Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.1992 й. 109-сон "Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби" тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.1992 й.

N 109



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚИЗИЛ КИТОБИ" ТЎFРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлар ва ўсимликларнинг Қизил китоби - "Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби"ни юритиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига юклатилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан биргаликда Қизил китобни юритиш билан боғлиқ ишларни маблағ билан таъминлаш тартибини ишлаб чиқсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда "Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби" тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

4. Ҳайвонлар ва ўсимликлар турлари ҳолатини таҳлил қилиш ва уларни Қизил китобга киритиш ёки ундан чиқариш ҳақидаги тавсияларни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузурида "Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби"ни юритиш бўйича идоралараро комиссия тузилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Идоралараро комиссиянинг шахсий таркибини ва у ҳақдаги Низомни тасдиқласин. Идоралараро комиссиянинг тақдими бўйича ҳайвонлар ва ўсимликларни Қизил китобга киритиш ёки ундан чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан бошқа манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

Давлатлараро ва Халқаро Қизил китобларга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликларнинг турлари, агар ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бу турлари республика ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаса ёки ўсса, "Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби"га киритилиши керак.


5. Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида Қизил китобга киритилган ҳайвонларни овлаш ва ўсимликларни йиғиштириб олиш ман этилсин, Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир. (ЎзР ВМ 14.04.2000 й. 149-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Кўрсатиб ўтилган ҳайвонлар ва ўсимликларни, уларнинг инлари, тухумлари, мевалари, уруғларини, шу ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бўлаклари ҳамда ҳаёт фаолияти маҳсулотларини овлаш (йиғиштириб олиш), ташқарига олиб кетиш ҳамда Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликларга зарар етказадиган ҳайвонлар ва ўсимликларни олиб келиш фавқулодда ҳолларда ва фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг буюртмасига кўра Қизил китобнинг 10 йилда камида бир марта қайта нашр этилишини таъминласин.


7. Давлат, кооператив, бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда фуқаролар Қизил китобга киритилган ҳайвонлар ва ўсимликларнинг нобуд бўлиши ҳақидаги аниқланган барча ҳоллар ҳақида давлат табиатни муҳофаза қилиш органларига хабар қилишлари шарт, бундан ташқари ҳайвонларнинг оммавий нобуд бўлиши ёки оммавий касалланиши ҳоллари ҳақида эса зудлик билан ветеринария ва санитария назорати органларига хабар беришлари керак.


8. "Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби"га киритилган ҳайвонлар ва ўсимликларни ғайриқонуний овлаш ёки йўқ қилиш натижасида етказилган зарар миқдорини ундириб олиш учун қатъий баҳолар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади.


9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССРнинг камдан-кам учрайдиган ва йўқолиб кетиши хавфи бўлган ҳайвон ва ўсимликлари турлари дафтари - "Ўзбекистон ССРнинг Қизил дафтари"ни таъсис этиш тўғрисида" 1978 йил 27 сентябрдаги 564-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (ЎзССР ҚТ, 1978 й., 9-сон, 33-модда).



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Муталов


















Время: 0.2123
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск