ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2018 й. 703-сон "2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2018 й.

N 703




2018 ЙИЛ ҲОСИЛИ ПАХТА

ХОМ АШЁСИНИ ЙИҒИБ-ТЕРИБ ОЛИШ

ИШЛАРИНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, етиштирилган пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишни уюшқоқлик билан ташкил этиш, пахта йиғим-теримида иштирок этадиган теримчиларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлаш ҳамда пахта етиштирувчи хўжаликларнинг молиявий ҳолатини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти, "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2018 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишда:

пахта хом ашёсининг машинада терилган 1 тоннаси учун 400 000 сўм хизмат ҳақи тўлаш;

пахта хом ашёсининг қўлда терилган бир килограмми учун биринчи босқичда контрактация шартномаси мажбурияти 60 фоизгача бажарилгунга қадар 650 сўм, иккинчи босқичда - 60 фоиздан 80 фоизгача - 850 сўм, учинчи босқичда - 80 фоиздан ортганда - 1000 сўм меҳнат ҳақи тўлаш;

Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларида, Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Нишон, Касби туманларида, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Музработ туманларида (пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолият юритаётган ҳудудлардан ташқари) теримчиларни пахта йиғим-теримига қўшимча равишда жалб этиш мақсадида қўлда терилган бир килограмм пахта хомашёси учун теримчига қўшимча 150 сўм устама ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари учун 150 сўм, жами 300 сўм миқдорида, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё,Самарқанд ва Хоразм вилоятларида (мазкур қарор иловасида назарда тутилган туманлардан ташқари) қўлда терилган бир килограмм пахта хомашёси учун теримчига қўшимча 100 сўм нақд пулда кунлик устама тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ҳисобидан амалга оширилиши, шунингдек, қўшимча тўланган тўловлар қишлоқ хўжалиги корхоналари билан якуний ҳисоб-китобларда ҳисобга олинмаслиги;

пахта йиғим-терими мавсумида терим отряди раҳбарларига истисно тариқасида фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат ҳақи тўлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Белгилансинки:

отряд раҳбарлари терилган пахта хом ашёси миқдоридан келиб чиққан ҳолда меҳнат ҳақини ошириб бориш асосида рағбатлантирилади;

пахта йиғим-теримида иш кучи етишмовчилиги мавжуд бўлганда, туманлар ҳокимликлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг буюртмаларига асосан туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан қўшимча теримчилар ихтиёрий равишда жалб этилади.


3. Мазкур қарорга иловада назарда тутилган туманларда етиштирилган пахта хом ашёси фермер хўжаликларининг ўз имкониятлари билан (ҳашарчиларсиз) териб олиниши маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, мазкур қарорга иловада назарда тутилган туманларда:

туманлар ҳокимлари пахта хом ашёсининг пишиб етилишидан келиб чиқиб, фермер хўжаликлари ҳамда туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишган ҳолда қўлда терилган пахта хом ашёси учун меҳнат ҳақи миқдорини, шу жумладан табақалаштирилишини мустақил белгилайди;

теримчиларни қўшимча рағбатлантириш мақсадида Жамғарма ҳисобидан (пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолият юритаётган ҳудудлардан ташқари) кўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хом ашёси учун қўшимча 100 сўм устама сифатида тўланади;

маҳаллий бюджетлар захира жамғармалари терилган пахта хом ашёсининг ҳар тоннасига 10 000 сўмдан республика бюджетидан кўпайтириб берилади ва ушбу маблағлар туман ҳокими томонидан теримни юқори савияда ташкил этишга сарфланади. Бунда, ушбу маблағларнинг сарфланишига истисно тариқасида давлат харидлари тартиблари татбиқ этилмайди.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномаларида белгиланган миқдордан ортиқча топширилган пахта хом ашёси харид нархларига 15 фоиз миқдорида устама тўланади;

2018 йил ҳосилидан бошлаб пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган жисмоний шахслар томонидан ушбу ишларни бажарганлик учун олинадиган даромадларига фуқароларнинг бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисобланмайди.


5. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотларига пахта хом ашёси етиштирувчи фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, етиштирилган пахта хом ашёсини ўз вақтида териб олишни таъминлаш мақсадида пахта толасининг жаҳон бозоридаги коньюнктурасидан келиб чиқиб, ўзларига бириктирилган ҳудудда пахта хом ашёсини қўлда териб олиш учун меҳнат ҳақини мазкур қарорда белгиланган нархлардан кам бўлмаган ҳолда эркин белгилаш ва кафолатланган харид нархларига устама тўлаш тавсия этилсин.


6. "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари:

пахта йиғим-теримини механизациялаш даражасини ошириш, пахта териш машиналаридан кенг кўламда фойдаланишни рағбатлантириш, пахта етиштирувчи хўжаликларнинг манфаатдорлигини ошириш учун қўлда ва машинада терилган пахта хом ашёсининг навлари ва синфлари бўйича давлат томонидан кафолатланган нархларда харид қилинишини;

маҳсулот етиштирувчилар томонидан топширилган пахта хом ашёсини қабул қилиб олишда ахборот-коммуникация технологияларидан ва электрон тарозилардан фойдаланган ҳолда пахта қабул қилиш жараёнининг шаффофлигини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясига Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти тизимидаги пахта тозалаш ташкилотлари ҳамда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари томонидан пахта хом ашёсини қабул қилиш масканларидаги лабораторияларда пахта хом ашёсини қабул қилишда соф (физик) вазн билан кондицион вазн ўртасидаги фарқларнинг ҳаққонийлиги ва чегирмаларнинг адолатли қўлланилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш тавсия қилинсин.


8. Жамғарма, "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари пахта хом ашёси учун теримчиларга меҳнат ҳақини ушбу қарорда белгиланган тариф ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар беш кунда, зарурат бўлганда ҳар куни тўлашни ташкил этсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, 2018 йил пахта ҳосилини қисқа муддатда йиғиб-териб олишни, теримчилар билан ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига 2019 йилда қайтариш шарти билан фоизсиз ссуда ажратсин.


10. Жамғарма, "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотлари етказиб берилган пахта хом ашёси учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари билан жорий йилнинг 31 декабрига қадар тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.


11. Пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китобларнинг тўғри ва ўз вақтида амалга оширилишига ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишига "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ва "Агробанк" АТБ раҳбарлари шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари уч кун муддатда 2018 йил пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишни ташкил этиш, мавсумда қатнашаётган теримчиларга меҳнат ҳақи тўлаш ҳамда иш кучи етишмовчилиги мавжуд туманларга қўшимча теримчиларни жалб қилиш ва уларга кафолатланган ҳақ тўлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни тасдиқласин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров, З.Т. Мирзаев, А.А. Абдуҳакимов, Н.С. Отажонов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.А. Хаитов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 30 августдаги

703-сон қарорига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

2018 йил пахта ҳосилини ёрдамчи кучларисиз

(ҳашарчиларсиз) териб оладиган туманлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Туманлар номи

Пахта майдони, гектар

Ялпи ҳосил, тонна

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Амударё

15550

32524

Беруний

10575

23165

Қўнғирот

3487

7009

2.

Андижон

Булоқбоши

3049

9225

Пахтаобод

6591

19333

Олтинкўл

5435

17939

Шаҳрихон

7342

23260

Хўжаобод

2003

5508

Марҳамат

5092

15581

Избоскан

7988

25804

3.

Бухоро

Олот

8075

24633

Қоракўл

9235

27928

Шофиркон

9275

29778

Ғиждувон

10370

34700

Вобкент

10075

33958

4.

Қашқадарё

Қамаши

8500

16000

Шаҳрисабз

5200

14550

Чироқчи

8600

23000

Яккабоғ

7200

19800

5.

Наманган

Косонсой

3955

10237

Тўрақўрғон

4869

16120

Чуст

4004

10253

Наманган

6050

19838

Чортоқ

1067

3413

Уйчи

6269

20862

Норин

6338

21182

6.

Самарқанд

Иштихон

8595

23943

Пахтачи

8320

23923

7.

Сурхондарё

Денов

10538

35200

Қумқўрғон

8742

25890

Сариосиё

2650

8850

8.

Фарғона

Бувайда

5280

15320

9.

Хоразм

Хива

5968

17340

Янгиариқ

5058

14570


Жами

34

231345

670636

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 сентябрь

















































Время: 0.2200
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск