ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нархларнинг шаклланиши. Курилишларни молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.09.2018 й. ПҚ-3937-сон "Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.2018 й.

N ПҚ-3937



ҚУВАЙТ АРАБ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ

ИШТИРОКИДА "НАМУНАВИЙ ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА ЯККА

ТАРТИБДАГИ УЙ-ЖОЙЛАР ҚУРИЛИШИ ЮЗАСИДАН ҚИШЛОҚ

МАССИВЛАРИДА МУҲАНДИСЛИК ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ"  ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сонли қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини самарали амалга ошириш ҳамда уни молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб этиш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

2018 йил 30 январда Ўзбекистон Республикаси билан Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - ҚАИТЖ) ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларида "Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни қўшиб ҳисоблаганда 24 йилда сўндириш муддати билан энг юқори фоиз ставкаси йиллик 2,5 фоиздан ошмайдиган 9,0 миллион Қувайт динори (эквиваленти 30,0 миллион АҚШ доллари) миқдорида Қарз битими имзоланди;

лойиҳани амалга ошириш доирасида ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникациялари қурилишини ўз вақтида ниҳоясига етказиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди ва улар давлат экспертизасидан ўтказилди.


2. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида "Намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши юзасидан қишлоқ массивларида муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2018 йилда ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникациялари қурилиши бўйича йиғма кўрсаткичлар 1-иловага* мувофиқ;

Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармасининг қарзи юзасидан асосий қарзни, фоизлар ҳамда бошқа тўловларни сўндиришнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

лойиҳани амалга оширишни умумий тарзда мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан бажарилади;

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ лойиҳанинг умумий амалга оширилиши ва КАИТЖ қарзи маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун жавобгар бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойларни Осиё тараққиёт банки иштирокида қуриш дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 2 мартдаги ПҚ-2812-сонли қарорига мувофиқ қайта тузилган Лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш гуруҳи зиммасига ҚАИТЖ иштирокида лойиҳани амалга оширишни мониторинг ва назорат қилиш функциялари юкланди.


4. Қуйидагилар белгилансин:

ҚАИТЖнинг жалб этилаётган қарзини, шу жумладан унга оид фоизлар ва бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖнинг лойиҳа-қидирув ишланмаларини молиялаштириш ҳамда бошқа харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йилдаги инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507-сонли қарорига мувофиқ "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ учун назарда тутилган марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари ҳисобидан амалга оширилади.

ҚАИТЖдан келиб тушган маблағларнинг (кўчирилган кундаги) сўмдаги эквиваленти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан уч банк иш куни давомида "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖнинг депозит ҳисоб рақамига ўтказиб берилади;

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖнинг ушбу ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар уч банк иш кунида дастурни амалга ошириш доирасида ташқи инженер тармоқлари ва транспорт алоқалари қурилишни молиялаштириш учун банкнинг тегишли ҳудудий филиалларида очилган "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ ҳудудий филиалларининг депозит ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ҚАИТЖ ўртасидаги қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш доирасида ташқи муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникациялари қурилиши учун пудрат ташкилотлари аниқланишини белгиланган тартибда таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖнинг буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖнинг буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини давлат божи ундирмасдан таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖнинг буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида тегишли мутахассислар мавжуд бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилиши (муддати узайтирилиши)ни, шунингдек, ушбу хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж.Раматов ва "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ бош директори К.З.Хошимбеков зиммасига юклансин.




Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 11 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 752-модда








































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск