ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элда ишлаши. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда ишлаши /

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.09.2018 й. 725-сонли қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 сентябрдаги

725-сонли қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи

меҳнат миграцияси агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ республика миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда халқаро ҳуқуқ нормалари ва қоидаларига асосланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш ва уларни хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширади.


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Агентликнинг таъсисчиси ҳисобланади.


4. Агентлик мол-мулкнинг давлат мулки негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ва унга тезкор бошқариш учун берилган. Агентлик мустақил балансига эга, ўз номидан ҳуқуқлар олиши ва зиммасига мажбуриятларни қабул қилиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

Агентлик ўзига тезкор бошқариш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкка, шунингдек ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида харид қилинадиган (олинадиган) ва Агентлик тасарруфида бўлган бошқа мол-мулкка қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган тартибда эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.


5. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари ва қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, ҳайъатлар қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари буйруқларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


6. Агентлик ва унинг ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва давлат тилидаги ўз номига ёзилган муҳрига, ўз номи ёзилган штамплари, бланкларига эга. Агентлик ўз эмблемасига эга.

Жойлашган жойи: Тошкент шаҳри, Қамаринисо кўчаси, 1.

Агентликнинг электрон почта манзили: info@migration.uz.


7. Агентликнинг расмий номи:


а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, қисқартмаси - Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги;


б) рус тилида:

тўлиқ номи - Агентство по внешней трудовой миграции при Министерстве занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан, қисқартмаси - Агентство по внешней трудовой миграции;


в) инглиз тилида: тўлиқ номи - The Agency of External Labour Migration under the Ministry of Employment and Labour Relations of the Republic of Uzbekistan, қисқартмаси - The Agency of External Labor Migration.


8. Агентлик ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида амалга оширади.


9. Агентлик республика ҳудудларида ўз филиалларини ва хорижда ваколатхоналарини белгиланган тартибда ташкил этади.



2-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

уюшган ҳолда олиш, тайёрлаш, мослаштириш тадбирларини ўтказиш ва хорижга ишга жойлаштириш жараёнларини самарали бошқариш ва назорат қилиш орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижда меҳнат фаолияти билан шуғулланишга доир ҳуқуқларини амалга оширишда уларга кўмаклашиш;

ташқи меҳнат миграциясини комплекс таҳлил қилиш, шу асосда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни ишга жойлаштиришда кўмаклашиш;

меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш жараёнларини тартибга солиш масалалари бўйича чет давлатларнинг малакали органлари билан ҳамкорлик қилиш;

хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти учун тасдиқномаларни белгиланган тартибда бериш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ишлаётган хорижий фуқароларнинг ҳисобини юритиш.

11. Агентлик ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнатиш мақсадида чет мамлакатларнинг меҳнат бозорини ўрганади, хорижий иш берувчиларни излайди, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда олиш тўғрисида хорижий иш берувчилар ва хусусий агентликлар билан шартномалар тузади ҳамда уларнинг амалга ошишини таъминлайди;

ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш соҳасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб боради, халқаро, давлатлараро ва идоралараро шартномалар, битимлар ва баённомалар лойиҳаларини тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш масалалари бўйича хорижий мамлакатлар билан Ўзбекистон Республикасининг ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномалар, битимлар, баённомалар ва бошқа ҳужжатлардан келиб чиқадиган тегишли қарорлар ва мажбуриятлар хорижий ҳамкорлар ва иш берувчилар томонидан бажарилишини мувофиқлаштиради;

хорижга ишлаш учун жўнаб кетаётган фуқароларни ишга жойлашаётган давлатнинг қонун ҳужжатлари асослари, анъаналари ва у ерда ўзини тутиш нормаларидан хабардор қилади;

хорижга ишга жойлаштириш учун юбориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижий иш берувчилар ва рекрутинг ташкилотлар билан шартномалар асосида танлаб олади, уларни кетишдан олдин тайёрлайди ва чет элга юборади;

хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантиради, шунингдек хорижий иш берувчилар реестрини юритади;

вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларни кетишдан олдин мослаштиради, касбга тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади, уларга чет тилларини, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқаришда меҳнатни ҳимоя қилиш қоидаларини ўргатади;

хорижий иш берувчилар талабларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштириш учун хорижга юборилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари соғлиғи ҳолатини ваколатли тиббиёт муассасаларини жалб қилган ҳолда комплекс тиббий кўрикдан ўтказади;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ҳудудидан транспортда жўнаб кетаётганда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўришда иштирок этади, авиа ва темир йўл транспортида имтиёзли йўл чипталарини реализация қилиш бўйича Агентлик ҳузурида ташкил этилган ихтисослаштирилган кассалар ишини мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари томонидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар беради ҳамда уларни узайтиради;

Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучидан фойдаланишни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга иш берувчилар риоя этаётганини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқномага эга хорижий фуқаролар томонидан республика ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда назорат қилади;

вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларни кетишдан олдин мослаштириш марказларини, ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака ошириш марказларини, тил ўргатиш марказларини ташкил этади ва бошқаради, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этади ва бошқаради;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари орқали хорижда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат фаолияти мониторингини олиб боради;

хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий қўллаб-қувватлаш чораларини кўради, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик муассасалари билан ҳамкорликда чоралар кўради;

меҳнат мигрантларини қайта интеграция қилиш бўйича дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этади, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолияти тамом бўлгач, ватанига қайтиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кейинчалик ишга жойлаштириш учун уларнинг рўйхатларини аҳолини ишга жойлаштиришга кўмаклашувчи ҳудудий органларга тақдим этади.

Агентликнинг ҳудудий филиалларига меҳнат миграцияси масалалари бўйича методик ёрдам кўрсатади, хорижий меҳнат бозори ҳамда салоҳиятли иш берувчилар тўғрисида маълумот беради, ходимларини рағбатлантиради ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашади.


3-БОБ. АГЕНТЛИК ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


12. Агентлик зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тузилган шартномаларга мувофиқ хорижда ишлаш учун кадрларни танлаб олиш, уларнинг чет тилларини билишини ва касбга лойиқлигини текшириш, шунингдек ишга жойлашган мамлакатнинг асосий қонунларини тушунтириш;

хорижий ҳамкорлар билан тузилган меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартномаларга мувофиқ хорижга ишга юбориладиган номзодлар тўғрисида ахборот олиш учун ваколатли органларга мурожаат қилиш;

хорижий ҳамкорлар билан тузилган битимларни (шартномаларни) ҳисобга олган ҳолда дастлабки саралашдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан уларни хорижда ишга жойлаштиришда хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш;

мулкчилик шаклидан қатъи назар юридик шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари (контрактлари) бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эл фуқаролари тўғрисидаги маълумотларни мазкур юридик шахслардан заруратга қараб олиш;

хорижий иш кучини ёлловчи ёки бунга кўмаклашувчи хорижий ташкилотлар билан ўз ваколати доирасида бевосита ўзаро ҳамкорлик қилиш;

ушбу Низомда назарда тутилган айрим функцияларни бажариш учун шартномалар (контрактлар) бўйича ўқитувчиларни, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари мутахассисларини, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахсларни зарурат бўлса жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини тузиш;

хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет тилларига ўқитиш ва касбга тайёрлаш якунлари бўйича уларга иловага мувофиқ сертификатлар бериш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришда кўмаклашиш ва чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини самарали тартибга солиш соҳасидаги юридик шахслар фаолияти мониторингини олиб бориш;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда бўш пул маблағларини банклар ва бошқа ташкилотларнинг депозит ҳисоб рақамларига жойлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда хорижга жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини кетишдан олдин тайёрлаш, чет тилига ўқитиш ва имтиҳонга тайёрлашга ихтисослашган минтақавий филиалларни, марказларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Агентликнинг хорижий ваколатхоналарини ташкил этиш ва тугатиш;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик ва таркибий бўлинмалар бошқарув ходимларининг чекланган сонига ўзгартишлар киритиш.


13. Агентлик ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. АГЕНТЛИК МОЛ-МУЛКИ ВА

МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


14. Агентлик мол-мулкини асосий жамғармалар ва айланма маблағлар, шунингдек қиймати мустақил балансда акс этган бошқа қадриятлар ташкил этади.


15. Агентлик мол-мулки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тезкор бошқариш ҳуқуқи асосида унга тегишли.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Агентлик мол-мулкини тасарруф этади.


16. Агентлик хўжалик ҳисоб-китоби асосида қуйидаги хизматларни бажаради:

вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига темир йўл чипталарини, авиачипталарни харид қилишда ва бошқа транспорт-логистика масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш;

хорижда ишга жойлашиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш;

хусусий ва юридик шахслар талабномалари бўйича иш жараёнида ишга солинмаган Агентлик транспорт воситаларини жалб қилиш орқали транспорт хизматларини кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва чет эл фуқароларини меҳмонхона спекторида жойлаштириш бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш.


17. Агентлик молия-хўжалик фаолиятининг асосий умумлаштирувчи кўрсаткичи даромаддир.


18. Қуйидагилар Агентлик молия ресурсларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

хўжалик фаолиятидан тушган фойда (даромад);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифга кўра юридик шахсларга чет эл фуқароларига Ўзбекистон ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар бериш (узайтириш) учун ҳақ тўлаш ҳисобига олинган маблағлар;

хусусий контрактлар бўйича хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда фуқароларга кўрсатиладиган хизматлар учун ҳақ ундиришдан олинган даромад;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифлар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга жойлаштириш, кетишдан олдин мослаштириш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш, уларга чет тилларини, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ўргатиш бўйича Агентлик томонидан кўрсатиладиган хизматлардан олинган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Агентликнинг ихтиёрида қолган соф фойдадан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарорига мувофиқ, шу жумладан Меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармасига йўналтириш орқали фойдаланилади.


19. Агентлик пул маблағларини сақлаш ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган барча турдаги ҳисоб-китоб ва касса операцияларини амалга ошириш учун тижорат банкларида ҳисобварақ, валюта ва бошқа ҳисоб рақамларини очиш ҳуқуқига эга.


20. Агентлик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ вазифалар ва функцияларни бажариш учун ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


21. Хўжалик фаолиятидан тушган валюта фойдаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тақсимланади, Агентликнинг валюта ҳисоб рақамига ўтказилади ва ундан Агентлик раҳбариятининг топшириғига кўра фойдаланилади.


22. Агентлик ўз ишининг оператив ва бухгалтерия ҳисобини юритади, статистик ҳисобот юритади.



5-БОБ. АГЕНТЛИККА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ


23. Агентликка Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Агентлик бошлиғи Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимидан озод этилади.

Агентлик бошлиғи:

умумий раҳбарлик қилади, Агентликнинг жорий фаолиятини ташкил этади ва ўз зиммасига юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради;

давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет давлатларнинг давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар олдида Агентлик номидан иш юритади;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда Агентликнинг штатлар жадвалини, уни сақлаш учун харажатлар сметасини тасдиқлайди;

юридик шахсларга ва чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишга жойлаштириш бўйича вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни қонун ҳужжатларига мувофиқ беради (узайтиради);

юридик шахсларга ва (ёки) чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар беришни (узайтиришни) таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Агентликнинг ҳудудий филиаллари, хорижга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин мослаштириш ва ўқитиш марказлари раҳбарларини, бўлинмалар раҳбарларини ва ходимларни, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;

Агентликка юкланган вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.

Агентлик бошлиғи Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган уч нафар ўринбосарга, жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга. Агентлик бошлиғининг ўринбосарлари бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимидан озод этилади.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


24. Агентлик қонунда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 сентябрь










































Время: 0.1568
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск