ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 15.08.2018 й. 121-к-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш" авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-94) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.09.2018 й. 2141-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.09.2018 й.

N 2141-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

БОШЛИҒИНИНГ

15.08.2018 й.

N 121-к


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси

фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг

иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш" авиация

қоидаларига (ЎзР АҚ-94) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 692-сон "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 18 августдаги 96-сон буйруғи (рўйхат рақами 2141, 2010 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 37-сон, 324-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш" авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-94) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан кучга киради.



Бошлиқ                                                              Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси

фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг

иш вақти ва дам олиш вақтини нормалаштириш" авиация

қоидаларига (ЎзР АҚ-94) киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қоидаларнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Ҳалқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг (Чикаго, 1944 йил 7 декабрь) 6-иловаси ва Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари экипаж аъзоларининг иш вақти ва дам олиш вақтини нормаллаштириш тартибини белгилайди.".


2. 10-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 сентябрь, 36-сон, 749-модда









































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск