ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2018 й. 714-сон "Сув хўжалиги тизимига замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларнинг жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.2018 й.

N 714




СУВ ХЎЖАЛИГИ ТИЗИМИГА

ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ВА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ

ЖОРИЙ ЭТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сув хўжалиги тизимига замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этиш бўйича амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда сув хўжалиги тизимида замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этилишини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритиб борсин.

ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ҳамда ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 сентябрдаги

714-сон қарорига

ИЛОВА



Сув хўжалиги тизимига замонавий ахборот-

коммуникация ва инновацион технологияларни

жорий этиш бўйича амалга ошириладиган

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Молиялаштириш

манбаи

Бажариш

муддати

Масъул вазирликлар

ва идоралар


I. ГИДРОУЗЕЛЛАР, СУВ ОМБОРЛАРИ, МАГИСТРАЛ КАНАЛЛАР ВА СУВ ХЎЖАЛИГИНИНГ

БОШҚА МУҲИМ ОБЪЕКТЛАРИДА СУВ САРФИ ВА БОШҚА КЎРСАТКИЧЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАРНИ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА, РЕАЛ ВАҚТ РЕЖИМИДА

ТЎПЛАШ ВА БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ, ШУ ЖУМЛАДАН ХОРИЖИЙ

ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТГАН ҲОЛДА ЖОРИЙ ҚИЛИШ

1.

Сув хўжалиги тизимига замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил қилиш.

-

2018 йил

сентябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Гидрометереология хизмати маркази,

Ирригация ва сув муаммолари

илмий-тадқиқот институти

2.

Сув манбалари ва сув хўжалиги объектларида, шунингдек иқтисодиёт тармоқларида сув ресурсларини бошқариш ва сувдан фойдаланиш, сув сарфи ва бошқа кўрсаткичлар бўйича хатлов ўтказиш ҳамда электрон маълумотлар базасини шакллантириш.

Сув ресурсларини бошқаришнинг амалдаги тизимини ҳамда ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

-

2018 йил

декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Давлатлараро сув хўжалигини

мувофиқлаштирувчи комиссиянинг

илмий ахборот маркази,

Ирригация ва сув муаммолари

илмий- тадқиқот институти

3.

Гидроузеллар, сув омборлари, магистрал каналлар ва сув хўжалигининг бошқа муҳим объектларида сув сарфи ва бошқа кўрсаткичларни замонавий технологиялар асосида реал вақт режимида кузатиш тизимини йўлга қўйиш бўйича Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги билан биргаликда концепция ишлаб чиқиш ҳамда Тармоқ илмий-техник кенгашида муҳокама қилиш ва тасдиқлаш.


Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг маблағлари

2019 йил

ноябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ирригация ва сув муаммолари

илмий- тадқиқот институти

4.

Гидроузеллар, сув омборлари, магистрал каналлар ва сув хўжалигининг бошқа муҳим объектларида сув сарфи ва бошқа кўрсаткичларни замонавий технологиялар асосида реал вақт режимида кузатиш тизимини "Зарафшон" магистрал тизими ва "Жанубий Мирзачўл" магистрал каналида наъмунавий лойиҳаларни жорий қилиш:



Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ирригация ва сув муаммолари

илмий- тадқиқот институти

наъмунавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича техник вазифа ва техник шартларни ишлаб чиқиш;

Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

2019 йил


сув хўжалиги объектларида сув сарфи ва бошқа кўрсаткичларни замонавий технологиялар асосида реал вақт режимида кузатиш тизими лойиҳаларини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;

Халқаро молия институтлари

ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари

2019-2020 йиллар

тармоқ жадваллари

бўйича

сув хўжалиги объектларида сув сарфи ва бошқа кўрсаткичларни замонавий технологиялар асосида реал вақт режимида кузатиш тизими наъмунавий лойиҳаларни белгиланган тартибда амалга ошириш.


Халқаро молия институтлари

ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари

2020-2022 йиллар

тармоқ жадваллари

бўйича

5.

Гидроузеллар, сув омборлари, магистрал каналлар ва сув хўжалигининг бошқа муҳим объектларининг техник кўрсаткичлари бўйича хатлов ўтказиш ҳамда кадастр маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш.

-

2019 йил

май

Сув хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ирригация ва сув муаммолари

илмий-тадқиқот институти

6.

Сув хўжалиги вазирлигининг Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизматида асосий сув манбалари ва сув хўжалиги объектларидаги сув сарфи ва бошқа кўрсаткичлар бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш учун диспетчерликни алоҳида махсус сервер, катта видеоэкран (мульти дисплей), замонавий компьютер, плоттер, проектор, принтер ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш.

Халқаро молия институтлари

ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари

2019 йил

декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Ирригация ва сув муаммолари

илмий-тадқиқот институти

7.

Гидроузеллар, сув омборлари, магистрал каналлар, ирригация ва мелиорация тизимлари ҳамда сув хўжалигининг бошқа муҳим объектлари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш, бошқариш ва таҳлил қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш учун техник вазифа ва техник шартларни ишлаб чиқиш.

Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари,

Халқаро молия институтлари

ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари

2019-2020

йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Ирригация ва сув муаммолари

илмий-тадқиқот институти

8.

Наъмунавий лойиҳалар объектларида яратилган дастур асосида тест режимида сув сарфи ва бошқа кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш асосида реал вақт режимида тўплаш, бошқариш ва таҳлил қилиш тизимини синаб кўриш ҳамда дастурни такомиллаштириш.

Халқаро молия институтлари

ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари

2020-2021 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ирригация ва сув муаммолари

илмий-тадқиқот институти

9.

Туямўйин сув омбори, унинг Ўнг қирғоқ каналидан сув олувчи Элликқалъа (5 дона) ва Бўстон (5 дона) каналларида замонавий кузатув ва бошқарув (SCADA) тизимини ўрнатиш ва ишга тушириш.

Жаҳон банки кредити

2020 йил

май

Сув хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат

қўмитаси

10.

Аму-Бухоро машина каналида жойлашган йирик гидротехник иншоотларни, жумладан "Аму-Бухоро-1", "Аму-Бухоро-2", "Қизилтепа", "Қизилтепа-1" ва "Қуйимозор" насос станцияларида замонавий кузатув ва бошқарув (SCADA) тизимини ўрнатиш ва ишга тушириш.

Осиё тараққиёт банки кредити

2021 йил

июнь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат

қўмитаси

11.

Наъмунавий лойиҳалар ва бошқа объектларда ўтказилган тест режими синовлари натижасига асосан республика сув хўжалиги тизими бўйича сув сарфи ва бошқа кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш асосида, реал вақт режимида тўплаш, бошқариш ва таҳлил қилиш дастурини босқичма-босқич жорий қилиш бўйича таклиф тайёрлаш ҳамда Тармоқ илмий-техника кенгашида кўриб чиқиб тасдиқлаш.

-

2022 йил

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ирригация ва сув муаммолари

илмий-тадқиқот институти

12.

Сув хўжалиги тизими бўйича сув сарфи ва бошқа кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни замонавий ахборот-коммуникация технологияларни татбиқ этиш асосида, реал вақт режимида тўплаш, бошқариш ва таҳлил қилиш дастурини белгиланган тартибда босқичма-босқич жорий қилиш.

Халқаро молия институтлари

ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари

2022-2025

йиллар,

жадвал бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ирригация ва сув муаммолари

илмий-тадқиқот институти

13.

Сув хўжалиги тизими бўйича сув сарфи ва бошқа кўрсаткичлар ҳақидаги маълумотларни замонавий ахборот-коммуникация технологияларни татбиқ этиш асосида, реал вақт режимида тўплаш, бошқариш ва таҳлил қилиш дастурини жорий қилиш бўйича тизимли мониторинг ўрнатиш ва таҳлил қилиш ҳамда натижасини йил якунлари бўйича вазирлик Ҳайъатида муҳокама қилиб, Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим қилиб бориш.

-

йил якунлари бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги

II. СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ

СУҒОРИШДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ДАСТУРЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

14.

Республикада БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) томонидан тавсия этилган дастурларни республикада синаб кўриш бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот ишларини ҳамда ривожланган хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, мақбул дастурларни республика ҳудудларида жорий этилишни ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси.

Халқаро молия институтлари

ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари

2018 йил

декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Давлат геология ва минерал

ресурслар қўмитаси,

"Давергеодезкадастр" қўмитаси,

"Ўзгидромет" маркази,

Давлатлараро сув хўжалигини

мувофиқлаштирувчи комиссиянинг

илмий ахборот маркази,

Ирригация ва сув муаммолари

илмий- тадқиқот институти

15.

БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ва илмий-тадқиқот институтларини жалб этган ҳолда мақбул дастурларни республика ҳудудларига мослаштириш ва уларни жорий қилиш бўйича тегишли илмий-тадқиқот ишларини белгиланган тартибда ташкил этиш.

Сув хўжалигини ривожлантириш

жамғармаси. Халқаро молия

институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари

2019-2021 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Давлатлараро сув хўжалигини

мувофиқлаштирувчи комиссиянинг

илмий ахборот маркази,

Ирригация ва сув муаммолари

илмий-тадқиқот институти

16.

Республикада БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) томонидан тавсия этилган дастурларни жорий қилиш бўйича ўтказилган илмий-тадқиқот ишлари натижаларини таҳлил қилиш ва уларни республика ҳудудларига мослаштириш ва жорий этиш бўйича таклифларни Тармоқ илмий-техника кенгашида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси.


2021 йил

декабрь


Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Давлатлараро сув хўжалигини

мувофиқлаштирувчи комиссиянинг

илмий ахборот маркази,

Ирригация ва сув муаммолари

илмий-тадқиқот институти

Қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ишларини мақбуллаштирилган дастурлар асосида белгиланган тартибда амалга ошириш.

Халқаро молия институтлари

ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари

2022 йилдан бошлаб

17.

Сувни тежайдиган суғориш технологияларини суғориладиган ерларнинг сув таъминоти даражаси ва сувни етказиб бериш учун қилинаётган молиявий харажатларни ҳисобга олган ҳолда ирригация тизимлари ва ҳудудлар бўйича жойлаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:


Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси. Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари


Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат геология ва минерал

ресурслар қўмитаси,

"Давергеодезкадастр" қўмитаси,

"Ўзгидромет" маркази,

Тошкент ирригация ва қишлоқ

хўжалигини механизациялаш

муҳандислари институти,

Давлатлараро сув хўжалигини

мувофиқлаштирувчи комиссиянинг

илмий ахборот маркази,

Ирригация ва сув муаммолари

илмий-тадқиқот институти,

Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази

суғориладиган ерларнинг сув таъминоти даражаси ва сувни етказиб бериш учун қилинаётган молиявий харажатларни геоахборот тизимлари дастуридан фойдаланилган ҳолда ирригация тизимлари ва ҳудудлар бўйича ишлаб чиқиш ва уларни сув хўжалиги маълумотлар базасининг ягона тизимга киритиш;

2019 йил

ноябрь


сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишни суғориладиган ерларнинг сув таъминоти даражасини ва сувни етказиб бериш учун қилинаётган молиявий харажатларни ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш бўйича тавсия ишлаб чиқиш ва Тармоқ илмий-техника кенгашида муҳокама қилиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

сентябрь

18.

Сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни суғориладиган ерларнинг сув таъминоти даражасини ва сувни етказиб бериш учун қилинаётган молиявий харажатларни ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш бўйича тавсияларга асосан белгиланган тартибда амалга ошириш.

Халқаро молия институтлари

ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари

2020 йилдан

бошлаб

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари

19.

Сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича тизимли мониторинг ўрнатиш ва таҳлил қилиш ҳамда натижасини вазирлик Ҳайъатида муҳокама қилиб, Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим қилиб бориш.

-

йил якуни бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги

III. СУВНИ БОШҚАРИШНИ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ

НАСОС СТАНЦИЯЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛИНИ РЕАЛ ВАҚТ РЕЖИМИДА

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШНИНГ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ

20.

Сув хўжалиги тизимидаги насос станцияларида сувни бошқаришнинг ҳамда электр энергияси истеъмолини реал вақт режимида мониторингини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш мақсадида тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбар ҳамда мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳлар тузиш.

-

2018 йил ноябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси,

"Ўзбекэнерго" АЖ,

Ирригация ва сув муаммолари

илмий-тадқиқот институти

21.

Сув хўжалиги тизимидаги насос станциялари ҳамда уларнинг сувни ва электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуна ва жиҳозларининг техник ҳолатини ўрганиш, уларни таъмирлаш ва техник жиҳатдан созлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси

2019 йил

май

Сув хўжалиги вазирлиги,

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси,

"Ўзбекэнерго" АЖ, Ирригация ва сув муаммолари

илмий-тадқиқот институти

22.

Сув хўжалиги тизимидаги насос станцияларида сувни бошқаришнинг ҳамда фойдаланиладиган электр энергияси бўйича мониторинг юритишнинг автоматлаштирилган тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжат??рини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш.

Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси

тасдиқланган тармоқ жадвал бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги,

"ЎзГИП" МЧЖ,

"Ўзсувлойиҳа" АЖ,

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси,

"Ўзбекэнерго" АЖ,

"Ўзстандарт" агентлиги,

Ирригация ва сув муаммолари

илмий-тадқиқот институти

22.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказиш ва тасдиқлаш.

Лойиҳаларни белгиланган тартибда амалга ошириш.

Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси,

Халқаро молия институтлари

ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари

тасдиқланган тармоқ жадвал бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

"ЎзГИП" МЧЖ,

"Ўзсувлойиҳа" АЖ

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ,

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти

23.

Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тизимли мониторинг ўрнатиш ва таҳлил қилиш ҳамда натижасини вазирлик Ҳайъатида муҳокама қилиб, Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим қилиб бориш.

-

йил якуни бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги

IV. СУВ ХЎЖАЛИГИ ТИЗИМИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН КЕНГ ФОЙДАЛАНИШ ОРҚАЛИ СУВ КАДАСТРИНИ

ЮРИТИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ВА МОБИЛЬ ИЛОВАЛАР ЯРАТИШ

24.

Сув хўжалиги вазирлигида давлат сув кадастрини юритиш учун автоматлаштирилган Сув ресурсларининг ягона маълумотлар базасини яратиш.

Сув кадастри билан боғлиқ ахборотни олиш, идоралараро ўзаро ахборот алмашиш, уни умумлаштириш ва таҳлил қилишни таъминлайдиган автоматлаштирилган тезкор тизимни йўлга қўйиш.


Сув хўжалигини ривожлантириш

жамғармаси, Германия халқаро

ҳамкорлик жамияти ҳамда бошқа

хорижий ҳукумат молия

ташкилотлари маблағлари

2020 йил

апрель

Сув хўжалиги вазирлиги,

Гидрометереология хизмати маркази,

Геология ва минерал

ресурслари давлат қўмитаси,

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази

25.

Сув хўжалиги вазирлиги учун сувдан фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ва гидротехник иншоотларнинг асосий кўрсаткичлари бўйича маълумот базасини яратиш, уларни электрон нусхада сақлаш, улардан фойдаланиш ва таҳлил қилиш имконини берувчи ягона дастурий таъминотни яратиш ва ундан фойдаланишни йўлга қўйиш.

Швейцария халқаро ҳамкорлик агентлиги ҳамда бошқа халқаро

молия институтлари

ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари

2020 йил

март

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази

26.

Суғоришда сувни тежайдиган замонавий технологиялари, шу жумладан томчилатиб суғориш тизими бўйича керакли билим ва маълумотларни олиш, шунингдек сувни тежайдиган технологиялари ишлаб чиқарувчилар ва ундан фойдаланувчилар ўртасида маълумот алмашувини йўлга қўйиш имконини берувчи мобил илова яратиш ва уни умумий фойдаланишга чиқариш.

Швейцария халқаро ҳамкорлик агентлигининг маблағлари

2019 йил

июнь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази,

"Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш"

миллий лойиҳаси

27.

Мобиль иловалар ва веб-саҳифаларни қўллаш асосида сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни бошқариш, шунингдек, сув хўжалиги иншоотларидан фойдаланиш бўйича оммабоп билимларнинг ресурс базасини яратиш ҳамда ривожлантириш.


Сув хўжалигини ривожлантириш

жамғармаси, Бирлашган миллатлар

ташкилотининг тараққиёт дастури ва

Швейцария халқаро ҳамкорлик

агентлигининг маблағлари


2019 йил

октябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази,

"Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш"

миллий лойиҳаси

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 сентябрь















































Время: 0.2373
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск