ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда биометрик ва паспортга оид маълумотларни текширишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 14.09.2018 й. 733-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 сентябрдаги

733-сон қарорига

2-ИЛОВА



Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда биометрик

ва паспортга оид маълумотларни текширишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан "ягона дарча" тамойили бўйича нотариал ҳаракатларни амалга оширишда биометрик, шунингдек, паспорт маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми, расми, бармоқлар излари, паспорт серияси ва рақами, берган орган, берилган сана, доимий яшаш манзили, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) (кейинги ўринларда шахсга оид маълумотлар деб аталади) текширишда ички ишлар органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.


2. Нотариусларнинг ваколатли органлар билан ахборот алмашуви идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

3. Шахсга оид маълумотларни текшириш ушбу Регламентга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. БИОМЕТРИК, ШУНИНГДЕК, ПАСПОРТГА ОИД

МАЪЛУМОТЛАРНИ ТЕКШИРИШДА НОТАРИУСЛАР

ВА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРНИНГ ЎЗАРО

ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШИ ТАРТИБИ

4. Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун нотариусга мурожаат қилган шахслар паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни ҳамда муайян нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.

Бунда нотариус шахсга оид маълумотларни нотариал ҳаракатни амалга ошириш вақтида бармоқ изларини сканер қилиш ва уларни паспортдаги (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатидаги) биометрик маълумотлар билан солиштириш орқали мустақил текширади.


5. Нотариус шахсга оид маълумотларни текшириш учун идоралараро электрон тизим орқали нотариал ҳаракат иштирокчисининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда ваколатли органларга электрон сўров юборади.


6. Сўровнома идоралараро электрон тизим орқали реал вақт режимида жўнатилади.


7. Сўровномада маълумотлар нотўғри киритилганда, идоралараро электрон тизим маълумотни қайтадан киритишни таклиф этади.

Нотариуснинг сўровномасига асосан шахсга оид маълумотларни беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.


8. Нотариуснинг сўровномасига ваколатли давлат органлари идоралараро электрон тизим орқали қуйидаги шахсга оид маълумотларни тақдим этади:

жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

паспорт серияси ва рақами, уни берган орган, берилган санаси;

доимий яшаш манзили;

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами.


9. Шахсга оид маълумотлар ваколатли органлар томонидан бепул берилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


10. Ишончсиз ва бузиб кўрсатилган шахсга оид маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.


11. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан "ягона дарча" тамойили

бўйича нотариал ҳаракатларни амалга оширишда

биометрик, шунингдек, паспортга оид

маълумотларни текшириш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Жисмоний ёки

юридик шахс

1. Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун нотариусга мурожаат қилиш.

2. Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни ҳамда нотариал ҳаракатнинг муайян турини амалга ошириш учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этиш.

1. Ўз хоҳишига кўра.



2. Мурожаат қилганда.

2-босқич

Нотариус

Биометрик, шунингдек паспорт маълумотларини текшириш учун идоралараро электрон тизим орқали сўров юбориш.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш жараёнида.

3-босқич

Ваколатли органлар

Нотариуснинг сўровномасига асосан идоралараро электрон тизим орқали маълумотларни тақдим этиш.

Реал вақт режимида.

4-босқич

Нотариус

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш

Нотариал ҳаракатни турига қараб 15-30 дақиқа ичида.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 758-модда








































Время: 0.1963
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск