

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари, комиссия раиси

2.

Д.С. Касимов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

3.

А.Ю. Мавлонов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари

4.

И.И. Норкулов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари

5.

Ш.Я. Исмаилов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

6.

С.С. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

7.

А.Я. Хайдаров

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

8.

Н.С. Жураев

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари

9.

Б.И. Зокиров

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

10.

Д.С. Азимов

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари

11.

С.С. Сайдалиев

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари - бош давлат санитария врачи

12.

Д.Н. Саттаров

-

"Ўзстандарт" агентлиги бош директори

13.

Л.Ш. Кудратов

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

14.

Б.А. Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

15.

Б.М. Мирусманов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

16.

М.О. Салиев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари

17.

М.И. Рузметов

-

Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси раиси ўринбосари

18.

А.А. Обидов

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари

19.

А.У. Аккулов

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари

20.

А.А. Мавлонов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси ўринбосари

21.

Р.Г. Мубаракшин

-

"Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

22.

Б.Р. Анаркулов

-

"Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари

23.

У.У. Бутаев

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари

24.

И.Ф. Хамраев

-

Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи

25.

С.К. Бердиев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими

 

Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3939-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни

қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича гуруҳ

ТАРКИБИ

1.

Ш.Ш. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, гуруҳ раҳбари

2.

Б.С. Хабибуллаев

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари

3.

Я.А. Бабаджанов

-

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари

4.

А.С. Мирзаев

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки департаменти бош бухгалтери

5.

Х.С. Асадов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи

6.

К.Ж. Холмуратов

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бош бошқарма бошлиғи ўринбосари

7.

Т.М. Умаров

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

8.

У.Х. Ниязметов

-

Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси бўлим бошлиғи

9.

К.А. Хашимов

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бош мутахассиси

10.

Ж. Садиков

-

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири

11.

Ж.С. Ембергенов

-

Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири

12.

Р.А. Сетимов

-

Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

13.

Д.Ж. Бабажанов

-

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

14.

Х.Н. Файзуллаев

-

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғи

15.

З.С. Камолов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси

16.

Б.К. Кусекеев

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи

17.

Ш.Т. Тошпулатов

-

"Минтақавий геологик-тасвирлаш экспедицияси" ДК Қорақалпоқ геологик-тасвирлаш дала экспедицияси бош геологи

18.

У.К. Исмаилов

-

Қорақалпоғистон Республикаси стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи

19.

Б.Б. Кутлымуратов

-

Қорақалпоғистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи

20.

Ш.Х. Отабаев

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг катта илмий ходими

21.

А.Ж. Сиддиков

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар мутахассислигини ўзгартириш ва статистик тадқиқотлар маркази кафедра мудири

22.

Р.Р. Абдуллаев

-

Иқтисодий тадқиқотлар маркази катта илмий ходими

23.

З.Т. Керимзатов

-

"Қорақалпоқ ҲЭТК" АЖ бош директори

24.

Х. Айманов

-

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий газ таъминоти филиали бошлиғи

25.

О.Р. Рыжиченко

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи

26.

К.К. Азербаев

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи

27.

С.А. Ахмедов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими

  

Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3939-сон қарорига

3-ИЛОВА



Андижон вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш бўйича гуруҳ

ТАРКИБИ

1.

А.Р. Исламов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари, гуруҳ раҳбари

2.

С.П. Хабибуллаев

-

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари

3.

Ф.Б. Рахманов

-

Андижон вилояти прокурори ўринбосари

4.

О.И. Азимов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки департамент директори ўринбосари

5.

Т.Ж. Азимов

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бўлим бошлиғи

6.

Ф.З. Собитов

-

Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси бўлим бошлиғи

7.

Д.Р. Мунавваров

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бош мутахассиси

8.

А.М. Очилов

-

Андижон вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

9.

Ш.Ш. Турабеков

-

Андижон вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи

10.

М.Х. Таджибаев

-

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

11.

З.М. Юлдашев

-

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

12.

Э.Ш. Райхонов

-

Давлат божхона қўмитасининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи

13.

Г.Г. Мадакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи

14.

А.Н. Исманов

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи

15.

Ш.Р. Солиев

-

"Ўзбекгидрогеология" ДУК Андижон гидрогеология станцияси бошлиғи

16.

Н.Х. Тешаев

-

Андижон вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи

17.

А.Н. Икрамов

-

Андижон вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори

18.

А.А. Жураев

-

"Андижон ҲЭТК" АЖ бош директори

19.

Д.Х. Салохитдинов

-

"Ўзтрансгаз" АЖ ҳудудий газ таъминоти филиали бошлиғи

20.

Ш.Т. Ганиев

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари

21.

Ш.И. Юсупов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими

 

Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3939-сон қарорига

4-ИЛОВА



Бухоро вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш бўйича гуруҳ

таркиби

1.

А.А. Урунов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, гуруҳ раҳбари

2.

Н.К. Холмуродов

-

Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари

3.

Ж.М. Восиев

-

Бухоро вилояти прокурори ўринбосари

4.

Т.Р. Хакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки департаменти бўлим бошлиғи

5.

А.Р. Турапов

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

6.

А.Д. Меретов

-

Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси бўлим бошлиғи

7.

Т.Р. Очилов

-

Бухоро вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

8.

З.Н. Мухитдинов

-

Бухоро вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи

9.

З.И. Жумаев

-

Бухоро вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

10.

Х.Х. Давлатов

-

Бухоро вилояти инвестиция бош бошқармаси бошлиғи

11.

Ш.Р. Ашуров

-

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи

12.

Д.Б. Салимов

-

Давлат божхона қўмитасининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи

13.

У.Ш. Хамроев

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи

14.

Ф.С. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи

15.

А.Н. Нокулов

-

Самарқанд-Бухоро минтақавий кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

16.

Т.Ш. Саломов

-

Бухоро вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи

17.

Б.Ж. Баракаев

-

Бухоро вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи

18.

Р.Ж. Маматов

-

"Бухоро ҲЭТК" АЖ бош директори

19.

У.С. Абдиев

-

"Ўзтрансгаз" АЖ ҳудудий газ таъминоти филиали бошлиғи

20.

Ж.Т. Мирзаев

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари

21.

Ф.Ф. Истамов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими

Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3939-сон қарорига

5-ИЛОВА



Жиззах вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш бўйича гуруҳ

таркиби

1.

Ф.К. Набиев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими, гуруҳ раҳбари

2.

У.А. Эгамов

-

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари

3.

К.А. Холмурадов

-

Жиззах вилояти прокурори ўринбосари

4.

Т.Р. Хакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бош иқтисодчиси

5.

Э.Т. Шониёзов

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

6.

Ж.Г. Нормухаммедов

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи

7.

Д.Ш. Талъатходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи

8.

А.А. Хакимов

-

Ўзбекистон Республикаи инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бўлим бошлиғи

9.

И.М. Эргашев

-

Ўзбекистон Республикаси Давергеодезкадастр қўмитаси бўлим бошлиғи

10.

Б.Р. Болиев

-

Жиззах вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

11.

Э.Н. Кулдашев

-

Жиззах вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи

12.

М.А. Бобобеков

-

Жиззах вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

13.

А.С. Ишназаров

-

Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

14.

Д.Т. Юсупов

-

Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи

15.

И.А. Маматқулов

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи

16.

Л.Ш. Санаева

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи

17.

М.Л. Бекмирзаев

-

Жиззах вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи

18.

М.Д. Умаров

-

Жиззах вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи

 

19.

Б.Х. Ибрагимов

-

"Жиззах ҲЭТК" АЖ бош директори

20.

Б.Х. Обруев

-

"Ўзтрансгаз" АЖ ҳудуий газ таъминоти филиали бошлиғи

21.

Х.У. Муртозов

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари

22.

Ж.Б. Мухамадиев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими

 

Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3939-сон қарорига

6-ИЛОВА



Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш бўйича гуруҳ

таркиби

1.

Э.Ш. Хайитов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, гуруҳ раҳбари

2.

О.Б. Шагазатов

-

Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари

3.

Ш.Т. Аширов

-

Қашқадарё вилояти прокурори ўринбосари

4.

Д.Д. Каримов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки департаменти бош иқтисодчиси

5.

Р.И. Мамасолиев

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи

6.

Д.С. Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бўлим бошлиғи

7.

Ж.А. Вахобов

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бош мутахассиси

8.

С.С. Нуриев

-

Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

 

9.

О.А. Худайназаров

-

Қашқадарё вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи

10.

А.Б. Темиров

-

Қашқадарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

11.

С.Т. Эшматов

-

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи

12.

З.Т. Турдалиев

-

Давлат божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи

13.

Ж.З. Усмонов

-

Қашқадарё вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи

14.

М.М. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи

15.

Т.М. Хасанов

-

Жанубий минтақавий кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

16.

О.И. Олимжонов

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи

17.

Д.М. Ризаев

-

Қашқадарё вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи

18.

Ш.Н. Шеров

-

Қашқадарё вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи

 

19.

А.А. Музапов

-

"Қашқадарё ҲЭТК" АЖ бош директори

20.

Р.Р. Авазов

-

"Ўзтрансгаз" АЖ ҳудудий газ таъминоти филиали бошлиғи

21.

Г.М. Пулатов

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи

22.

О.Н. Сафаров

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими


Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 11 сентябрдаг

ПҚ-3939-сон қарорига

7-ИЛОВА



Навоий вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш бўйича гуруҳ

таркиби

1.

С.У. Закиров

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, гуруҳ раҳбари

2.

У.Ш. Исламов

-

Навоий вилояти ҳокими ўринбосари

3.

Р.Р. Махкамов

-

Навоий вилояти прокурори ўринбосари

4.

Т.Р. Хакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Навоий вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

5.

А.Ш. Турсунов

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бўлим бошлиғи

6.

Ш.Х. Содиқов

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бош мутахассиси

7.

Ш.Х. Бахронов

-

Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

8.

О.М. Минлиев

-

Навоий вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи

9.

Н.М. Жуманиёзов

-

Навоий вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

10.

А.А. Бозоров

-

Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

11.

Б.А. Қутлимурадов

-

Давлат божхона қўмитасининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи

12.

Ж.А. Болиев

-

Навоий вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи

13.

К.П. Нурмуродов

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи

14.

З.М. Уроқов

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи

15.

И.С. Султанов

-

"Минтақавий геологик тасвирлаш экспедицияси" ДК директорининг биринчи ўринбосари - бош геологи

16.

У.А. Камолов

-

Навоий вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи

17.

Л.Х. Ходжиева

-

Навоий вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи

18.

С.Х. Ходжиев

-

"Навоий ҲЭТК" АЖ бош директори

19.

А.А. Ахмедов

-

"Ўзтрансгаз" АЖ ҳудудий газ таъминоти филиали бошлиғи

20.

О.Б. Ахроров

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари

21.

Ж.Ж. Хаитов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими


Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3939-сон қарорига

8-ИЛОВА



Наманган вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш бўйича гуруҳ

ТАРКИБИ

   

1.

Б.Ф. Юсупов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, гуруҳ раҳбари

2.

У.М. Юнусов

-

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари

3.

Ж.О. Азимов

-

Наманган вилояти прокурори ўринбосари

4.

М.У. Хужаев

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки департаменти бошқарма бошлиғи ўринбосари

5.

А.А. Абдурахманов

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бўлим бошлиғи

6.

Х.И. Сабиров

-

Наманган вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

7.

А.Д. Холмирзаев

-

Наманган вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи

8.

Ш.А. Рахимов

-

Наманган вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

9.

А.А. Тиллаволдиев

-

Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи

10.

О.Х. Хожиматов

-

Давлат божхона қўмитасининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи

11.

О.О. Инамов

-

Наманган вилояти инвестиция бош бошқармаси бошлиғи

12.

А.Б. Жураев

-

Наманган вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи

13.

З.Ш. Икрамов

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи

14.

Х.А. Абдумаликов

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи

15.

К.А. Исабаев

-

"Ўзбекгидрогеология" ДУК Наманган гидрогеология станцияси бошлиғи

16.

А.А. Турсунов

-

Наманган вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи

17.

Р.Й. Хамрокулов

-

Наманган вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори

18.

Ж.Н. Ризаев

-

"Наманган ҲЭТК" АЖ бош директори

19.

А.А. Таджимирзаев

-

"Ўзтрансгаз" АЖ ҳудудий газ таъминоти филиали бошлиғи

20.

А.К. Тургунов

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари

21.

Ф.Р. Янгибаев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими

  

Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3939-сон қарорига

9-ИЛОВА



Самарқанд вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш бўйича гуруҳ

таркиби

1.

С.Х. Алиев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, гуруҳ раҳбари

2.

О.Б. Бабаев

-

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари

3.

У.А. Хамдамов

-

Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари

4.

А.А. Хайдаров

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари

5.

А.Т. Жумаев

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бош бошқарма бошлиғи ўринбосари

6.

А.А. Муслимов

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари

7.

М.М. Агзамов

-

Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси бўлим бошлиғи

8.

М.П. Ботиров

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси етакчи мутахассиси

9.

А.У. Халилов

-

Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

10.

Б.А. Назаров

-

Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи

11.

И.И. Халиков

-

Самарқанд вилояти инвестиция бош бошқармаси бошлиғи

12.

Р.Т. Саттаров

-

Самарқанд вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

13.

Ш.Э. Ахмедов

-

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

14.

Э.Т. Салихов

-

Давлат божхона қўмитасининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи

15.

С.Э. Холматов

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи

16.

Д.Р. Нарзикулов

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи

17.

С.Ю. Ниматуллаев

-

"Самарқанд геология" ДУК директорининг биринчи ўринбосари - бош геологи

18.

М.Р. Саидов

-

Самарқанд вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи

19.

Б.Н. Норметов

-

Самарқанд вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори

20.

М.Х. Пардаев

-

"Самарқанд ҲЭТК" АЖ бош директори

21.

Ш.Н. Махмудов

-

"Ўзтрансгаз" АЖ ҳудудий газ таъминоти филиали бошлиғи

22.

З.А. Кабилов

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари

23.

А.А. Махкамов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими

Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3939-сон қарорига

10-ИЛОВА



Сурхондарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш бўйича гуруҳ

таркиби

1.

Ф.З. Джалилов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, гуруҳ раҳбари

2.

А.Д. Ходжиев

-

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари

3.

Т.З. Курбонов

-

Сурхондарё вилояти прокурори ўринбосари

4.

О.О. Эсонов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари

5.

Б.М. Махмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи

6.

Б.А. Шобутаев

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бўлим бошлиғи

7.

А.Г. Холмурзаев

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бош мутахассиси

8.

C. Саттаров

-

Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

9.

А.Т. Салохитдинов

-

Сурхондарё вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи

10.

П.К. Тангриев

-

Сурхондарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

11.

Ш.Ж. Рахимов

-

Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

12.

Т.Б. Саидов

-

Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи

13.

А.М. Ганиев

-

Сурхондарё вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи

14.

О.М. Эшкелдиев

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи

15.

А.П. Хужакулов

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи

16.

М.Т. Шодикулов

-

Тоғ-геология фаолиятини назорат қилиш бўйича жанубий ҳудудий инспекция бошлиғи ўринбосари

17.

Г.Х. Каримов

-

Сурхондарё вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи

18.

Ж.Х. Хасанов

-

Сурхондарё вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори

19.

А.А. Хайдаров

-

"Сурхондарё ҲЭТК" АЖ бош директори

20.

Ж.И. Хидиров

-

"Ўзтрансгаз" АЖ ҳудудий газ таъминоти филиали бошлиғи

21.

Э.Б. Эшдавлатов

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари

22.

З.М. Тургунов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими

Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3939-сон қарорига

11-ИЛОВА



Сирдарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш бўйича гуруҳ

таркиби

1.

Ж.М. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, гуруҳ раҳбари

2.

А.Д. Ходжиев

-

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари

3.

Х.Н. Шамсутдинов

-

Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари

4.

С.С. Сатторов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки департаменти бошқарма бошлиғи ўринбосари

5.

Х.Х. Махмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бўлим бошлиғи

6.

Б.Б. Худайбердиев

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бош мутахассиси

7.

Ш. Саидов

-

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

8.

Ф.Б. Халигитов

-

Сирдарё вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи

9.

Б.Н. Саматов

-

Сирдарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

10.

Ж.Р. Гойибов

-

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

11.

Ш.И. Хайруллаев

-

Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи

12.

В.А. Махмирзаев

-

Сирдарё вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи

13.

О.А. Маматов

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи

14.

Б.А. Тагаев

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи

15.

Н.Н. Муратов

-

Сирдарё вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи

16.

Ж.Х. Хасанов

-

Сирдарё вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори

17.

А.А. Хайдаров

-

"Сирдарё ҲЭТК" АЖ бош директори

18.

Д.И. Хидиров

-

"Ўзтрансгаз" АЖ ҳудудий газ таъминоти филиали бошлиғи

19.

В.К. Камолов

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари

20.

Г.Т. Аминов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими

Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3939-сон қарорига

12-ИЛОВА



Тошкент вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш бўйича гуруҳ

таркиби

1.

М.М. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, гуруҳ раҳбари

2.

И.А. Касымов

-

Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари

3.

М.М. Махмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

4.

Ж.Э. Юлдашев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

5.

С.С. Саидкаримов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари

6.

А.Э. Файзибаев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

7.

А.Х. Кораев

-

Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари

8.

М.Д. Шоназаров

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки департамент директори ўринбосари

9.

Ф.М. Абдусаматова

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари

10.

Т.Т. Эргашев

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бўлими бошлиғи

11.

Ф.М. Хушвактов

-

Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси бўлим бошлиғи

12.

А.З. Мухаммадиев

-

Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

13.

О.Ю. Ахмедов

-

Тошкент вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи

14.

Г. Норматов

-

Тошкент вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

15.

О.Б. Чориев

-

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи

16.

Ш.Ш. Шазиятов

-

Тошкент вилояти инвестиция бош бошқармаси бошлиғи

17.

К.К. Тоирбеков

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи

18.

А.А. Умаров

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи

19.

А.А. Ворисов

-

"Давгеолахборотмаркази" ДҚ директори

20.

Ж.И. Ганиев

-

Тошкент вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи

21.

Б.А. Болтабоев

-

Тошкент вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори

22.

С.И. Юсупов

-

"Тошкент ҲЭТК" АЖ бош директори

23.

А.А. Раимов

-

"Ўзтрансгаз" АЖ ҳудудий газ таъминоти филиали бошлиғи

24.

Н.Т. Дадабоев

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари

25.

Г.Т. Аминов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими

Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3939-сон қарорига

13-ИЛОВА



Фарғона вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш бўйича гуруҳ

ТАРКИБИ

1.

У.Ш. Хусаинов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, гуруҳ раҳбари

2.

М.Т. Абдурахмонов

-

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари

3.

С.А. Хасанов

-

Фарғона вилояти прокурори ўринбосари

4.

Э.Т. Ниязматов

-

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бўлими бошлиғи ўринбосари

5.

Ш.Э. Мирфайзиев

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки департаменти бошқармаси бошлиғи ўринбосари

6.

И.К. Тургунов

-

Фарғона вилояти адлия бошқармаси бошлиғи

7.

А.М. Ганиев

-

Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи

8.

Р.Р. Рахимжанов

-

Фарғона вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи

9.

Х.И. Хабибидинов

-

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

10.

Ч.О. Азимов

-

Давлат божхона қўмитасининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи

11.

Д.А. Ганиев

-

Фарғона вилояти инвестиция бош бошқармаси бошлиғи

12.

Ю.У. Ибрагимов

-

Фарғона вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи

13.

Ф.Ш. Назаров

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи

14.

М.О. Темиров

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи

15.

Х.А. Ахмедов

-

"Давгеолахборотмаркази" ДҚ бўлими бошлиғи

16.

Ш.И. Таиров

-

Фарғона вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи

17.

А.К. Якубов

-

Фарғона вилояти давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори

18.

Д.Т. Жалилов

-

"Фарғона ҲЭТК" АЖ бош директори

19.

У.К. Кучкаров

-

"Ўзтрансгаз" АЖ ҳудудий газ таъминоти филиали бошлиғи

20.

Н.Т. Дадабоев

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари

21.

Ф.И. Сайдахмедов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими

Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3939-сон қарорига

14-ИЛОВА



Хоразм вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш бўйича гуруҳ

таркиби

1.

С.Х. Бекенов

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари

2.

Ш.Х. Атабаев

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари

3.

М.Ш. Истамов

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари

4.

Б.А. Ураков

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири ўринбосари

5.

А.Э. Файзибаев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

6.

Г.Х. Шукуров

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари

7.

Ж.Б. Юнусов

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари

8.

Ф.У. Давруков

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари

9.

Ж.Н. Шукуров

-

"Ўзстандарт" агентлиги бош директорининг ўринбосари

10.

Ж.О. Обиджонов

-

"Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари

11.

М.А. Бошманов

-

"Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари

12.

Д.С. Мирзабаев

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи

13.

У.З. Содиков

-

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бўлим бошлиғи

14.

Ж.Ш. Авезов

-

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси департамент бошлиғи

15.

А.Х. Алимов

-

Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи

16.

Ш.А. Туляганов

-

Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари

17.

О.Ж. Паянов

-

Хоразм вилояти прокурори ўринбосари

18.

Н.Е. Картбоев

-

"Минтақавий геологик-тасвирлаш экспедицияси" ДК Қорақалпоқ геологик-тасвирлаш дала экспедицияси етакчи муҳандиси

19.

М.О. Юлдошов

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи

20.

Н.А. Хайитов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими

  

Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 сентябрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 12 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 753-модда










































Время: 0.2053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск