ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элда ишлаши. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда ишлаши /

Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.09.2018 й. 725-сонли қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 12 сентябрдаги

725-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини

амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси

фуқароларини уюшган ҳолда танлаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда олиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


иш изловчи шахс (даъвогар) - мос келадиган иш жойини танлаш ва хорижда ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича хизматлар олиш учун юборувчи ташкилотга мурожаат қилган жисмоний шахс, Ўзбекистон Республикаси фуқароси;


юборувчи ташкилот - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади), шунингдек уюшган ҳолда олиш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет давлатга ишга юбориш бўйича тегишли лицензия асосида фаолият олиб борувчи юридик шахс;


лицензия - Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда олиш ва хорижга ишга жойлаштириш учун юбориш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини юридик шахсларга берувчи рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;


уюшган ҳолда олиш - хорижий иш берувчилар ва (ёки) улар ваколат берган хорижий ишчиларни ишга жойлаштириш соҳасида фаолият кўрсатувчи хорижий ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришни таъминлаш мақсадида юборувчи ташкилот томонидан амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;


хорижий иш берувчи - ишга жойлаштирувчи давлатнинг қонун ҳужжатларида ишловчи мигрантларни ёллаш ҳуқуқи берилган чет давлатнинг жисмоний ёки юридик шахси;


ишга жойлаштирувчи давлат - меҳнат мигранти меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет давлат;


ягона маълумотлар базаси - Агентликнинг махсус веб-сайтида рўйхатга олишнинг электрон тизими, унинг ёрдамида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Агентлик, юборувчи ташкилотлар ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш марказлари (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш марказлари деб юритилади) даъвогарнинг зарур маълумотларини киритиши мумкин;


меҳнат мигрантлари - хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бундан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхоналари ва дипломатик миссияларида ишловчи шахслар мустасно.


Иш берувчилар реестри - Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини уюшган ҳолда олиш ва хорижда ишга жойлаштиришда ушбу Низомга мувофиқ иштирок этувчи хорижий иш берувчиларнинг рўйхати.


3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга уюшган тартибда жўнаб кетиш ҳуқуқига эга.


4. Фуқароларни хорижда ишлаш учун уюшган ҳолда олиш юборувчи ташкилотлар томонидан ушбу Низомда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузади.

Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартноманинг матни уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахснинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномани тузмасдан, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиши тақиқланади.

Юборувчи ташкилот хорижга ишга жойлашиш учун қонун ҳужжатлари шартлари ва талаблари тўғрисида аҳоли ўртасида тизимли тушунтириш ишларини олиб боради.


5. Агентлик уюшган ҳолда фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиши талаб этилмайди.


6. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Низомда назарда тутилганидан бошқа қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



2-БОБ. ЯГОНА МАЪЛУМОТЛАР

БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


7. Ягона маълумотлар базаси даъвогар тўғрисида қуйидаги ахборотни ўз ичига олади: Ф.И.О., паспорт маълумотлари, туғилган санаси ва йили, яшаш жойи, телефон рақамлари, маълумоти, мутахассислиги, иш тажрибаси, бошқа кўникмалари, фотосуратлари.


8. Қуйидагилар маълумотлар базасига киритиладиган ахборот манбалари ҳисобланади:

даъвогар томонидан мустақил тарзда киритилган ахборот;

даъвогарнинг розилиги билан юборувчи ташкилот томонидан киритилган ахборот;

даъвогарнинг розилиги билан бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан киритилган ахборот.


9. Ягона маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказилган ҳар бир даъвогарга рўйхатдан ўтказилган шахсий рақам берилади.


9-1. Талабгор ходимлар ягона маълумотлар базасига киритилишидан олдин унга уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахс томонидан ёзма шаклда билдиришнома берилади.

Билдиришномада уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахс томонидан ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ ундирилмаслиги, шунингдек, шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, мурожаат қилиш учун хусусий бандлик агентлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг почта манзиллари ҳамда алоқа боғлаш учун телефон рақамлари кўрсатилади.

10. Даъвогарнинг тегишли талабига кўра шахсий маълумотлар ҳақидаги ахборот учинчи шахслар учун ёпиқ бўлиши керак.


11. Даъвогарларнинг мурожаатлари асосида юборувчи ташкилот даъвогарларнинг маълумотлар базасини мустақил равишда шакллантириш ҳуқуқига эга.


12. Бандликка кўмаклашиш марказлари даъвогарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишга жойлаштириш учун ягона маълумотлар базасидан фойдаланиши мумкин.


13. Тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгарлик даъвогарга юклатилади.



3-БОБ. ХОРИЖДА ИШ

БЕРУВЧИЛАРНИ ИЗЛАШ


14. Иш берувчилар реестрига киритилган иш берувчилар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг даъвогарларини хорижда ишга жойлаштириш тавсия этилади.


15. Хорижий иш берувчилар тўғрисидаги маълумотлар:

Агентликдан;

ушбу Низом 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича Агентликка юборилган талабнома асосида бир иш куни давомида юборувчи ташкилотлардан ва Ўзбекистон Республикаси Консуллик муассасаларининг меҳнат масалалари бўйича атташесидан олинган ахборот асосида Иш берувчилар реестрига киритилади.

16. Иш берувчилар реестри Агентлик томонидан юритилади, у Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳамда Агентликнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.


17. Иш берувчилар реестри маълумотлари очиқ ҳисобланиб, барча юборувчи ташкилотлар бемалол фойдаланиши учун Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Агентлик сайтида чоп этилади.


18. Иш берувчилар реестрига киритилмаган, шунингдек ҳам Ўзбекистон Республикасида, ҳам ишга жойлаштириладиган давлатларда аввал меҳнат тўғрисидаги ва бошқа қонун ҳужжатларини бузган хорижий иш берувчилар учун даъвогарларни хорижда ишга жойлаштириш учун уюшган ҳолда олиш тавсия этилмайди.


19. Холис, очиқ ва ишончли ахборотни шакллантириш мақсадида Агентлик, юборувчи ташкилот, Ўзбекистон Республикаси Консуллик муассасаларининг меҳнат масалалари бўйича атташеси доимий асосда:

меҳнат мигрантларини бошқа мамлакатларда ишга жойлаштириш имкониятлари тўғрисида ахборот тўплайди;

потенциал иш берувчилар билан суҳбатлар ўтказади;

хорижий иш берувчининг олдига бориб, меҳнат шартномаси шартларини, меҳнат мигранти меҳнат қилиш ва яшаш шарт-шароитларини синчиклаб текширади;

Иш берувчилар реестрини ва бўш иш ўринлари ҳақидаги ахборотни тегишли веб-сайтларга жойлаштиради.


20. Хорижий иш берувчи томонидан қоидабузарликлар тўғрисида ахборот олинган ҳолларда Агентлик Ўзбекистон Республикаси Консуллик муассасаларининг меҳнат масалалари бўйича атташеси билан биргаликда фуқаролар ишга жойлаштирилган жойларга бориб, у ерни ўрганади. Ўрганиш якунлари бўйича ҳужжат тузилади.


21. Ўрганиш якунлари бўйича ҳужжат асосида қоидабузарлик мавжудлиги тасдиқланган тақдирда, Агентлик хорижий ишончсиз иш берувчини Иш берувчилар реестридан чиқариш бўйича шошилинч чоралар кўради.


22. Иш берувчилар реестридан чиқарилган ташкилотларда аввал ишга жойлашган ва меҳнат фаолиятини давом эттиришни хоҳловчи меҳнат мигрантларига нисбатан даъвогар ва юборувчи ташкилот ўртасидаги барча келишилган шартлар тўлиқ бажарилгунга қадар сақлаб қолинади.


23. Хорижий иш берувчининг айби билан ишсиз қолган меҳнат мигрантларига нисбатан уларни такроран ишга жойлаштириш ёки ватанига қайтариш чоралари кўрилади.



4-БОБ. ДАЪВОГАРЛАР ТАНЛАБ ОЛИНИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


24. Юборувчи ташкилот даъвогарларнинг маълумотлар базаси, ўз маркетинг ишланмалари асосида хорижий иш берувчи билан олдиндан келишиб олган ҳолда даъвогарларни танлайди.

Уюшган ҳолда танлаш тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ишга юбориш фаолиятини олиб борувчи юридик шахс шартнома асосида талабгорга ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатади.

Ишга жойлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида тақдим этиладиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридан ошмаслиги керак.

25. Уюшган ҳолда меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган талабгорлар ишга юборилишидан олдин давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилади, хорижий иш берувчининг малака талабларига жавоб берадиган талабгорлар бундан мустасно.

Юборувчи ташкилот талабгордан унинг малакасини ва чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатни сўраш ҳуқуқига эга.

Агар талабгорнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, у давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилади.

26. Агентлик даъвогарнинг чет тилини билишини ва касбга яроқлилигини рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатни олмай туриб текшириши мумкин.


27. Хорижий иш берувчи томонидан билдирилган малака ва тил билиш даражаси бўйича талабларга жавоб бермайдиган, шунингдек чет элга чиқиши чекланган даъвогарларни уюшган ҳолда олиш мумкин эмас.



5-БОБ. ДАЪВОГАРЛАРНИ КЕТИШДАН

ОЛДИН МОСЛАШТИРИШ


28. Юборувчи ташкилот хорижий иш берувчи билан келишувларга эришгач, ишга жойлаштириладиган давлатга даъвогарларни юбориш учун гуруҳ тузади.


29. Гуруҳ тузиш якунлари бўйича юборувчи ташкилот намунавий шартномага биноан хорижда ишга жойлаштириш юзасидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида даъвогар билан шартнома тузади.

Юборувчи ташкилот томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "labor-migration" ахборот тизимида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказилади.

30. Талабгордан кўрсатилган хизматлар учун ҳақ ундириш тақиқланади (ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари бундан мустасно).

Талабгорни ишга жойлаштириш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

31. Юборувчи ташкилот юборилаётган мамлакатларнинг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, меҳнат мигрантларининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича улар ўқув-тайёрлов, мослаштириш тадбирларидан дастлабки тарзда ўтказилишини таъминлайди, шу жумладан:

даъвогарни хорижий иш берувчи билан тузиладиган меҳнат шартномаси лойиҳаси, яшаш ва меҳнат шароитлари билан таништириши, унинг розилигини олиши;

даъвогарни тиббий кўрикдан ўтказиши, шу жумладан сил, руҳий, таносил касалликларига ва гиёҳванд моддаларга текшириши;

зарурат бўлса, чиқиш визаси олиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда даъвогарга кўмаклашиши;

ишга жойлаштириладиган давлат тилини, анъаналари ва қонун ҳужжатларини ўргатиш, хавфсизлик техникаси, диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш, таносил касалликлари ва ОИВ-инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича қисқа муддатли курслар ўтказиши;

даъвогарлар ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилиш жараёнини ташкил этиши шарт.


32. Даъвогарда атрофдагиларга хавф уйғотадиган касалликлар ва вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи касалликлар аниқланса, даъвогар тўлиқ соғайиб кетгунига қадар кетишдан олдин мослаштиришдан четлатилади.



6-БОБ. ДАЪВОГАРЛАРНИ ЖЎНАТИШ


33. Даъвогарлар учун қулай шарт-шароитлар ва қулайликлар яратиш мақсадида юборувчи ташкилот темир йўл, авиа ва автотранспорт учун йўл чипталарини бронлайди ва харид қилади.


34. Даъвогарларни республикадан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойига хавфсиз кузатиб қўйиш, йўлда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида даъвогарлар тегишли лицензияга эга йўловчилар орқали юборилади.


35. Даъвогарлар ишга жойлаштириладиган давлатга хорижий иш берувчи билан келишган ҳолда юборувчи ташкилотнинг ходими ҳамроҳлигида гуруҳ бўлиб жўнатилади.


36. Белгиланган жойга келгач, юборувчи ташкилот даъвогарлар ишга жойлаштирилгунга қадар уларни зарур шарт-шароитлар билан таъминлаш чораларини кўради (патент, кириш йўриқномаси, яшаш, тиббий кўрикдан ўтиш ва ҳоказо.)


37. Ўтказилган тадбирлар якунлари бўйича ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича даъвогарни ишга жойлаштириш тўғрисида ҳужжат тузилади. Унга шунингдек даъвогар ва хорижий иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаларининг кўчирма нусхалари илова қилинади.

Ишга жойлаштириш тўғрисидаги ҳужжатнинг иккинчи нусхаси меҳнат шартномалари нусхалари илова қилинган ҳолда юборувчи ташкилот томонидан Агентликка электрон шаклда тақдим этилади ва электрон имзо билан тасдиқланади.


38. Хорижий иш берувчи талаб қилинган ижтимоий ва маиший шарт-шароитларни, меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини таъминламаса ёки иш берувчи меҳнат мигрантини ишга жойлаштиришни рад этишига сабаб бўлган бошқа масалалар юзага келса, юборувчи ташкилот даъвогарни бошқа хорижий иш берувчида ишга жойлаштириш бўйича шошилинч чоралар кўради.


39. Даъвогарни аввал келишилган талабларга мувофиқ ишга жойлаштириш имкони бўлмаса, юборувчи ташкилот даъвогар ўз ватанига қайтарилишини таъминлаши шарт.

Юборувчи ташкилот томонидан мазкур мажбурият бажарилмаган тақдирда, Агентлик даъвогарни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида юборувчи ташкилот томонидан захираланган маблағлар ҳисобига ўз ватанига қайтариш юзасидан шошилинч чора-тадбирлар кўради.



7-БОБ. МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИ

ФАОЛИЯТИ МОНИТОРИНГИ


40. Ишга жойлаштириладиган давлатда меҳнат мигрантлари фаолияти мониторинги, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси:

Ўзбекистон Республикаси Консуллик муассасаларининг меҳнат масалалари бўйича атташеси;

Агентликнинг хорижий ваколатхоналари;

Агентликнинг давлат ва нодавлат хорижий ҳамкорлари;

юборувчи ташкилотлар;

нодавлат нотижорат ташкилотлари;

бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


41. Агентлик меҳнат мигрантларини виждонсиз иш берувчидан ҳимоя қилишда ва меҳнат мигрантлари томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишда барча қуйидаги жиҳатлар мониторингини олиб боринг бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош ваколатли органи ҳисобланади:

вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида меҳнат мигрантларини жалб қилиш учун ўз мамлакатининг ваколатли органларида расман рўйхатга олинган ёки аккредитациядан ўтказилган хорижий иш берувчилар билан битимлар тузиш;

даъвогарларни уюшган ҳолда олиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун юборувчи ташкилотлар томонидан тузиладиган шартномаларнинг ва меҳнат мигрантлари томонидан хорижий иш берувчилар билан тузилган меҳнат шартномаларининг қонун ҳужжатларига ҳамда халқаро ҳуқуқ ва бошқа қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида назорат қилиш;

ишга жойлаштириладиган давлатда ходимларнинг тегишли тоифаси учун белгиланган иш ҳақидан кам бўлмаган даражада меҳнат мигрантларини иш ҳақи билан таъминлаш нормаларига риоя этиш;

ишга жойлаштириладиган мамлакатда белгиланган муносиб яшаш ва ишлаш шарт-шароитларини таъминлаш нормаларига риоя қилиш.


42. Зарурат бўлса, Агентлик ва унинг хориждаги ваколатхоналари меҳнат мигрантлари учун қизиқиш уйғотган турли масалалар юзасидан учрашувлар ўтказади, тиббий хизматлар олишда кўмаклашади, меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари иш берувчи томонидан бузилишининг олдини олади.


43. Меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


44. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          





Низомга

2-ИЛОВА


Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижий

ваколатхоналарининг, Ўзбекистон Республикаси

консуллик муассасалари меҳнат масалалари бўйича

атташесининг, юборувчи ташкилотларнинг хорижий

иш берувчини хорижда ишга жойлаштириш учун

Иш берувчи реестрига киритиш

БУЮРТМАНОМАСИ


(Агентлик хорижий ваколатхоналари, меҳнат масалалари бўйича атташесининг, юборувчи ташкилотнинг номи)


  

Ишга жойлаштириладиган давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат мигрантларини ишга жойлаштириш ҳуқуқини олган ва текширилган хорижий иш берувчини хорижда ишга жойлаштириш учун Иш берувчилар реестирга киритиш учун у тўғрисида қуйидаги ахборотни тақдим этади:

Ташкилот номи


Фаолият тури


Жойлашган жойи (почта манзили)


Телефон


E-mail


Веб сайт


Давлат рўйхатидан ўтказилган сана ва рақами

Устав капитали


Телефон


E-mail


Лицензия рақами


Ишга жойлашган мамлакат ва шаҳар


Бошқа муҳим ахборот


Боғланиш мумкин бўлган шахс,ФИО, лавозими, телефон рақами


Ташкилот рақами,ФИО, лавозими, телефон рақами


Ариза берувчи хулосаси








(ариза берувчи)


(имзо)

М.Ў. (мавжуд бўлса)

  





Низомга

5-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

ишга жойлаштириш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

   

201__ йил "___" ____


_____________ шаҳри

  


Ушбу далолатнома Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида Устав ва ______-сон лицензия асосида фаолият кўрсатувчи

_________________________________________ ҳамда _______________________________________

                (юборувчи ташкилот)                                                                       (хорижий иш берувчи)

ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

______________________________________________________________________________________

                                                                            (ишга жойлаштирадиган мамлакат)

ҳудудида ишга жойлаштириш учун уюшган ҳолда танлаш тищими доирасида имзоланган 20____ йил "____" ________ даги _______ -сон шартнома асосида Ўзбекистон Республикасиининг қуйидаги таркибдаги фуқаролари келгани тўғрисида тузилди:

  

N

Ф.И.О.

Туғилган санаси

Паспорт серияси

ва рақами

Фаолият тури


























Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 сентябрь










































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск