Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи 18.02.2004 й. 17-сон "2004 йилда биоресурслардан фойдаланиш меъёрлари ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.04.2004 й. 1332-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.04.2004 й.

N 1332




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИ

ВАЗИФАСИНИ БАЖАРУВЧИ

18.02.2004 й.

N 17


БУЙРУҒИ



2004 йилда биоресурслардан

фойдаланиш меъёрлари ҳақида


(2004 йил 15 апрелдан кучга киради)


"Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги", "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, "Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом"га мувофиқ, биологик ресурслардан фойдаланиш бўйича Идоралараро комиссиянинг 2004 йил 2 февраль 4/1255-43-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2003 йил 30 декабрь 4/1255-339-сонли хулосалари асосан ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишда талон-тарожликларга йўл қўймаслик ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида


БУЮРАМАН:


1. 2004 йил учун квоталар:

- ов қилиш ва истеъмол мақсадида ёввойи ҳайвонларни тайёрлаш учун - 1-иловага* мувофиқ;

- ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни тайёрлаш учун - 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Давлат бионазорати (Григорьянц А.А.):

- ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш квоталарини тақсимласин ва буларни Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари эътиборига етказсин;

- 2004 йил ов мавсумини Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан 1997 йил 15 апрелда тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 1997 йил 1 майда 337-сон билан рўйхатга олинган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш ва балиқ тутиш қоидалари"га мувофиқ ўтказилишини таъминласин;

- ёввойи ҳайвонларни ов қилиш, ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни тайёрлашга рухсатномалар белгиланган квоталар доирасида, рухсатнома қиймати тўланганидан сўнг берилсин;


3. Ушбу буйруқни бажарилишини назорат қилиш Давлат бионазорати бошлиғи вазифасини бажарувчи А.А Григорьянц зиммасига юклатилсин.



Табиатни муҳофаза қилиш

давлат қўмитаси раиси

вазифасини бажарувчи                                                      Б.Б. Алихонов



*) Иловалар рус тилидаги матнида берилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 14-сон, 171-модда.



































Время: 0.2164
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск