ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Нархлар ва нархларнинг шаклланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2018 й. 731-сон "Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.2018 й.

N 731



МАМЛАКАТИМИЗ АҲОЛИСИНИ

ВА ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИНИ РАҚОБАТ

ВА БОЗОР МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

АСОСИДА ДОН, УН ВА НОН БИЛАН ИШОНЧЛИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Дон, ун ва нонни сотишга, шунингдек, мамлакатнинг донни қайта ишлаш тармоғига бозор механизмларини жорий қилиш, ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қўшимча харажатларни қоплаш учун компенсациялар тўлашнинг самарали механизмларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 15 сентябрдан бошлаб:

бир килограмм 1-нав буғдой унини улгуржи сотиш нархини 1 400 сўм миқдорида белгилаш;

қолипли нонни талаб ва таклиф асосида шакллантириладиган эркин бозор нархи бўйича сотиш тартиби;

"Ўздонмаҳсулот" АК корхоналари томонидан спирт ишлаб чиқарувчилар ва чорвачилик (паррандачилик, балиқчилик) корхоналарига дон, шунингдек, олий навли буғдой унини биржа савдолари орқали чекловларсиз сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ун нархи шаклланиши юзасидан амалий мониторинг ўрнатсин, 2018 йип 1 ноябргача 1-нав буғдой уни учун улгуржи сотиш нархини белгилаш тартибини бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритсин.

3. Белгилансинки:

б) ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун тўланаётган пул компенсацияси (кейинги ўринларда пул компенсацияси деб аталади) нафақалар тўланиши учун масъул бўлган органлар томонидан ҳисобланади ва 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам билан бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

Бунда, 2021 йил 1 июлга қадар ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болаликдан ногирон бўлган 18 ёшдан катта шахсларга нафақа, 18 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа, шунингдек, белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчига тайинланган, бироқ уларга тўланмай қолган пул компенсацияси қайд этилган пенсия ҳамда нафақа суммасига қўшилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади;

в) заруратга кўра, бозорда дон ва ун нархлари кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида истеъмолчиларга сотиш учун давлат захирасидан дон чиқариш таъминлади.


4. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимларига кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш шартларига мувофиқ 2019 йил 1 январгача ҳокимликларнинг захира жамғармалари, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) бюджетлари даромадлари прогноз параметрларининг ошириб бажарилишидан тушган маблағлар ҳисобига оиланинг ҳар бир аъзоси ҳисобга олинган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида пул компенсацияси ажратиш ҳуқуқи берилсин.

Ушбу тоифадаги оилаларга (шахсларга) пул компенсацияси тегишли ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳисобланади.

Бунда қўшимча пул компенсацияси оладиган оилалар (шахслар) сони ушбу қарор 2-бандининг учинчи хатбошида ва 3-бандининг "а" кичик бандида назарда тутилган компенсация олувчилар умумий сонининг 30 фоизидан ошмаслиги керак.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари:

аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича самарали ва манзилли чора-тадбирлар кўрилиши;

республиканинг барча аҳоли пунктларида барча тоифалардаги истеъмолчиларга ун ва нон узлуксиз сотилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўздонмаҳсулот" АК билан биргаликда ун ва донни сотишдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини қайта кўриб чиқсин.

"Ўздонмаҳсулот" АК 2018 йил 15 сентябрдан бошлаб жорий этиладиган нархларни ҳисобга олган ҳолда қолган унни қайта баҳоласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2018 йилда бюджетдан маблағ олувчиларга дон, ун ва қолипли нон хариди бўйича қўшимча харажатларни қоплаш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни молиялаштириш учун бюджетдан маблағ ажратсин;

Ўзбекистон Рсепубликасининг 2019 йил учун давлат бюджети параметрларини тайёрлашда мазкур қарорниш амалга оширилиши билан боғлиқ харажатларни назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги икки ой муддатда Молия вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" АК ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқоттан деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Бош вазирнинг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 13 сентябрдаги

731-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 12 декабрдаги 350-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 84-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-бандининг иккинчи хатбоши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 757-модда










































Время: 0.1884
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск