ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмонлардан фойдаланиш. Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш /

Чегара зонаси ва чегара минтақасида ўрмон хўжалигини юритиш ва ўрмондан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 10.09.2018 й. 717-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 10 сентябрдаги

717-сон қарорига

1-ИЛОВА



Чегара зонаси ва чегара минтақасида

ўрмон хўжалигини юритиш ва ўрмондан

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат ўрмон фондининг чегара зонаси ва чегара минтақасида жойлашган ерларида ўрмон хўжалигини юритиш ва ўрмондан фойдаланиш тартибини белгилайди ҳамда чегара зонаси ва чегара минтақасида ўрмон хўжалигини юритувчи ташкилотлар учун мажбурийдир ва ўрмондан фойдаланувчиларнинг барча тоифаларига тадбиқ этилади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


чегара зонаси - Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига туташ ҳудуднинг бир қисми бўлиб‚ унинг доирасида чегара режими жорий этилади. Чегара зонаси Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига туташ туман, шаҳар‚ шаҳарча, қишлоқ, овул ҳудуди доирасида белгиланади;


чегара минтақаси - чегара зонасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси чизиғига бевосита туташ қисмидир. Чегара минтақаси бевосита Давлат чегараси бўйлаб‚ унинг қуруқлик участкаларида ёки чегара бўйи дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзалари қирғоқлари бўйлаб белгиланади;


ўрмондан фойдаланувчилар - ўрмондан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар;


давлат ўрмон фонди участкалари - Давлат ўрмон фондининг давлат ўрмон кадастрида кўрсатилган муайян чегарага, майдонга‚ жойлашган ерига, ҳуқуқий режимга ва бошқа хусусиятларга эга бўлган бир қисми;


давлат ўрмон хўжалиги органлари - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари ва қуйи ташкилотлари;


ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари - Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирувчи, юридик шахс мақомига эга бўлган ташкилотлар, шу жумладан миллий табиат боғлари, давлат ўрмон хўжаликлари, давлат ўрмон-ов хўжаликлари, доривор ўсимликлар етиштириш бўйича давлат ўрмон хўжаликлари, илмий-тажриба станциялари ва бошқа ташкилотлар.


2-БОБ. ЧЕГАРА ЗОНАСИ ВА

ЧЕГАРА МИНТАҚАСИДА ЎРМОН

ХЎЖАЛИГИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


3. Чегара зонаси ва чегара минтақасида ўрмон хўжалигини юритиш давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан амалга оширилади.


4. Чегара зонасида жойлашган давлат ўрмон хўжалиги органларининг ходимлари чегара зонасида рухсатнома карточкаларисиз шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, чегара минтақасида - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари (кейинги ўринларда - чегара қўшинлари деб аталади) томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда бериладиган рухсатномалар бўйича бўлиш ҳуқуқига эгадир.


5. Чегара зонаси ва чегара минтақасида жойлашган ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ва чегара қўшинларининг тегишли бўлинмаларига ҳар йили бир марта ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотларининг ходимлари бўлган шахслар рўйхатини тақдим этади.

Ички ишлар ва чегара қўшинлари бўлинмалари ушбу рўйхатни тасдиқлайди ва ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотларига маълумот учун юборади.


6. Ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари ходимларининг чегара минтақасида шу мақсад учун белгиланмаган йўллар ва сўқмоқларда ҳаракатланиши тақиқланади (ўрмон қўриқчилиги ходимлари бундан мустасно).


7. Чегара минтақасида ишлаб чиқариш ишлари амалга ошириладиган ҳудудларида (жойларида) ҳаракатланиш учун ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари чегара қўшинлари бўлинмалари билан келишган ҳолда уларга олиб борадиган зарур йўллар ва сўқмоқларни жиҳозлаши ва таъмирлаши мумкин.


8. Чегара қўшинлари бўлинмалари ўз ваколатларига мувофиқ, зарурат туғилганда чегара минтақасида ҳам, чегара зонасида ҳам бу ёки бу тадбирларни ўтказишни маълум бир вақтга қадар тўхтатиб туради.


9. Ўрмонларни қайта тиклаш тадбирлари қонунчиликка мувофиқ ўтказилади.

Чегара минтақасида ўрмонларни қайта тиклаш тадбирлари тизими асосан ўрмон дарахтларининг табиий қайта тикланиш салоҳиятидан фойдаланишга йўналтирилиши керак.


10. Чегара зонасида ва чегара минтақасида барча ўрмонларни қайта тиклаш бўйича барча тадбирлар санитария қоидалари ва нормалари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва бошқа қонунчилик талабларига мувофиқ бажарилиши лозим.


11. Чегара зонасида ва чегара минтақасида ўрмон зараркунандалари ва касалликлари ўчоқлари, ўрмон ёнғинларининг хавфли тарқалиши аниқланган ҳолларда, давлат ўрмон хўжалиги органлари бу ҳақида қўшни давлатнинг ваколатли органларини тезкор хабардор қилишлари керак.


12. Чегара зонасида ёнғинлар юзага келган ва уларни бартараф этиш вақтида (ёнғин хавфи даврида) фуқароларнинг ўрмонларга кириши чекланади, транспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги йўллардан ташқари ҳаракатланиши тақиқланади давлат ўрмон хўжалиги органларининг патруль автомобиллари, чегара қўшинлари ходимлари ва транспорт воситалари бундан мустасно‚ ўрмонлардан рекреация мақсадларида фойдаланиш чекланади.


13. Чегара қўшинлари қонунчиликда белгиланган тартибда чегара минтақасида хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият турларини юритишда қўшимча қоидалар белгилаши мумкин.


14. Ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари чегара зонаси ва чегара минтақасида давлат ўрмон фондининг ўзларига берилган участкаларидан фақат куннинг ёруғ вақтида ўрмон хўжалигини юритади ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишларини амалга оширади, тунда чегара минтақаларида қолишига йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ЧЕГАРА ЗОНАСИДА ВА ЧЕГАРА

МИНТАҚАСИДА ЎРМОНДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


15. Чегара зонасида ва чегара минтақасида ўрмондан фойдаланиш доимий ва вақтинча бўлиши мумкин.

Ўрмон фонди ерлари доимий эгалик қилишга берилган ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари ўрмондан доимий фойдаланувчилар ҳисобланади.

Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар асосида давлат ўрмон фонди участкаларидан фойдаланишни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар ўрмондан вақтинча фойдаланувчилар ҳисобланади.


16. Чегара зонасида ва чегара минтақасида ўрмондан фойдаланиш умумий ёки махсус бўлиши мумкин.

Ўрмондан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан бепул ва ўз эҳтиёжлари учун белгиланган ҳажмларда, қонунчиликда назарда тутилган фойдаланиш турлари бўйича амалга. оширилади.

Ўрмондан махсус фойдаланиш тўлов асосида амалга оширилади.

Ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқи юридик ва жисмоний шахсларга давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан берилади.


17. Ўрмондан махсус фойдаланувчилар чегара зонаси ва чегара минтақасида жойлашган ўрмондан ички ишлар органлари ва чегара қўшинларининг тегишли рухсатномаларини қонунчиликда белгиланган тартибда олгандан сўнг фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.


18. Ўрмондап доимий фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ўрмон фонди ерларидан, сув ресурсларидан, кенг тарқалган фойдали қазилмалардан белгиланган тартибда ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

давлат ўрмон фондининг ўзларига берилган участкаларида ўрмон хўжалигини юритиш, ўрмондан фойдаланиш;

чегара минтақасидан ташқари, белгиланган тартибда йўл очиш, ўрмон маҳсулотини жойлаштириш учун майдончаларни жиҳозлаш, ишлаб чиқариш ва турар жой бинолари ҳамда иншоотларни қуриш;

тайёрланган маҳсулот ва уни реализация қилишдап олинган даромад мулкдори бўлиш.


19. Ўрмондан доимий фойдаланувчилар:

ўрмонларнинг муҳофаза қилинишини, ҳимоя қилинишини, кўпайтирилишини, такрорий кўпайтирилишини, қайта тикланишини, маҳсулдорлиги оширилишини ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаши;

ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиши;

ишларни ўрмонларнинг ҳолатига ҳамда уларни такрорий кўпайтиришга, шунингдек, тупроқ‚ ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, сув объектлари ва бошқа табиий объектларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайдиган усуллар билан юритиши;

ўрмондан вақтинча фойдаланувчиларнинг фаолиятини назорат қилиш;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини таъминлаши;

ўрмондан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги шарт.


20. Ўрмондан вақтинча фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат ўрмон фондининг ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларда кўрсатилган участкалари доирасида, белгиланган муддатларда ва ўрмондан фойдаланиш турлари фойдаланиш;

чегара минтақасидан ташқари, белгиланган тартибда йўл очиш, ўрмон маҳсулотини жойлаштириш учун майдончаларни жиҳозлаш ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини қуриш.


21. Ўрмондан вақтинча фойдаланувчилар:

ўзларига берилган яйловлар, пичанзорлар ва бошқа ўрмонзорлардан оқилона фойдаланиши;

ишларни ўрмонларнинг ҳолатига ҳамда уларни такрорий кўпайтиришга шунингдек тупроқнинг, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг, сув объектларининг ва бошқа табиий объектларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайдиган усуллар билан юритиши;

ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий қўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида белгиланган қоидалар, нормалар ва нормативларга риоя этиши;

ўрмондан фойдаланганлик учун ўз вақтида ва белгиланган тартибда ҳақ тўлаши;

ўрмондан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги шарт.


22. Чегара зонасида ва чегара минтақасида ўрмондан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:

дарахтзорлар ва бутазорларни кесиш;

пичан ўриш;

чорва молларини ўтлатиш;

асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш;

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хомашёсини йиғиш ҳамда тайёрлаш;

ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ва тайёрлаш;

дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш;

ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжаликлари эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

илмий-тадқиқот, маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;

экологик туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш.


23. Дарахт ва бутазорларни кесиш давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан чегара қўшинлари бўлинмалари билан келишган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Дарахт ва бутазорларни кесиш ўрмон кесиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Чегара минтақасида ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари ўрмон кесишда ниҳолни максимал даражада сақлаб қолиш ва кесишларнинг табиий равишда тикланиши учун шароитлар яратишни таъминлаши керак.

Оралиқ фойдаланиш ва санитария мақсадида ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш (сийраклаштириш, тозалаш, яганалаш, ўтиш жойини очиш) танлаб кесиш орқали амалга оширилади.

Чегара минтақасида сийраклаштириш ва тозалаш қаттиқ баргли ва игна баргли дарахтзорларда иккинчи даражали навлар томонидан бўғиб қўйилиши ёки қисилиши хавфи мавжуд бўлса амалга оширилади.

Саниратия мақсадида танлаб кесиш ва тозалаш ишлари фақат қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Ўрмон хўжалигининг қуйи ташкилотлари чегара минтақасида дарахтларнинг санитар ҳолатини тегишли даражада таъминлаши ва зарур ҳолларда ҳар йили саниратия мақсадида танлаб кесиш ва тозалашни амалга ошириши шарт.


24. Табиат ҳодисалари таъсирида ёки ўрмон кесишда дарахтлар Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига ёки қўшни давлат ҳудудига қулаб тушса, ушбу дарахтларни олиб чиқишга ва ўз давлати ҳудудига олиб ўтишга тайёрлаш имкониятини тақдим этиш масаласини томонлар халқаро шартномаларга мувофиқ етти сутка давомида, томонларнинг чегара қўшинларини хабардор ва жалб қилган ҳолда ҳал этадилар.


25. Пичан ўриш, чорва молларини ўтлатиш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хомашёсини йиғиш ҳамда тайёрлаш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ва тайёрлаш давлат ўрмон хўжалиги органларининг, ички ишлар органлари ва чегара қўшинлари бўлинмалари билан келишилган ҳолда бериладиган рухсатномаси асосида амалга оширилади.

Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хомашёсини йиғиш ҳамда тайёрлаш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ва тайёрлаш мавжуд ўсимлик ресурсларининг тамом бўлиб қолишига ва ўрмон хўжалигига зарар етказилишига йўл қўйилмайдиган воситалар ва усуллар билан амалга оширилади.


26. Давлат ўрмон фондининг участкалари ўрмондан фойдаланувчиларга асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш ҳамда дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш учун давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан ички ишлар органлари ва чегара қўшинлари бўлинмалари билан келишилган ҳолда берилади.


27. Чегара зонасилаги давлат ўрмон фонди ерларида ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжаликлари эҳтиёжлари учун фойдаланиш давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан ички ишлар органлари ва чегара қўшинлари бўлинмалари билан келишилган ҳолда бериладиган йўлланма ва ҳайвонларни тутиш варақалари асосида амалга оширилади. Чегара минтақасида эса бундай фойдаланиш тақиқланади.


28. Чегара зонасида ўрмон фонди участкаларидан илмий-тадқиқот ва ўқув-тажриба мақсадларида фойдаланиш чекловларсиз, чегара минтақасида эса - чегара қўшинлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


29. Давлат ўрмон хўжалиги органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва чегара қўшинлари бўлинмалари билан келишган ҳолда, давлат ўрмон фонди участкаларини юридик ва жисмоний шахсларга маданий-маърифий‚ тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда‚ шунингдек, экологик туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланишга бериши мумкин.


30. Ўрмондан фойдаланувчилар ўрмонларда ёнғин хавфсизлигига риоя этишлари, дарахтлар ва буталарни синдиришга, кесишга, ўрмон экинларига зарар етказишга, ўрмонларнинг маиший ва бошқа чиқиндилар билан ифлосланишига, чумоли инлари, қуш уяларининг йўқ қилиниши ва бузилишига йўл қўймасликлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа талабларни бажаришлари шарт.


31. Давлат ўрмон фонди участкаларида ўрмондан фойдаланиш фақат куннинг ёруғ вақтларида амалга оширилади, тунда чегара минтақаларида қолишга йўл қўйилмайди.


32. Ўрмон ресурсларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини ҳимоя қилиш ва қўриқлашда чегара қўшинларига ўз ваколатлари доирасида кўмаклашадилар.


33. Ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:

фойдаланиш зарурати қолмаганда ёки ундан воз кечилганда;

фойдаланишнинг белгиланган муддати ўтганда;

ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда;

ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс вафот этганда ёки унинг фаолияти тугатилганда ёхуд юридик шахс тугатилганда.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


34. Ушбу Низом талабларини бузишла айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 сентябрь










































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск