ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 70-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг 8/ққ-сон, Ички ишлар вазирлигининг 56-сон "Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 15.08.2018 й. Қарори (АВ томонидан 07.09.2018 й. 1652-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.09.2018 й.

N 1652-2

ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ

ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИНИНГ

15.08.2018 й.

N 70


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС,

КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМ МАРКАЗИНИНГ

15.08.2018 й.

N 8/ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.08.2018 й.

N 56


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикасида

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини

тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим

муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга

бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон "Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълим маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 27 декабрдаги 6, 48/ҚБ, 11-сон "Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1652, 2007 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 1-2-сон, 18-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон автомобиль транспорти

агентлиги бошлиғи

Д. Дехканов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва

ўрта махсус таълим вазирлигининг

Касб-ҳунар таълим маркази директори

М. Холмухамедов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов





Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикасида

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини

тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим

муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга

бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ягона намунадаги гувоҳномалар Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг "Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти" ДКни буюртмасига асосан, "Давлат белгиси" бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида, босма усулда тайёрлансин.".


2. Низомда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга ягона намунадаги гувоҳнома бериш тартибини белгилайди.".


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.".


в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Гувоҳнома бланкалари Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг (кейинги ўринларда матнда - агентлик) "Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти" ДКнинг буюртмаси асосида тайёрланади.".


г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Гувоҳнома бланкалари "Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти" ДКнинг тақсимотига асосан, таълим муассасаларга "махсус ҳудудий код"лар асосида агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан етказиб берилади (мазкур Низомнинг 2-иловаси).".


д) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Гувоҳномалар таълим муассасаси буюртмаларига асосан агентликнинг "Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти" ДК томонидан таъминланади.

"Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти" ДК буюртмасига асосан гувоҳномалар "Давлат белгиси" бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида босма усулда тайёрланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 сентябрь, 36-сон, 747-модда








































Время: 0.1808
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск