Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.11.2003 й. 505-сон Қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 12 ноябрдаги

505-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига идоравий мансуб давлат унитар корхонаси ҳисобланади.

Агентлик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро ҳуқуқий нормалар ва қоидаларга асосланган меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиб боришга доир фаолиятни республиканинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Агентликнинг муассиси ҳисобланади.

2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буйруқларига ҳамда ҳайъати қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

3. Агентлик мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, валюта ва бошқа ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат ва инглиз тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ,

ФУНКЦИЯЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


4. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

меҳнат миграцияси соҳасидаги халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элларда ва хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикасида ишга жойлаштириш учун квоталар ажратиш ва рухсатномалар бериш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини рўёбга чиқаришда ишга жойлаштириш, чет элларда ишга жойлаштиришга номзодлар билан дастлабки кўникув тадбирларини ўтказиш йўли билан уларга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича минтақавий бюролар, шунингдек Чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш маркази фаолиятини назорат қилиш;

хорижий ишчи кучларини ёлловчи чет эл фирмалари (корхоналар, муассасалар, компаниялар) билан ҳамкорликни ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижий мамлакатларга жўнатиш учун номзодларни танлаб олиши бўйича Идоралараро комиссиянинг қарорларига мувофиқ рухсатномалар бериш (рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш);

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элларда ишга жойлашиш имкониятлари ва шарт-шароитлари тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;

чет элларга ишга жўнатиш учун хорижий иш берувчиларнинг талабларига мувофиқ бўлган номзодларни танлаб олиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чиқиш ҳужжатларини расмийлаштиришда, шу жумладан виза олишда ҳамда чет элларда ишга жойлашишда расмийлаштириш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни олишда кўмаклашиш;

фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитишни амалга ошириш;

чет элларга ишга кетаётган фуқароларни борадиган мамлакат қонун ҳужжатлари асослари, анъаналари ва одоб-ахлоқ нормалари тўғрисида хабардор қилиш;

мулоқот қилиш ва меҳнат функцияларини бажариш учун етарли бўлган даражада мамлакат тилини, контракт бўйича ишга жойлашиладиган ишлаб чиқаришларда техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ўргатиш;

ишга жойлашиш учун чет элларга жўнатилаётган фуқароларнинг соғлиғи ҳолатини хорижий иш берувчиларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда ваколатли тиббиёт муассасаларини жалб қилган ҳолда комплекс тиббий кўрикдан ўтказиш;

ташқи меҳнат миграцияси жараёнларининг, аҳоли меҳнат миграцияси ривожланишининг узоқ муддатли ва ўртача муддатли прогнозларининг таҳлилини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бандлик бош бошқармаларининг таклифларига мувофиқ юридик шахсларга хорижий ишчи кучини жалб этишга рухсатномалар, шунингдек хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқномалар бериш (уларнинг муддатини узайтириш).

5. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:

фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш учун квоталар ажратиш масаласи бўйича ўз ваколати доирасида музокаралар олиб боради, хорижий ҳамкорлар билан тузиладиган шартномалар, битимлар ва протоколлар лойиҳаларини тайёрлайди ва уларни имзолайди;

тегишли қарорларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан Ўзбекистон фуқароларини чет элда ишга жойлаштириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги шартномалари, битимлари ва протоколларидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб боради;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда белгиланган тартибда берилган рухсатномалар (тасдиқномалар) асосида ишлаётган хорижий фуқароларни ҳисобга олади;

Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларидан фойдаланишни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга иш берувчилар томонидан риоя этилишини назорат қилади;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берувчи тасдиқномага эга бўлган хорижий фуқаролар томонидан республика ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;

меҳнат миграцияси соҳасидаги халқаро ҳамкорлик лойиҳаларига ва тузилган шартномаларга мувофиқ чет элга ишлаш учун жўнаб кетаётган фуқароларни ишга жойлашиладиган мамлакатда бўлиш хусусиятлари, хорижий иш берувчилар билан меҳнат шартномалари тузишнинг ҳуқуқий жиҳатлари тўғрисида хабардор қилади, уларнинг малака оширишига ва хўжалик ҳисоби асосида хорижий тилни ўрганишига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали, белгиланган тартибда чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат фаолияти мониторингини амалга оширади;

чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ижтимоий муҳофазасини белгиланган тартибда таъминлайди;

меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий органлари билан биргаликда чет элларга ишга юборилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ватанга қайтгандан кейин ишга жойлаштирилишини ташкил этади;

чет элларда меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради;

хорижий мамлакатларнинг меҳнат бозорини ўрганади, хорижий иш берувчиларни қидиради ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элда ишга жойлаштириш тўғрисида битимлар тузади;

чет элда меҳнат фаолиятини амалга оширишни хоҳловчи фуқаролар тўғрисидаги ахборотларни хорижий иш берувчилар ўртасида, шу жумладан "Интернет" тармоқлари орқали тарқатади.


6. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тузилган контрактларга мувофиқ чет элда ишлаш учун кадрларни танлаш, уларни касб бўйича лаёқатликни аниқлаш учун тест синовидан ўтказиш, уларга бориладиган мамлакатларнинг асосий қонунларини ўргатиш;

меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида хорижий ҳамкорлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ чет элга ишлашга жўнатиладиган номзодлар тўғрисида маълумотлар олиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ва ваколатли органларга мурожаат қилиш;

дастлабки танловдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан хорижий ҳамкорлар билан тузилган битимлар (шартномалар)ни ҳисобга олган ҳолда уларни чет элларда ишга жойлаштириш юзасидан хизматлар кўрсатишга шартномалар тузиш;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу юридик шахслар билан тузилган меҳнат шартнома (контракт)лари бўйича меҳнат фаолиятини амалга оширувчи хорижий фуқаролар тўғрисида йилига бир марта маълумотлар олиш;

хорижий ишчи кучларини ёлловчи ва бундай ёллашга кўмаклашувчи хорижий компаниялар (фирмалар) билан ўз ваколати доирасида бевосита ўзаро ҳамкорлик қилиш;

зарурат бўлганда, ушбу Низомда назарда тутилган айрим функцияларни амалга ошириш учун ўқитувчиларни, вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларини ва бошқа фуқароларни шартномалар (контрактлар) бўйича жалб этиш;

кам таъминланган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга боришга тайёргарлик кўриши ва уларнинг жўнатилиши билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш, ушбу харажатлар кейинчалик қайтарилади;

молия-хўжалик фаолиятидан олинган фойданинг 15 фоизини ажратиш ҳисобига Агентликни ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарорига кўра Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентликнинг Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича минтақавий бюроларини ташкил этиш ва уларни тугатиш;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган қарорларига биноан Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентликнинг чет элдаги ваколатхоналарини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш ва уларни тугатиш;

ваколатхоналар ва филиаллар низомларини тасдиқлаш.


III. АГЕНТЛИКНИНГ МОЛ-МУЛКИ


7. Агентликнинг мол-мулки асосий фондлардан ва айланма маблағлардан, шунингдек қиймати мустақил балансда акс эттирилган бошқа бойликлардан иборат бўлади.


8. Агентликнинг мол-мулки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ унга тўлиқ хўжалик юритиш ҳуқуқи билан тегишли бўлади.



IV. АГЕНТЛИККА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ


9. Агентликни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Агентлик бошлиғи бошқаради.

Агентлик бошлиғи:

Агентликнинг жорий фаолиятини ташкил қилади ва юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;

Агентлик ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар олдида Агентлик манфаатларини ифодалайди;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда штат жадвалини, Агентлик аппарати таъминоти харажатлари сметасини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича минтақавий бюролар раҳбарларини ва Чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш маркази раҳбарини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

муассис билан келишган ҳолда Агентликнинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларида депозитга ва бошқа молиявий инструментларга жойлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар ҳамда юридик шахсларга хорижий ишчи кучларини жалб этиш учун рухсатномалар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишга жойлашиш учун хорижий фуқароларнинг меҳнат фаолиятига тасдиқномалар беради (уларнинг амал қилиш муддатини узайтиради).

Агентликка юкланган вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


10. Агентлик бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ўринбосарлари бўлади.

11. Агентлик таркибий бўлинмалари раҳбарлари Агентлик бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



V. АГЕНТЛИКНИНГ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


12. Солиқлар ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига, шунингдек бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қолган фойда (даромад) Агентлик молиявий фаолиятининг асосий умумлаштирувчи кўрсаткичи ҳисобланади, ундан муассасаси қарорига кўра моддий-техник базани ривожлантириш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатлар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратини ҳамда унинг ҳудудий ва идоравий мансуб бўлинмаларини сақлаш учун фойдаланилади.

13. Қуйидагилар Агентликнинг молиявий ресурсларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

хўжалик ҳисобидаги фаолиятдан олинган фойда (даромад);

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланган тарифларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятига рухсатномалар расмийлаштирилганлиги, юридик шахсларга хорижий ишчи кучларини жалб этиш учун рухсатномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги), шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонда ишга жойлашиш учун меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилганлиги (амал қилиш муддати узайтирилганлиги) учун тўлов ҳисобига олинган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

14. Агентлик вазифалар ва функцияларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.


15. Хўжалик фаолиятидан олинган валюта тушуми қонун ҳужжатларига мувофиқ тақсимланади, Агентликнинг валюта ҳисоб рақамига ўтказилади ва ундан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда фойдаланилади.

16. Агентлик ўз ишларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботи юритади.



VI. АГЕНТЛИКНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


17. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.



VII. АГЕНТЛИКНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛИ


18. Агентлик Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1-уйда жойлашган.












































































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск