язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2018 й./ Меҳнат қонунчилиги/ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.09.2018 й. 725-сон қарорига 5-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 сентябрдаги

725-сонли қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда

меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни

қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари

ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси

фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 18 мартдаги 206-сон қарорига татбиқ этилмайди.


2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансига, банк ҳисобварағига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисобварағига, рамзига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган штамплари, бланклари ва муҳрига эга.


3. Жамғарма хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни ҳуқуқий, ижтимоий ҳимоя қилади ва уларга моддий ёрдам кўрсатади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган бир марталик беғараз молиявий ёрдам;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан тузилган лицензия битими доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга юборувчи ташкилотларнинг 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини захиралаш, захираланган сумма сарфлаб юборилган тақдирда, маблағларни тўлдириш, шунингдек фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш ҳуқуқи учун лицензиянинг амал қилиши тугатилган ва бекор қилинган тақдирда, маблағларни қайтариш шарти белгилаб қўйилади;

Жамғарманинг тижорат банклари депозитларидаги вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайр-эҳсонлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг, хайрия жамғармаларининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ихтиёрий хайр-эҳсонлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма ҳисобварақларига тушади, бундан халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг тартиб-таомилларида ёки хорижий грантларни тақдим этиш шартларида бошқа тартиб бўлган ҳоллар мустасно.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


6. Жамғарма маблағларидан қуйидаги вазифаларни молиялаштириш учун фойдаланилади:

хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўрликка, мажбурий меҳнатга ва таҳқирланишга дучор бўлган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларисиз, маблағларсиз қолган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларга моддий ёрдам кўрсатиш;

меҳнат миграциясида бўлган вақтда жароҳат олиши, бахтсиз ҳодисага учраши, оғир касалга чалиниши туфайли тиббий ёрдам талаб этилган фуқароларга меҳнат мигранти маблағлари ҳисобига кўрсатилган тиббий хизматлар қийматини тўлаш имкони бўлмаганда тиббий хизмат кўрсатиш;

республика ҳудудидан ташқарида меҳнат миграциясида бўлган вақтда вафот этган фуқароларнинг жасадларини, шунингдек хориждаги меҳнат фаолияти вақтида майиб бўлган ёки оғир жароҳат олган фуқароларни олиб келиш;

аввал уюшган ҳолда ишга олиш доирасида хорижга ишга юборилган ва юборилган мамлакат қонун ҳужжатларини бузиши натижасида чиқариб юборилган (депортация қилинган) фуқароларни қайтариш, кейинчалик тўланган маблағларни мазкур шахслар ҳисобидан қоплаш, шунингдек ўзларига нисбатан хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш шартлари таъминланмаган фуқароларни қайтариш;

республика минтақаларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган фуқароларни кетиш олдидан мослаштириш, касбга тайёрлаш, уларга чет тилларини ўқитиш ва чет тилларини билишини имтиҳон қилиш, уларнинг касбий малакасини тасдиқлаш марказларини ташкил этиш ва жиҳозлаш;

фуқароларни хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалаларига доир ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш;

хорижда Агентлик ваколатхоналарини ташкил этиш ва жиҳозлаш;

хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг улар ишга жойлашган жойларни бориб кўриш орқали мониторингини юритиш;


7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган харажатлар учун Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасининг Маблағлар сарфини ташкил этиш схемасига мувофиқ ушбу Низомнинг иловасига биноан тасдиқланган йўналишларга кўра амалга оширилади.

Ушбу Низом 6-бандининг иккинчи-бешинчи хатбошларида кўрсатилган харажатларни тез ва шошилинч тарзда молиялаштириш зарурати юзага келса, Агентлик ваколатхонаси ва Агентлик белгиланган лимит доирасида харажатларни мустақил молиялаштириш ваколатига эга. Шошилинч харажатларни молиялаштириш учун Агентлик ваколатхонасига Агентликнинг ҳар бир ваколатхонаси учун умумий лимит доирасида корпоратив банк картаси очилади.

Агентлик ваколатхонаси ушбу Низом 6-бандининг иккинчи-бешинчи хатбошиларида кўрсатилган йўналишлар бўйича Жамғарма маблағларидан фойдаланишда Агентлик ва Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси билан келишилган ҳолда, борадиган мамлакатнинг қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган ихтисослаштирилган ташкилотларни, Агентлик ваколатхоналарии, шу жумладан маросим хизматларини кўрсатувчи агентликлар, транспорт ва логистика компаниялари, тиббиёт муассасалари, суғурта компаниялари, юридик хизмат кўрсатадиган ташкилотлар, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларни Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг юқорида қайд этилган йўналишлари бўйича хизмат кўрсатиш учун шартнома асосида жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Агентлик тасдиқланган ҳужжатлар асосида ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган харажатларни қоплаш мақсадида Жамғарма маблағларини олиш учун талабнома расмийлаштиради ва уни Жамғарманинг Ижроий дирекциясига юборади.

Жамғарманинг Ижроий дирекцияси Агентликнинг тақдим этилган талабномалари бўйича мақсадли траншлар билан харажатларни молиялаштиради.


8. Жамғарма маблағларидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини юборган ташкилотлар (кейинги ўринларда Юборувчи ташкилот деб юритилади) айби билан юзага келган ушбу Низомнинг 6-банди иккинчи-бешинчи хатбошиларида кўрсатилган харажатлар учун фойдаланилса, Жамғарманинг фойдаланилган маблағлари Жамғармада захираланган юборувчи ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши лозим.

Жамғарма Ижро этувчи дирекциясини сақлаб туриш, шу жумладан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, асосий воситаларни, инвентарь харид қилиш учун харажатлар, хоналарни, алоқа воситаларини ва ахборот-компьютер технологияларини қўллаб-қувватлаш, хўжалик ва бошқа харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Жамғарма харажатларини юборувчи ташкилотларнинг захираланган маблағлари ҳисобига қоплаш тўғрисидаги қарор Ижро этувчи дирекцияси тақдимномасига биноан Жамғарма кенгаши томонидан қабул қилинади.

Юборувчи ташкилот захираланган суммадан фойдаланилган маблағларни бир ҳафта муддатда қоплаши шарт.


9. Жамғарма Ижро этувчи дирекциясини сақлаш, шу жумладан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, асосий воситалар, инвентарь харид қилишга сарфланадиган харажатлар, хоналарни, алоқа воситалари ва ахборот-коммуникация ускуналарини сақлаш, замонавий технологияларни жорий этиш, хўжалик ва бошқа харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.


10. Бўлажак йил учун харажатларнинг прогноз сметаси ойма-ой бўлиб чиқилган ҳолда Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.


11. Жорий йилда Жамғарманинг фойдаланилмаган маблағлари қолдиқлари кейинги молия йилига ўтади ва кейинги йилга мўлжалланган харажатлар сметасини тузишда ҳисобга олинади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА МАБЛАҒЛАРИНИ БОШҚАРИШ


12. Жамғарманинг Кузатув кенгаши (кейинги ўринларда Жамғарма кенгаши деб юритилади) Жамғарма бошқармасининг олий органидир.

Жамғарма кенгаши:

Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишларини, Жамғарма даромадлари ва харажатлари балансининг прогноз параметрларини ҳар йили кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

Жамғарма фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар ҳажмларининг фоиз нисбатини белгилайди;

Жамғарма маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметаларини тасдиқлайди, зарур ҳолларда тасдиқланган сметаларга тегишли ўзгартишлар киритади, даромадларни шакллантириш ва маблағларнинг мақсадли тақсимланишини таъминлаш юзасидан Жамғарма фаолиятини назорат қилади;

Жамғарма фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни мунтазам равишда эшитади ва тасдиқлайди;

Жамғарма фаолиятини такомиллаштириш ва мониторинги самарадорлигини ошириш, Жамғарма маблағларини молиялаштиришни ташкил этиш ва мақбуллаштириш механизмларини яхшилаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

Жамғарма фаолияти билан боғлиқ бошқа функцияларни бажаради.

Жамғарма кенгашининг қарорлари очиқ овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


13. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан бошқарилади.


14. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекция:

Жамғарма кенгашига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбариятига тасдиқлаш учун Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича ойма-ой ҳисобот киритади;

юборувчи ташкилотларнинг суғурта депозити шаклидаги пул маблағларини қабул қилади ҳамда улар бўйича ҳисоб ва ҳисобот юритади;

ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган вазифалар молиялаштирилишини таъминлайди;

аҳолини ва юборувчи ташкилотларни ташқи меҳнат миграцияси масалалари юзасидан ахборот билан таъминлаш бўйича чоралар кўради;

ташқи меҳнат миграцияси жараёнларида фуқаролар иштирокини ҳисобга олиш бўйича ахборот-компьютер тизимларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Ижро этувчи дирекция Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларига, шунингдек Жамғарма кенгаши қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.


15. Ижро этувчи дирекция ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун:

Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларида назарда тутилган харажатларни молиялаштириш;

юборувчи ташкилот айби билан меҳнат мигрантларинг ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилган ҳолларда юзага келган оқибатларни бартараф этиш учун Жамғармада захираланган юборувчи ташкилот суғурта депозити маблағларидан акцептсиз фойдаланиш, бу ҳақда акцептсиз фойдаланишдан кейин бир иш кунидан кечикмаган муддатда юборувчи ташкилотни хабардор қилади;

зарурат бўлса, шакллантирилган устав капитали ва захира маблағларини Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларни (маълумотномаларни) юборувчи ташкилотлардан сўраш ва олиш;

Жамғарма фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш, ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича услубий хулосаларни ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга.


16. Ижро этувчи дирекцияга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Ижро этувчи директор раҳбарлик қилади.


17. Ижро этувчи директор:

Жамғарма фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

Ижро этувчи дирекция ходимларини ишга қабул қилади ва улар билан меҳнат шартномаларини тўхтатади, уларнинг лавозим мажбуриятлари ва ваколатларини тақсимлайди;

ваколатлари доирасида юридик шахслар билан шартномалар тузади;

Жамғарма пул маблағлари ва моддий қадриятлари бухгалтерия ҳисоби юритилишини, молиявий ва статистик ҳисобот белгиланган тартибда тузилишини ва тақдим этилишини ташкил этади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ва ваколатларни амалга оширади.


18. Ижро этувчи дирекция Жамғарма кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳисобдордир.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ, УЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ТУЗИШ ВА

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


19. Маблағларни шакллантириш ва Жамғармага тушишини прогноз қилиш бўйича ҳисоб юритиш ва ҳисобот тузиш Ижро этувчи дирекция томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


20. Ижро этувчи дирекция Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни (электрон ва қоғоз шаклида), Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакллар бўйича харажатлар сметаси параметрларини ижро этиш кўрсаткичларини Жамғарма кенгашига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасидан кечикмай ҳар ойда тақдим этади.


21. Жамғармага тушумлар тўлиқ ва ўз вақтида тушишини таъминлаш устидан назорат Ижро этувчи дирекция томонидан амалга оширилади.


22. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш Жамғарма кенгашига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юкланади.


23. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик Ижро этувчи дирекцияга юкланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Жамғарма фаолияти доирасида, шу жумладан Жамғарма маблағларидан фойдаланишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


25. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


26. Жамғарма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга

оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг

ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси

маблағларининг тасдиқланган йўналишларга

мувофиқ сарфланишини ташкил этиш

СХЕМАСИ*

     

N

Жамғарма маблағлари харажатлари йўналишлари

Харажатларни тўлаш учун талаб қилинган ҳужжатлар

Назарда тутилаётган чора-тадбирлар

Молиялаштириш лимити**

1

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлган ва камситилган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда қолган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга моддий ёрдам бериш

1. Ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя, моддий ёрдам сўраб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг (Агентлик) ваколатхонасига ариза.


2. Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳужжатлар йўқолган ҳоллар бундан мустасно).


3. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома, меҳнат шартномаси ёки меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).


4. Мурожаат қилган шахс хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлгани ва камситилгани, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилгани, мураккаб молиявий аҳволда қолгани ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш учун маблағсиз қолгани тўғрисида ишга жойлаштирилган мамлакат суди ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ваколатли халқаро ташкилотлар тасдиқномаси (агар мавжуд бўлса).

1. Мурожаат қилганларни ҳимоя қилиш мақсадида адвокатнинг, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг хизматларига ҳақ тўлаш;

3 минг АҚШ долларигача

2. 3 кеча-кундузгача хостеллар ва суткалик меҳмонхоналар томонидан кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш (маблағсиз ва яшаш жойисиз қолган фуқаролар учун);

0,3 минг АҚШ долларигача

3. Мурожаат қилган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича ишга жойлаштириладиган мамлакатнинг ваколатли органларига мурожаатлар юбориш;

-

4. Ўзбекистонга қайтиш учун авиа (экономкласс) ва темир йўл (плацкарт вагонлар) чипталари ҳақини тўлаш;

транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

5. Хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш.

-

2

Меҳнат миграциясида бўлган даврида жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган фуқароларга, агар улар меҳнат мигранти маблағлари ёки тиббий суғурта ҳисобига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлай олмаса, тиббий хизмат кўрсатиш

1. Маблағлар ёки тиббий суғурта полиси йўқлиги сабабларини кўрсатган ҳолда Агентлик ваколатхонасига ариза (шошилинч тиббий хизмат кўрсатилган ҳоллар мустасно);


2. Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш муддати 7 ва ундан ортиқ кунни ташкил этса, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома, меҳнат шартномаси ёки меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси);


4. Ишга жойлаштирилган мамлакатнинг соғлиқни сақлаш органлари томонидан берилган тиббий ёрдам олиш заруратини тасдиқловчи маълумотнома (ҳужжат).

1. Ишга жойлаштирилган мамлакатнинг соғлиқни сақлаш муассасаларига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш, шу жумладан меҳнат миграциясига юборилаётган/ундан қайтаётган шахслар йўл-транспорт ҳодисаларига учраган бўлса, уларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш;

1,5 минг АҚШ долларигача

2. Суғурта полиси ҳисобига харажатлар тўланмаганлиги сабаби тўғрисида хорижий иш берувчига ва суғурта компаниясига сўров юбориш;

-

3.Ўзбекистонга қайтиш учун, шу жумладан оғир касалга чалинган одамлар ташилишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонга қайтиш учун авиа ва темир йўл чипталари ҳақини тўлаш.

транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

3

Меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жасадларини, шунингдек меҳнат фаолияти вақтида майиб бўлган ёки оғир жароҳатлар олган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини олиб келиш

1. Агентлик ваколатхонасига ариза (фуқаролар вафот этган бўлса - яқин қариндошлар ёки бошқа шахслар мурожаати, бунда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади).



2. Вафот этган фуқаро паспортининг кўчирма нусхаси.


3. Агар мигрант ишга жойлаштирилган мамлакат ҳудудида вафот этган бўлса, ушбу мамлакатнинг ваколатли органи томонидан берилган ўлимни тасдиқловчи маълумотнома.



4. Оғир жароҳатлар олганлиги ва майиб бўлганлиги тўғрисида тиббиёт муассасасининг маълумотномаси (кўчирмалар, хулосалар, касаллик тарихи).


1. Вафот этган шахс жасадини олиб кетиш учун уни урф-одатларга кўра тайёрлаш хизматлари ва бошқа хизматлар ҳақини тўлаш;

1 минг АҚШ долларигача

2. Вафот этган шахснинг жасадини Ўзбекистонга ташиш бўйича транспорт компаниялари хизматлари ҳақини тўлаш;

транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

3.Ўзбекистонга қайтиш учун, шу жумладан оғир касалга чалинган одамлар ташилишини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонга қайтиш учун авиа ва темир йўл чипталари ҳақини тўлаш.

транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

4

Аввал хорижга уюшган ҳолда олиш доирасида ишлашга юборилган ва ишга жойлаштирилган мамлакат қонун ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш, тўланган маблағларни кейинчалик мазкур фуқаролар ҳисобидан қоплаш, шунингдек хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шартлар бажарилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш

1. Агентлик ваколатхонасига ариза.


2. Ариза берувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.


3. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома, меҳнат шартномаси ёки меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).


4. Ишга жойлаштирилган мамлакат суди ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг депортацияни (чиқариб юборишни) тасдиқлаши (қарор, хулоса, маълумотнома ва ҳоказолар).


5. Хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шартлар бузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (Агентлик, Ўзбекистон рекрутинг ташкилотлар, ишга жойлаштирилган мамлакатнинг меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатлари органлари хулосалари).

1. Ўзбекистонга қайтгунга қадар меҳмонхоналар ва суткалик меҳмонхоналар хизматлари ҳақини тўлаш (маблағсиз ва яшаш жойисиз қолган фуқаролар учун);

1 минг АҚШ долларигача

2. Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ишга жойлаштирилган мамлакатнинг ваколатли органларига мурожаатлар юбориш (хорижий иш берувчи ишга жойлаштириш шартларини бузганда);

-

3. Ўзбекистонга қайтиш учун авиа (экономкласс) ва темир йўл (плацкарт вагонлар) чипталари ҳақини тўлаш;

транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

4. Хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш (депортация ва чиқариб юбориш фактлари бундан мустасно);

-

5. Фуқаролар Ўзбекистонга қайтиб келгач, уларни қайтаришга сарфланган маблағларни қоплаш тўғрисида шартнома тузиш.

-

5

Кетишдан олдин мослаштириш, касбга тайёрлаш, ўқитиш ва чет тилларни билишини синаш марказларини ташкил этиш, жиҳозлаш ва таъминлаш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш

1. Агентликнинг марказ ташкил этиш зарурати тўғрисидаги илтимоси.



2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кетишдан олдин мослаштириш, касбга тайёрлаш, ўқитиш ва чет тилларни билишини синаш марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарори, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш.


3. Қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш (зарур бўлса) ва жиҳозлаш бўйича харажатлар сметаси, шунингдек асбоб-ускуналар етказиб бериш учун контрактлар (лойиҳалаштирувчилар, пудратчилар ва етказиб берувчи белгиланган тартибда саралангандан кейин).

1. Қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича лойиҳалаштирувчилар ва пудратчиларни, шунингдек асбоб-ускуналар етказиб берувчиларни танлаш;


2. Молиялаштириш:

тасдиқланган режаларга мувофиқ, зарур бўлса, параллел лойиҳалаштириш ва қуриш шартлари асосида қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари;

тасдиқланган шартномаларга мувофиқ асбоб-ускуналар етказиб бериш

тасдиқланган сметалар ва тузилган контрактларга мувофиқ

6

Хорижда фуқароларни уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалалари бўйича ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш

1. Агентликнинг ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси.


2. Ахборот-маърифий маҳсулотлар тайёрлаш ва жойлаштириш учун шартномалар (роликлар, мақолалар, эълонлар, флаерлар, рисолалар, буклетлар, баннерлар ва ҳоказолар).

1. Реклама-маърифий маҳсулотлар тайёрловчиларни саралаш;


2. Тузилган шартномаларга мувофиқ ахборот-маърифий маҳсулотлар тайёрлаш ва жойлаштиришни молиялаштириш.

10 минг АҚШ долларигача

7

Агентликнинг хориждаги ваколатхоналарини ташкил этиш ва жиҳозлаш

1. Агентликнинг хориждаги ваколатхоналарни ташкил этиш тўғрисидаги илтимосномаси.


2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Марказ ташкил этиш тўғрисидаги буйруғи.


3. Ваколатхона ташкил этишга сарфланадиган харажатлар сметаси.


4. Ваколатхонанинг штат жадвали.

1. Ваколатхона очишни Ўзбекистон Республикасидаги ва ишга жойлаштириладиган мамлакатдаги ваколатли органлар билан келишиш.


2. Молиялаштириш:ваколатхона бинолари ва хоналарини капитал ҳамда жорий таъмирлаш (зарур бўлса);ваколатхона ходимлари учун автотранспорт воситаларини харид қилиш;ваколатхона очилгандан кейин дастлабки 3 ойда тузилган ижара шартномаларига мувофиқ ваколатхона бинолари ва хоналари ҳамда ходимлар уй-жойлари ижара ҳақини тўлаш.

   

тузилган шартномаларга мувофиқ

8

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга жойлаштирилаётган жойларни бориб кўриб орқали мониторинг ўтказиш

1. Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга жойлаштирилаётган жойларни бориб кўриб орқали мониторинг ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси.


2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда Агентликнинг мониторинг ўтказиш тўғрисидаги буйруғи.


3. Сафарга юбориш учун режа-вазифа ва харажатлар сметаси.

Транспорт, яшаш ва суткалик харажатларни белгиланган нормаларга мувофиқ, бироқ 5 суткадан кўп бўлмаган миқдорда тўлашни молиялаштириш


        

*) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарорлари билан ушбу схемага ўзгартишлар киритилиши мумкин


**) Лимитлар оширилиши мумкин:

1,5 баравар - Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан келишилган ҳолда

2 баравар - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 сентябрь