язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2018 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2018 й. 716-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 9 апрелдаги 278-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.2018 й.

N 716



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "МАҲАЛЛИЙ

ВА  ХАЛҚАРО  ЙЎНАЛИШЛАР  БЎЙИЧА  ТЕМИР

ЙЎЛ  ТРАНСПОРТИДА  ЙЎЛОВЧИЛАРНИ  ҲАМДА

ЮКЛАРНИ ТАШИШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2018 ЙИЛ 9 АПРЕЛДАГИ 278-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 9 апрелдаги 278-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 15-сон, 311-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А. Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш ҳавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Д.Б. Ахмедов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 сентябрдаги

716-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Маҳаллий  ва  халқаро  йўналишлар  бўйича  темир

йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш

фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 9 апрелдаги

278-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. 1-иловада:


а) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади";


б) 9-банднинг иккинчи хатбошидаги "ва фаолиятнинг мазкур тури амалга ошириладиган муддат" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 15-банддаги "ўттиз" сўзи "йигирма" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 17-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "йигирма" ва "ўн" сўзлари тегишли равишда "ўн" ва "беш" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаган тақдирда кўрсатиб ўтилган ушбу муддат тамом бўлгандан кейин лицензия талабгори, бу ҳақда "Ўздавтемирйўлназорат" инспекциясини хабардор қилган ҳолда, аризада кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда "Ўздавтемирйўлназорат" инспекцияси лицензия талабгорининг ёзма билдиришномасини олгандан кейин беш иш куни мобайнида лицензия талабгорига лицензия беришга мажбур";


д) 21-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


е) 5-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш

ва дубликат бериш";


ё) 27-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) 28-банднинг биринчи хатбошидаги "ва амал қилиш муддати тугамаган" сўзлари чиқариб ташлансин;


з) 36-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи - ўнинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги "амал қилиш муддатини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин;


и) 38-банднинг биринчи хатбошидаги "ва уларнинг амал қилиш муддати узайтирилгани" сўзлари чиқариб ташлансин;


й) Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш схемасининг (Низомга 1-илова) "Бажариш муддатлари" устунида:


2-босқичдаги "20" рақами "10" рақами билан алмаштирилсин;


3-босқичдаги "10" ва "5" рақамлари тегишли равишда "5" ва "3" рақамлари билан алмаштирилсин;


к) 2-илованинг тўртинчи бандидаги "ва кўрсатилган фаолият турини амалга ошириш муддати" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Қарорга 2-иловадаги изоҳлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 сентябрь