ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2018 й. 723-сон "Андижон вилоятининг Марҳамат туманида саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.09.2018 й.

N 723




АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ МАРҲАМАТ

ТУМАНИДА САНОАТ, ХИЗМАТЛАР СОҲАСИ

ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ОРҚАЛИ АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Андижон вилоятининг Марҳамат туманини иқтисодий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, туризмни, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва аҳолининг ҳаёт даражасини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларни уйма-уй айланиб чиқиш, ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюриш орқали Андижон вилояти Марҳамат туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар комплекс ўрганиб чиқилганлиги;

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ўрганиш якунлари бўйича маҳалла, туман ва вилоят даражаларида ҳал этилиши талаб қилинадиган тизимли муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган "йўл хариталари" ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2018-2019 йилларда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Андижон вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрларининг сўзсиз бажарилишини ҳамда бу борада инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилишини ва янги иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;

муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борсин.


4. Андижон вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишган ҳолда, лойиҳаларнинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатига, заруратга кўра, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Андижон вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Андижон вилояти Марҳамат туманининг "Қорақўрғон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган бўш турган ўқув-машғулот базаси бино ва иншоотларини Андижон вилояти ҳокимлигига оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул бериш;

Андижон вилояти Марҳамат туманининг "Қорақўрғон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига фойдаланишга берилган 44,6 га ер майдонини Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокимлиги захира ерига ўтказиш ва ушбу ҳудуднинг 5 га ер майдонида Марҳамат кичик саноат зонасини (кейинги ўринларда кичик саноат зонаси деб юритилади) ташкил этиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.


6. Андижон вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши бир ой муддатда Марҳамат кичик саноат зонаси дирекциясини ташкил этсин.


7. Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Марҳамат туманидаги "Мингтепа" маҳалла фуқаролар йиғинининг Бобуршоҳ кўчасида жойлашган умумий ер майдони 7,5 сотиҳ бўлган ер участкасида "Ёшлар меҳнат гузари" мажмуасини ва "Ёш тадбиркорлар" коворкинг марказини масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этсин ҳамда мазкур объектлар қурилишига давлат-хусусий шерикчилиги асосида инвесторларни жалб этиш ва 2019 йил якунига қадар фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда янги турдаги юқори оқсилли омихта ем ишлаб чиқаришнинг инновацион технологияларини жорий этиш, доривор ўсимликлар ўстириш учун плантациялар ташкил этиш ва қурилиш материаллари учун тез ўсувчи дарахтларнинг янги турлари (павлония)ни кўпайтириш, фармацевтика саноати учун биологик фаол қўшимчалар олишга қаратилган доривор ўсимликларни қайта ишлаш, қайта тикланувчи энергия манбалари, биогаз ускуналари, сув чиқариш мосламаларини яратиш каби вазифаларни бажаришга, шунингдек, фермерларни қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновацион технологиялар билан таништиришга мўлжалланган маслаҳат пунктларини ўз ичига олган Инновацион полигонни ташкил этсин.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Инновацион полигонда амалга ошириладиган илмий ишланмаларни молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ҳамда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини жалб этиш чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда археологик объектлар ҳудудини консервация қилишни, музей ва ахборот-ресурс маркази ташкил этишни назарда тутувчи "Мингтепа" археология мероси объектини муҳофаза қилиш, тадқиқ этиш ва ундан оқилона фойдаланишга доир Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Андижон вилояти ҳокими, тегишли секторлар раҳбарлари Андижон вилояти Марҳамат туманида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини комплекс ўрганиш натижаси бўйича тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 сентябрдаги

723-сон қарорига

ИЛОВА



2018-2019 йилларда Андижон вилоятининг

Марҳамат туманида кафолатли иш ўринлари ташкил

этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ

хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

     

Т/р

Лойиҳа

ташаббус-

кори

Лойиҳанинг

мақсади

Йиллик қувват

Лойи-

ҳанинг умумий қиймати

(млн. сўм)

Молиялаштириш манбаи

Хизмат

кўрсатувчи

банк

Ишга

тушириш

муддати

Янги иш

ўринлари


ўлчов

бирлиги

натура

қийма-

тида

млн.

сўм

ўз маблағ-

лари (млн.

сўм)

банк

кредити

(млн.

сўм)

хорижий инвес-

тиция

(минг.

АҚШ

долл)



ЖАМИ - 63 та лойиҳа


27 536

109 318

191 585

74 880

102 714

1 075


х

1 536


Саноатни ривожлантириш соҳаси - 25 та лойиҳа


0

63 176

45 728

19 972

12 964

925


х

942


Хизмат кўрсатиш соҳаси - 22 та лойиҳа


17 678

31 919

128 930

48 290

80 640

0



431


Қишлоқ ҳўжалигини ривожлантириш соҳаси - 16 та лойиҳа


9 858

14 224

16 928

6 618

9 110

150



163


I. САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИ



1.

"Аббос мерос текстиль" МЧЖ

Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш

минг дона

220

770

1 250

250

1000


"Ипак йўли банк" АТБ

01.12.2018

20


2.

"Шифо асал дармон" МЧЖ

Асал қадоқлаш дастгоҳларини ўрнатиш

тонна

10

300

450

450



"Алоқабанк" АТБ

01.05.2019

4


3.

"Марҳамат равнақи" ФХ

Собиқ Марҳамат электротехника заводи негизида электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

675

1600

3 220

1220

2000


"Ўзмиллийбанк"

01.12.2019

125


4.

"Водий ҳамкор агрофирма" МЧЖ

Қуён гўштини қайта ишлаш, қуён мўйнасига ишлов беришни ташкил этиш

тоннаминг п.м.

50

1200

1 500

1500



"Микрокредитбанк" АТБ

01.12.2018

50


5.

ЯТТ "Пармонов Миробиддин"

Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

20

130

150

86

64


"Ўзмиллийбанк"

01.12.2018

20


6.

"Brothers garden UK" LTD

Хандон писта қадоқлашни ташкил қилиш

тонна

48

2500

1 418



175

"Ўзмиллийбанк"

01.11.2019

20


7.

"Белфорд" ҚК

Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

дона

35000

2700

2 025



250

"Ўзмиллийбанк"

01.07.2019

15


8.

"Иссиқлик манбаи" ХК

Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

38

325

800

500

300


"Ўзмиллийбанк"

01.12.2019

50


9.

"Соҳибқирон ҳамкор АНД" МЧЖ

Тўқув маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

33

290

700

500

200


"Ўзмиллийбанк"

01.07.2019

30


10.

қбол мингтепа жилоси" ХК

Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш

минг дона

18

195

228

58

170


"Ҳамкорбанк" АТБ

01.11.2018

19


11.

ЯТТ "Мамадалиева Нодирахон"

Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

66

59,5

270

20

250


"Агробанк" АТБ

01.12.2018

15


12.

"Барҳаёт Нозимжон файзи" МЧЖ

Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

35

12250

9 100

7500

1600


"Ўзмиллийбанк"

01.12.2019

320


13.

"Андижон регион авиа" МЧЖ

Миллий ширинликлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

тонна

71

1150

5 000

2000

3000


"Ҳамкорбанк" АТБ

01.12.2018

30


14.

"Темур анд малик" МЧЖ

Мевани қайта ишлашни ташкил этиш

тонна

280

5400

5 449




"Асакабанк" АТБ

01.12.2018

23


15.

ЯТТ"Акбаров Абдупатто"

Бетон ғишт ва брусчатка ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

45

295

100

100

0


"Агробанк" АТБ

01.11.2018

7


16.

"Марлен глове" МЧЖ

Пўкак ва мачалка маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

20,6

1900

3 900



500

"Ҳамкорбанк" АТБ

01.11.2019

21


17.

"Шинам қурилиш жиҳозлари" МЧЖ

Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

200

2400

1 000

1000

0


"Ҳамкорбанк" АТБ

01.03.2019

10


18.

ЯТТ "Тоштемирова Сапура Музаффар қизи"

Бетонли ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

600

1800

250

80

170


"Алоқабанк" АТБ

01.12.2018

7


19.

"Мустафо савдо қурилиш" МЧЖ

Темир - бетон ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

350

7000

4 000

3000

1000


"Ўзмиллийбанк"

01.06.2019

60


20.

"Мустафо савдо қурилиш" МЧЖ

Газ-блок ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

168

4200

1 000

500

500


"Ўзмиллийбанк"

01.06.2019

20


21.

"Мустафо савдо қурилиш" МЧЖ

Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

50

250

500

350

150


"Ўзмиллийбанк"

01.06.2019

20


22.

"Аъло сифат барака" МЧЖ

Нон ва қолипли нон маҳсулотлари ва ширинликлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

42

201

150

50

100


"Ҳамкорбанк" АТБ

01.12.2018

8


23.

"Аср қурилиш замон" ХФ

Бетон ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш

минг дона

140

210

400

100

300


"Агробанк" АТБ

01.11.2019

8


24.

"Сулаймон қурилиш инвест" МЧЖ

Тошни майдалаб, бетон плита ишлаб чиқаришни ташкил этиш

тонна

720000

15600

2 500

500

2000


"Агробанк" АТБ

01.12.2019

30


25.

"Бобоев Қурбонали"ОК

Альюминий профиль ва пластик ишлаб чиқаришни ташкил этиш

дона

2000

450

368

208

160


АТ "Халқ банки"

01.12.2018

10


Саноат соҳаси - 25 та лойиҳа



63175,5

45 728

19972

12964

925



942



II. ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИ


1.

"Орифжон шифо маскани" МЧЖ

Соғломлаштириш марказини барча қулайликлари билан ташкил этиш

ўрин

450

420

1 200

300

900


"Ипак йўли банк" АТБ

01.11.2018

10


2.

"Ижодкор уста" МЧЖ

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш

минг тонна

18

245

700

200

500


"Алоқабанк" АТБ

01.12.2018

2


3.

"Durur sarqadam sarkor" МЧЖ

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш

минг тонна

120

175

500

150

350


"Алоқабанк" АТБ

01.12.2018

3


4.

"Марҳамат метан" МЧЖ

Автомобилларга газ қуйиш шохобчасини ташкил этиш

мкуб

2000

980

2 800

500

2300


"Ипак йўли банк" АТБ

01.11.2018

12


5.

"МДЮ" МЧЖ

Суюлтирилган газ (пропан) шохобчасини ташкил этиш

мкуб

1500

875

2 500

500

2000


"Агробанк" АТБ

01.08.2019

12


6.

"Феникс савдо барака" ХК

Савдо мажмуаси бино ва иншоотлари қурилишини тугаллаш

ўрин

150

455

1 300

300

1000


"Ўзмиллийбанк"

01.11.2018

20


7.

"Муборак савдо барака" ХК

Таркибида жисмоний машқлар зали мавжуд меҳмонхона қуриш

ўрин

210

630

1 800

1000

800


"Ўзмиллийбанк"

01.11.2019

25


8.

"Марҳамат спорт комплекси мажмуаси" МЧЖ

Қишки ва ёзги бассейн қуриш

ўрин

175

472,5

1 350

650

700


"Ўзмиллийбанк"

01.12.2018

5


9.

"Олимжон олимп люкс" ХК

Стадион ва спорт майдончалари қуриш

ўрин

90

122,5

350

80

270


"Ўзмиллийбанк"

01.11.2018

8


10.

"Барҳаёт Нозимжон" МЧЖ

Аҳолига умумий овқатланиш хизматини ташкил этиш

ўрин

140

600

4 000

3500

500


"Ўзмиллийбанк"

01.12.2019

15


11.

"Жасмина қувноқ болажон" НТМ

Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш

ўрин

150

750

2 500

1000

1500


АТ "Халқ банки"

01.12.2018

16


12.

"Мусаффо савдо қурилиш" МЧЖ

Савдо ва кўнгилочар марказни ташкил этиш

ўрин

1200

8225

25 000

15000

10000


"Ўзмиллийбанк"

01.12.2019

120


13.

"Буюк маскан" МЧЖ

Интенсив балиқчиликни ривожлантириш, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш, туризм ва дам олиш масканлари барпо этиш

ўрин

1250

11440

52 000

12000

40000


"Ипотекабанк" АТИБ

01.07.2019

40


14.

"Болалар академияси" НТМ

Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш

ўрин

150

270

7 500

2500

5000


АТ "Халқ банки"

01.11.2018

20


15.

"Marhamat agroservis" MЧЖ

Қишлоқ хўжалигига хизмат курсатиш учун техника сотиб олиш

гектар

9000

779,97738

6 500

1499,9565

4999,855


"Агробанк" АТБ

01.11.2018

17


16.

"Тўмарис хоним" НТМ

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш

ўрин

50

190

694

694



АТ "Халқ банки"

01.01.2019

6


17.

"Билим - келажак пойдевори" МЧЖ

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш

ўрин

120

450

2 500

1000

1500


АТ "Халқ банки"

01.01.2019

16


18.

"Келажак фарзандлари" НТМ

Нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш

ўрин

100

380

3 086

786

2300


АТ "Халқ банки"

01.01.2019

12


19.

ЯТТ "Тешабоева Фотимахон"

Спорт мажмуаси ташкил этиш

ўрин

200

75

250

100

150


"Агробанк" АТБ

01.12.2018

5


20.

"Малҳам имкон барака" МЧЖ

Хусусий диагностика ва стационар даволаниш маркази ташкил этиш

ўрин

30

130

400

330

70


"Агробанк" АТБ

01.12.2018

7


21.

"Абдували транс сервис" МЧЖ

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишни ташкил этиш

ўрин

75

254

1 000

500

500


"Агробанк" АТБ

01.03.2019

30


22.

"Марҳамат метан газ" МЧЖ

Деҳқон бозорини қайта реконструкция қилиш

ўрин

500

4000

11 000

5700

5300


"Ўзмиллийбанк"

01.12.2019

30



Хизматлар кўрсатиш соҳаси жами - 22 та лойиҳа


17678

31918,97738

128 930

48289,9565

80639,86




431



III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИ


1.

"Шоматлик Улуҳбек паррандаси" МЧЖ

Паррандачиликни ташкил этиш

минг бош

11,4

124,83

400

300

100


"Ўзсаноат-

қурилишбанк" АТБ

01.11.2018

5


2.

"Юксалиш буюк сари" ФХ

Қорамолчиликни ташкил этиш

бош

100

1056

2 000

1000

1000


"Ҳамкорбанк" АТБ

01.12.2018

15


3.

"Шахина бону" ФХ

Музлатгичли омборхона ташкил этиш

тонна

400

280

450

50

400


"Агробанк" АТБ

01.12.2018

5


4.

"Сара сабзавот бизнес" ФХ

Паррандачиликни ташкил этиш

минг бош

300

3285

500

200

300


"Агробанк" АТБ

01.06.2019

15


5.

"Фаол тадбиркор 2018" МЧЖ

Паррандачиликни ташкил этиш

минг бош

300

4200

6 000

2000

4000


"Ўзсаноат-

қурилишбанк" АТБ

01.12.2018

18


6.

"Ровот сара чорваси" МЧЖ

Қўйчиликни ташкил этиш

бош

600

546

600

100

500


"Ўзмиллийбанк"

01.07.2019

10


7.

"Нафис гуллар таровати" МЧЖ

Паррандачиликни ривожлантириш

минг бош

100

500

500

300

200


"Алоқабанк" АТБ

01.11.2018

8


8.

ЯТТ "Абдумажидов Хошимжон"

Чорвачиликни ривожлантириш

бош

100

610

1 000

1000



АТ "Халқ банки"

01.12.2018

10


9.

"Икромжон савдо саноат" МЧЖ

Совутгичли сиғимлар ташкил этиш

тонна

700

200

600

430

170


"Ўзмиллийбанк"

01.08.2019

10


10.

"Brothers garden UK" LTD

Янги навдаги интенсив хандон писта боғи ташкил этиш

гектар

31

2160

1 200



150

"Ўзмиллийбанк"

01.07.2019

6


11.

ЯТТ "Қамбаров Ғуломжон"

Қуёнчиликни ташкил этиш

бош

130

102

300

130

170


"Микро-

кредитбанк" АТБ

01.12.2018

6


12.

ЯТТ "Махамматова Холидахон"

Паррандачиликни ривожлантириш

бош

6000

60

60

40

20


АТ "Халқ банки"

01.11.2018

10


13.

"Марҳамат бунёдкор чорвадор" ФХ

Совутгичли сиғимлар ташкил этиш

тонна

500

160

1 000

500

500


АТ "Халқ банки"

01.12.2018

20


14.

"Рожий Мансур" ФХ

Чорвачиликни ривожлантириш

бош

85

430

850

50

800


"Ҳамкорбанк" АТБ

01.10.2018

6


15.

"Фарм ишонч барака" МЧЖ


Иссиқхона ташкил этиш

гектар

0,5

350

468

118

350


"Инфинбанк" АТБ

01.12.2018

7


16.

ЯТТ "Абдураҳимова Гулчирой"

Музлатгичли омборхона ташкил этиш

тонна

500

160

1 000

400

600


"Алоқабанк" АТБ

01.12.2018

12



Қишлоқ хўжалиги соҳаси жами - 16 та лойиҳа


9 858

14 224

16 928

6 618

9 110

150



163


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 сентябрь


















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск