Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Юридик хизмат /

Адлия вазирининг 08.09.2018 й. 457-мҳ-сон "Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.09.2018 й. 2864-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.09.2018 й.

N 2864-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

08.09.2018 й.

N 457-мҳ


БУЙРУҒИ



Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш

ва озод қилиш масалаларини адлия органлари

билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга

қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ ҳамда юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 42-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2864, 2017 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 9-сон, 140-модда) билан тасдиқланган Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                         Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш

ва озод қилиш масалаларини адлия органлари

билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартиришлар


1. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими лавозимига адлия органлари билан келишилиб лавозимга тайинланган ходимлар келгусида ушбу ташкилотнинг юридик хизматидаги лавозими ўзгарса адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди, юридик хизмат раҳбари ва унинг ўринбосари лавозими бундан мустасно.

Бунда Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2861, 2017 йил 28 февраль) асосан давлат органлари ва ташкилотлари ўн кун муддатда тегишли маълумотни адлия органига юбориши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизмат ходимлари ҳамда улар билан келишиб лавозимга тайинланган юридик хизмат ходимлари адлия органлари билан келиши талаб этилмайди.".


2. 5-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган номзоднинг олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси ёки олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломдан кўчирма - Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун;";

қуйидаги таҳрирдаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган номзоднинг олий маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси ва Тошкент давлат юридик университет ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломдан нусха - олий юридик маълумот тўғрисида дипломга эга бўлмаганлар учун;";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги таҳрирдаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар номзод хорижда таълим олган бўлса иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхалари тақдим этилади;";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. 10-банддаги "Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси ва унинг шўъбалари" деган сўзлар "Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Комиссия ишида аъзоларнинг камида ярми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Комиссиянинг аъзоси иш жойида бўлмаган тақдирда унинг ўрнига унинг вазифасини бажарувчи шахс иштирок этишига йўл қўйилади.".


5. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Комиссия аъзолари номзоднинг билими, шунингдек иш тажрибасини ҳисобга олиб, уни суҳбатдан ўтган ёки ўтмаган деб топиш ҳақида қарор қабул қилади. Мазкур қарор комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Комиссия аъзолари номзодни бошқа лавозимга тайинлаш ҳақида тавсия бериши мумкин.

Суҳбатга кела олмайдиган номзодлар суҳбат бошлангунга қадар Комиссиянинг ишчи органини ёзма хабардор қилишлари лозим. Комиссиянинг ишчи органини суҳбатга кела олмаслиги тўғрисида ёзма хабар берган номзодлар Комиссиянинг навбатдаги йиғилишида суҳбатга қўйиладилар.

Суҳбатга келмаган ва комиссия ишчи органини ёзма хабардор қилмаган номзодлар суҳбатдан ўтмаган деб топилади ва бу ҳақда ишчи орган томонидан номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига маълум қилинади."


6. 20-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


7. 21-банддаги "уч ойдан" деган сўзлар "бир ойдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик хизмат ходими лавозимига суҳбатдан уч маротаба ўта олмаган номзодлар уч ойдан сўнг умумий асосларда тегишли лавозимга қайта тавсия этилиши мумкин.".


9. Қуйидаги мазмундаги 28-1-банд билан тўлдирилсин:

"28-1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 7-бандига мувофиқ юридик хизмат ходими лавозимидан озод этилганда ҳамда юридик хизмат штат бирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатилганда юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этишни адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди.

Юридик хизмат ходимини юридик хизмат билан боғлиқ бўлмаган бошқа лавозимга ўтказиш мазкур Низомнинг 23-27-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.".


10. Мазкур қўшимчалар ва ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 759-модда








































Время: 0.1726
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск