ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмон хўжалигини ташкиллаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2018 й. 717-сон "Давлат ўрмон хўжалиги органларининг фаолиятини такомиллаштириш ва ўрмон хўжаликларининг чегара ҳудудлари табиий ресурсларидан фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.2018 й.

N 717



ДАВЛАТ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ОРГАНЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ЎРМОН

ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ ЧЕГАРА ҲУДУДЛАРИ

ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Давлат ўрмон хўжалиги органларининг фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, ўрмон хўжаликларининг чегара ҳудудлари табиий ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, ўрмон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Чегара зонаси ва чегара минтақасида ўрмон хўжалигини юритиш ва ўрмондан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;

Давлат ўрмон хўжалиги органларининг ҳарбийлашган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

а) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари билан биргаликда икки ой муддатда чегара зоналари ва чегара минтақаларида ўрмон хўжаликларининг фойдаланишда муаммоли бўлган ер участкаларининг хатловдан ўтказсин ва ҳар йили 1 февралгача ер контурларининг рақамларини кўрсатган ҳолда улардан фойдаланишнинг қўшма графигини тасдиқласин;

б) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда давлат ўрмон фонди ерлари ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда жойлашган, салоҳиятли туристларни жалб қилиш мақсадида фойдаланиш мумкин бўлган объектларнинг хатловдан ўтказсин ва улардан фойдаланиш бўйича таклиф киритсин;

салоҳиятли туристларни жалб қилиш мақсадида давлат ўрмон фонди ерлари ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда зарур шароитлар ва тегишли инфратузилмани (ёритиш, транспорт ва йўловчи йўллари‚ ахборот қўрсаткичлари, тақиқловчи белгилар, дам олиш жойлари, меҳмонхоналар ва бошқалар) ташкил этсин;

хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари, айниқса, йирик туроператорларнинг веб-саҳифаларида давлат ўрмон фонди ерлари ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда туристлар учун яратилган имкониятлар ва шароитлар тўғрисида доимий асосда фаол тарғибот олиб борсин;

в) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

ўрмонларни қўриқлаш нормативлари, ўрмон қўриқчилиги ходимларининг сони бўйича нормалар, улар учун инвентарь, транспорт, алоқа воситалари ва жиҳозлар билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 сентябрдаги 203-сон қарори билан тасдиқланган Ўрмон қўриқчилиги тўғрисидаги низомга ўрмон қўриқчилиги ходимларининг, шу жумладан чегара зонасида ва чегара минтақасидаги функционал мажбуриятларини аниқлаштириш юзасидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари:

чегара зоналарига кириш (ўтиш), бу ерда бўлиш (яшаш), чегара минтақаларига кириш ва чиқиш (ўтиш), вақтинча бўлиш (яшаш), бўлиш‚ ҳаракатланиш ва ишларни амалга ошириш учун тегишли рухсатномаларнинг ўз вақтида берилишига қатъий риоя этилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда алоҳида бўлиш тартиби белгиланган объектлар ва жойларга туристларнинг кириши (ўтиши), вақтинча бўлиши ва ҳаракатланиши учун электрон шаклдаги рухсатнома бериш тартибини икки ой муддатда жорий этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари республика чегараларида жойлашган ва Ўзбекистон Республикаси чегара қўшинларига бепул фойдаланиш учун берилган ер участкаларидан хўжалик фаолиятини юритиш учун икки томонлама шартномалар асосида, тегишли тўлов эвазига белгиланган тартибда фойдаланишни ташкил этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджет параметрларида:

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва давлат ўрмон хўжалиги органлари тизимининг чегара зонаси ва чегара минтақасида ишловчи ходимларининг ойлик лавозим маошига 30 фоизлик қўшимча устама;

Чегара зонаси ва чегара минтақасида жойлашган ҳар бир давлат ўрмон хўжалигига қўшимча 15 нафар ходим (ўрмончи, егерь, инспектор), жами 360 нафардан кўп бўлмаган ходимни таъминлаш учун маблағ ажратилишини назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 сентябрдаги

717-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги 53-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ тўплами, 2015 й.‚ 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган туристларнинг алоҳида режим ўрнатилган объектлар ва жойларга кириши (ўтиши), вақтинча бўлиши ва ҳаракатланиши тартиби тўғрисидаги низом 9-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Алоҳида ҳудудга кириш (ўтиш), вақтинча бўлиш ва ҳаракатланишга рухсат бериш тўғрисида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза (кейинги ўринларда - ариза аталади), ички ишлар органларига тур бошланишидан 5 иш кун аввал икки нусхада топширилади. Ариза электрон шаклда берилиши мумкин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ тўплами, 2018 й.‚ 7-сон, 165-модда) қуйидаги таҳрирдаги 10-1-банд қўшилсин.

"10-1. Чегара зонаси ва чегара минтақасида ўрмондан фойдаланиш ва ўрмон хўжалигини юритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 сентябрь










































Время: 0.0162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск