ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Давлат ўрмон хўжалиги органларининг ҳарбийлашган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 10.09.2018 й. 717-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 сентябрдаги

717-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат ўрмон хўжалиги органларининг

ҳарбийлашган тузилмалар билан ўзаро

ҳамкорлик тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат ўрмон хўжалиги органларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари (чегара қўшинлари деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги бўлинмалари (келгусида - ҳарбийлашган тузилмалар деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлик тартибини белгилайли.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


чегара зонаси - Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасига туташ ҳудуднинг бир қисми бўлиб, унинг доирасида чегара режими жорий этилади. Чегара зонаси Давлат чегарасига туташ туман, шаҳар, посёлка, қишлоқ, овул ҳудуди доирасида белгиланади;


чегара минтақаси - Чегара зонасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси чизиғига бевосита туташ қисмидир. Чегара минтақаси Давлат чегараси бўйлаб‚ унинг қуруқлик участкаларида ёки чегара дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзалари қирғоғи бўйлаб белгиланади;


давлат ўрмон хўжалиги органлари - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари ва қуйи ташкилотлари;


ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирувчи, юридик шахс мақомига эга бўлган ташкилотлар, шу жумладан миллий табиат боғлари, давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон-ов хўжаликлари, доривор ўсимликлар етиштириш бўйича давлат ўрмон хўжаликлари, илмий-тажриба станциялари ва бошқа ташкилотлар;

ўрмон қўриқчилиги инспектори (кейинги ўринларда - инспектор деб аталади) - давлат ўрмон хўжалиги органларининг ўрмон қўриқчилигини амалга оширувчи ва таркиби қонун ҳужжатларида белгиланадиган мансабдор шахслари.



2-БОБ. ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ТАРТИБИ


3. Давлат ўрмон хўжалиги органлари ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан қуйидаги шаклларда ўзаро ҳамкорлик қилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлашга, шу жумладан самарали тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишга кўмаклашиш;

чегара режим-қўриқлаш тадбирларини, шу жумладан рейдлар ўтказиш;

ўрмон фонди ҳудудида ҳуқуқбузарликлар содир этилгани белгилари ва фактлари тўғрисида чегара қўшинларини, ички ишлар органларини хабардор қилиш;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа шаклларда.


4. Чегара зонаси ва чегара минтақасида жойлашган ўрмон хўжалиги қуйи ташкилотларининг ходимлари қуйидаги ҳолатлар аниқланган тақдирда, чегара қўшиндари ҳарбий хизматчиларига дарҳол ахборот берадилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга тайёргарлик ва уни бузиш белгилари ва фактлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали кучли таъсир қилувчи, заҳарли заҳарловчи, радиоактив, портловчи буюмлар, портловчи қурилмалар, қурол-яроғ, қурол ва ўқ-дорилар‚ наркотик ёки психотроп моддалар, шунингдек, диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализмни тарғиб қилувчи материалларни контрабанда йўли билан олиб ўтиш ва тайёрланиши фактлари;

инсонларни йўқ қилиш, уларнинг соғлиғига зарар етказиш, давлат мулкига зарар етказиш ҳамда хавфсизлигига тахдид қилишга қаратилган ҳаракатлар;

Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасининг чегара зонасида бўлиш қоидаларини бузиши;

наркотик воситалар ёки психотроп моддаларни сотиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар, яъни сотиш ҳолатлари.


5. Чегара зонаси ва чегара минтақасида жойлашгап ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари ҳарбийлашган тузилмалар билан ҳамкорликда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида белгиланган режимга риоя этилишини таъминлаш мақсадида ўтказиладиган тадбирларда;

Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини бузган шахсларни қидириш ва чегара режимипи бузган шахсларни қўлга олишда;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг чизиғида ўрнатилган муҳандислик-техник қурилмаларга зарар етказиш ва ўғирлашга алоқадор шахсларни аниқлашда;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлашни таъминлаш мақсадида, чегара ҳудудлари бўйлаб ўгтан маълум йўналиш ва маршрутлар бўйича жойларни рекогносцировка қилишда йўл кўрсатувчи сифатида;

Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасида ноқонуний фаолиятга алоқадор шахсларни, белгиланган қоидаларни четлаб ўтган ҳолда олиб кирилган товар-моддий бойликлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа товарлар сақланаётган биноларни ва жойларни аниқлашда қатнашадилар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва чегара қўшинлари томонидан ҳар йили йил якунида чегара зонаси ва чегара минтақасида жойлашган ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари ҳудудларида ўтказиладиган аниқ тадбирлар, уларни ўтказиш мақсадлари, вақтлари ва жойларини, масъул ижрочиларни ва бошқаларни кўрсатган ҳолда, кейинги йил учун қўшма чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Қўшма чора-тадбирлар дастурига асосан, ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари томонидан тегишли режалар ишлаб чиқилади.


7. Ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган ва ҳарбийлашган тузилмалар билан келишилган режа асосида инспекторлар мунтазам равишда чегара зонаси ва чегара минтақасидаги ўрмон хўжалиги ҳудудини айланиб чиқади ва рейд ўтказади.

Рейд муддатлари, ҳудудни айланиш режаси, гуруҳ таркиби, рейд мақсади, тўхташ жойлари, алоқани, шу жумладан чегара нарядлари билан амалга ошириш тартиби, хизмат қуроли русуми ва рақами чегара қўшинлари қўшилмалари бошлиғи билан рейд бошланишидан камида энг кеч 2 соат (сутка) олдин келишиб олинади.


8. Гуруҳ яхши тайёрланган инспекторлардан ташкил этилади ва рейд ўтказишга масъул катта инспектор тайинланади.


9. Гуруҳ таркибига ҳолат билан танишиш ва ипспекторларга йўл-йўриқ кўрсатиш учун ҳарбийлашган тузилманинг тезкор ходими ҳам киритилади.


10. Ипспекторлар хизмат қуроли ва ўқ-дорилар, зарур жиҳозлар, алоқа воситалари (рация, навигация воситалари), дурбинлар, тунги қўриш приборы, керакли кийим, харита ва озиқ-овқат, транспорт, шу жумладан от-улов транспорти билан таъминланиши лозим. Инспекторлар фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта қилиниши керак.

11. Рейдга чиқишда ипспекторлар мавжуд тезкор ахборотлар билан танишиши, жойдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасиниш утган чизиғини билиши, топшириқ олиши ва режалаштирилган йўналиш билан харита орқали танишиши керак. Йўл-йўриқ кўрсатилганидан кейин инспекторлар олинган тезкор маълумотни ошкор этмаслик тўғрисида махсус журналга имзо қўяди. Гуруҳга режалаштирилган йўналишдан четга чиқиш тақиқланади, ҳудудда номаълум шахслар аниқланган ҳолатлар бундан мустасно ва бу ҳақида дарҳол чегара қўшинлари бўлинмаси командирига ахборот берилади.


12. Ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилоти раҳбари гуруҳни рейдга жўнатиш учун масъул ҳисобланади ва у тегишли жиҳозлар мавжудлигини текшириб журналга белги қўяди.


13. Инспекторлар рейдда бўлган вақтда жуда эътиборли бўлиши, йўналишдаги мавжуд ғорлар, тешиклар, ер ости йўллари ва бошқаларни диққат билан ўрганиши ва кўздан кечириши, одам излари ва вазият ўзгартирилганлигини қайд қилиши керак.


14. Нотаниш шахслар аниқланган тақдирда, уларнинг йўналишлари, сони, мавжуд нарсаларини билдирмаган ҳолда аниқлаш лозим. Кузатилаётган гуруҳнинг сони оз бўлган тақдирда (рейд гуруҳидан кам) уларни қўлга олиш ва чегара қўшинларига топшириш мумкин.


15. Кўп сонли гуруҳ ёки одам излари кўплиги аниқланган тақдирда, чегара қўшинлари командирига, шунингдек, ҳарбийлашган тузилмаларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига рация орқали (ёки тўғридан-тўғри) хабар берилиши зарур.


16. Ўрмон қонунчилиги бузилиши аниқланган тақдирда, инспекторлар маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома расмийлаштириши тушунтириш хатлари ва ҳуқуқбузарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдан нусха олишлари керак.


17. Ўтказилган рейд якунлари ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилоти раҳбари томонидан чегара қўшинлари қўшилмалари командирига етказилади, тезкор ахборот мавжуд бўлганда эса - дарҳол оғзаки равишда, кейинчалик ёзма равишда етказилади. Ўрмонга нисбатан содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ҳужжатлар иш юритишни давом эттириш ва зарарни ундириш учун тақдим этилади.


18. Жойдаги чегарадош ҳудудларни текшириш натижасида ҳарбийлашган тузилмаларга одам излари аниқланганлиги ёки уларниг фаолияти натижалари, жой ҳусусияти ўзгарганлиги тўғрисида тегишли ахборот шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш масаласига доир бошқа маълумотлар тақдим этилади.


19. Эгаси номаълум қурол ва (ёки) ўқ-дорилар топиб олинган, шунингдек, браконьерлардан қурол ва (ёки) ўқ-дорилар олиб қўйилганда, улар ички ишлар органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда топширилади.


20. Давлат ўрмон хўжалиги органларининг ходими чегара қўшинларига Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлашни таъминлашда кўмаклашиш вақтида ҳалок бўлганда, шунингдек, оғир тан жароҳатлари олган тақдирда‚ унинг оиласига қонун ҳужжатларига мувофиқ бир марталик тўланадиган пулли нафақа ва бошқа тўловлар тўланади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


21. Ушбу Низомга риоя этмаслик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўулади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 сентябрь










































Время: 0.1672
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск