язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2018 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2018 й. 712-сон "Давлат автовокзаллари ва автостанцияларини бошқариш самарадорлигини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.2018 й.

N 712



ДАВЛАТ АВТОВОКЗАЛЛАРИ

ВА АВТОСТАНЦИЯЛАРИНИ БОШҚАРИШ

САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР

ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллапггириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3589-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг:

а) Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда тайёрланган:

"Тошкент вилояти автовокзаллари ва йўловчилар автостанциялари бош ишлаб чиқариш корхонаси" ДУКни "Ўзавтовокзал сервис" ДУК этиб қайта номлаган ҳолда, унга қарорнинг 1-иловасига мувофиқ рўйхат бўйича автовокзал ва автостанцияларни тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида бириктириш тўғрисидаги;

Қибрай тумани ҳокимлигининг "Қибрай" автостанциясини тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида "Ўзавтовокзал сервис" ДУКга бириктириш тўғрисидаги;

б) Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда тайёрланган - давлат мулки бўлган 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича автостанцияларни тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида "Ўзавтовокзал сервис" ДУКга ўтказиш тўғрисидаги;

в) Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда тайёрланган - давлат мулки бўлган ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги маблағлари ҳисобидан қурилаётган 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича автостанцияларни тезкор бошқарув хуқуқи асосида "Ўзавтовокзал сервис" ДУКга ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган автовокзал ва автостанцияларнинг бинолари, ишлаб чиқариш майдонлари ва бошқа мол-мулклари белгиланган тартибда "Ўзавтовокзал сервис" ДУК тасарруфига ўтказилади;

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги "Ўзавтовокзал сервис" ДУКнинг муассиси ҳисобланади;

"Ўзавтовокзал сервис" ДУК Ўзбекистои автомобиль транспорти агентлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда филиаллар ташкил этиш ҳуқуқигаэга.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д.Т. Дехканов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 сентябрдаги

712-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзавтовокзал сервис" ДУКга тезкор

бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилаётган

автовокзал ва автостанциялар

РЎЙХАТИ

N

Автовокзал ва

автостанциялар номи


Жойлашган манзили


Умумий майдони

(кв.м)


1

"Тошкент" автовокзали

Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси


39056

2

"Олмалиқ" автостанцияси

Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, Пиримқулов кўчаси


10566

3

"Бекобод" автостанцияси

Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри, Сирдарё кўчаси


11000

4

"Чирчиқ" автостанцияси

Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси


10000

5

"Пискент" автостанцияси

Тошкент вилояти, Пискент тумани, Бобур кўчаси


1410

6

"Охангарон" автостанцияси

Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Холмуҳамедов кўчаси


1000

7

"Дўстобод" автостанцияси

Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, Дўстобод шаҳри


2600

8

"Бўка" автостанцияси

Тошкент вилояти, Бўка шаҳри, Навоий кўчаси


5080

9

"Ғазалкент" автостанцияси

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳри, Ибн Сино кўчаси


5000

10

"Янгибозор" автостанцияси

Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, Янгибозор посёлкаси


3000

11

"Паркент" автостанцияси

Тошкент вилояти, Паркент шаҳри, Навоий кўчаси


2370

12

"Қибрай" автостанцияси*

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Қибрай ШФЙ


6000

          

*) Қибрай тумани ҳокимлиги тасарруфидан "Ўзавтовокзал сервис" ДУКга тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 сентябрдаги

712-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзавтовокзал сервис" ДУКга тезкор бошқарув

ҳуқуқи асосида ўтказилаётган автостанциялар

РЎЙХАТИ


N

Автовокзал ва

автостанциялар номи


Жойлашган манзили


Умумий

майдони

(кв.м)


Балансда сақловчи

1

"Бухоро бош бекати" автостанцияси


Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, "Отбозор" ҚФЙ (Соҳибкор мавзеси)


10000

Бухоро шаҳар ҳокимлиги


2

"Ғузор" автостанцияси


Қашкадарё вилояти, Ғузор тумани, "Буюк Карвон Йўли" ҚФИ, Чорвадор кўчаси


8352

Ғузор тумани ҳокимлиги

3

"Қамаши" автостанцияси


Қашкадарё вилояти, Қамаши шаҳри, "Навоий"ҚФЙ, Ифтихор шоҳ кўчаси


7352

"Қамаши автошоҳбекати" ДУК


           





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 сентябрдаги

712-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон автомобиль транспорти

агентлиги хисобидан қурилаётган ва "Ўзавтовокзал

сервис" ДУКга тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида

ўтказилаётган автостанциялар

РЎЙХАТИ

N

Автовокзал ва

автостанциялар номи


Жойлашган манзили


Умумий

майдони

(кв.м)


Балансда сақловчи


1

"Зомин" автостанцияси


Жиззах вилояти, Зомин тумани, Ҳалқабод ҚФЙ, Мустақиллик кўчаси


10000

Зомин тумани ҳокимлиги

2

"Сайҳунобод" автостанцияси


Сирдарё вилояти, Сайҳунобод тумани


2000

Сайҳунобод тумани ҳокимлиги


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 сентябрь