ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Машинасозлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.09.2018 й. ПҚ-3929-сон "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.09.2018 й.

N ПҚ-3929



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАШИНАСОЗЛИГИ

ТАРМОҒИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи корхоналарни модернизация қилиш ва техник қайта қуроллантириш, уларнинг маҳсулотлари рентабеллиги ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, мазкур тармоқдаги ишларнинг амалдаги ҳолати ишлаб чиқариш жараёнларини жадал янгилаш ва модернизация қилишга, илғор технологияларни жорий этиш ва бутун тармоқни изчил ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд эканлигидан далолат бермоқда.

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғи корхоналарини бошқариш тизимини, шу жумладан мавжуд ташкилотлар тузилмасини оптималлаштириш, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчиларнинг самарали фаолияти учун қулай ҳуқуқий, ташкилий шарт-шароитларни яратиш орқали такомиллаштириш талаб этилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3751-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "Ўзагротехмаш" АЖ, "Ўзагролизинг" АЖ бошқарув органларининг қуйидагилар ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:

"Ўзагротехмаш" АЖни "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖга ўрнатилган тартибда бирлаштириш орқали "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ва "Ўзагротехмаш" АЖнинг такрорланувчи вазифа ва тузилмаларини оптималлаштириш;

"Ўзагролизинг" АЖни "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ташкилий тузилмасидан чиқариш;

"Ўзагролизинг" АЖ устав фондидаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖга тегишли улушни кейинчалик берилаётган улушнинг баланс қийматига "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ устав фондини камайтириш орқали давлат тасарруфига ўтказиш;

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ таркибига кирмайдиган қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги техникалар (ускуналар) ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини "Ўзагролизинг" АЖ Кузатув кенгаши томонидан белгиланадиган ҳажмда реализация қилишни ташкил этишни ҳам назарда тутувчи "Ўзагролизинг" АЖ фаолиятини кенгайтириш.


2. "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "Ўзагротехмаш" АЖ, "Ўзагролизинг" АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда "Ўзагротехмаш" АЖни "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖга бирлаштириш ва "Ўзагролизинг" АЖни "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ташкилий тузилмасидан чиқариш билан боғлиқ барча ташкилий тадбирларнинг ўтказилишини таъминласин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ қайта ташкил этилаётган "Ўзагротехмаш" АЖнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

"Ўзагротехмаш" АЖни "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖга бирлаштириш "Ўзагротехмаш" АЖ акцияларининг давлат пакетини "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ устав капиталига номинал қийматда ўтказилгандан кейин амалга оширилади.


4. Қуйидагилар:


а) "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ривожланишининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

ички ва ташқи бозорларда тизимли маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги учун талаб этиладиган, тежамкор агротехнологияларни жорий этишни таъминловчи, шу жумладан боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик ва чорвачиликда қўлланиладиган турли хил замонавий техника ва механизация воситаларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришни мувофиқлаштириш;

ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари рақобатбардошлигини ошириш, экспорт маҳсулотлари турларини ва етказиш ҳажмини кенгайтириш;

ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги учун зарур моддий-техника ресурслари ҳамда эҳтиёт қисмлари билан таъминлашни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида замонавий энергия ва металларни тежовчи технологияларни жорий этиш ҳисобига замонавий юқори унумдор қишлоқ хўжалиги техникалари ва механизация воситаларини чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришни яратиш ва амалдагиларни модернизация қилишга қаратилган илмий-техникавий ва инвестициявий фаолиятни амалга ошириш;

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ таркибига кирувчи ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар ўртасида илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;


б) "Ўзагролизинг" АЖ ривожланишининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

лизинг олувчиларнинг лизинг асосида реализация қилинадиган замонавий қишлоқ хўжалиги ва бошқа техникаларга, ускуналар ҳамда мини технологияларга бўлган талабларини ўрганиш;

аграр йўналишдаги фаолиятнинг устуворлигини таъминлаган ҳолда лизинг фаолияти йўналишларини диверсификациялаш ва кенгайтириш;

замонавий, халқаро стандартларга жавоб берадиган лизинг хизматлари турларини ва инновацион молиявий маҳсулотларни жорий этиш;

агросаноат комплекси, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг лизинг лойиҳалари ва тадбиркорликни молиялаштириш учун хорижий кредит линиялари ва халқаро молия институтларининг маблағларини жалб этиш;

лизинг хизматларини кўрсатиш соҳасига замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш ва кадрлар малакасини ошириш.

7. "Ўзагролизинг" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотлар маблағларини қуйидагилар учун жалб этиш масаласини ишлаб чиқсин:

лизинг лойиҳаларини қайта молиялаш ва улар бўйича кафиллик бериш;

лизинг операцияларини молиялаштириш бўйича кредит линияларини очиш.


8. "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда қайта ташкил этилаётган "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ва "Ўзагротехмаш" АЖ ходимларини иш билан таъминлашда ёрдам кўрсатсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2658-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


10. "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "Ўзагролизинг" АЖ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 4 сентябрдаги

ПҚ-3929-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2016 йил 17 ноябрдаги "Ўзагротехсаноатхолдинг"

акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2658-сон қарорига

киритилаётган ўзгартишлар


1. 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилансинки, "Ўзагротехмаш" АЖ қайта ташкил этилаётган "Ўзагросаноатмашхолдинг" ХКнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис, "Ўзагросервис" АЖ - қайта ташкил этилаётган "Ўзагромашсервис" уюшмасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис, "Ўзагролизинг" АЖ - қайта ташкил этилаётган "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛКнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади".


4. 4-банддан "Ўзагротехмаш" АЖ" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзагротехмаш" АЖ" сўзлари "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 17-банднинг иккинчи хатбошисидан "ва "Ўзагротехмаш" АЖ" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. 1, 1а, 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 сентябрь, 36-сон, 726-модда








































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск