ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 14.09.2018 й. 733-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 сентябрдаги

733-сон қарорига

6-ИЛОВА



Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини

тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд

ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан "ягона дарча" тамойили бўйича кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда электр, газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари (кейинги ўринларда коммунал хизматлар деб аталади) бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни олишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси иссиқлик таъминоти, сув таъминоти идоралари ҳамда оқова сувларни чиқариш хизматлари (кейинги ўринларда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

2. Нотариал идораларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмат орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорининг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали қарздорликни аниқлаш электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.


3. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни олиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАРДАН

ҚАРЗДОРЛИК МАВЖУД ЁКИ МАВЖУД ЭМАСЛИГИ

ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАРНИ ОЛИШДА НОТАРИУСЛАР ВА

ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШИ ТАРТИБИ

4. Кўчмас мулк мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакил Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун ДНИга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.

Бунда нотариуслар коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотларни курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида мустақил олади.


5. Нотариуслар коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотларни олиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ҳар бирига курьерлик хизмати орқали ёзма шаклда ёки идоралараро электрон тизим орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.


6. Сўровномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

сўров йўллаётган нотариал идоранинг номи;

сўров йўллаётган нотариал идоранинг манзили (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса);

сўровнома йўлланган сана ва қайд рақами;

сўров йўлланаётган хизмат кўрсатувчи ташкилот номи;

кўчмас мулк мулкдори ҳақидаги маълумотлар (агар мулкдор жисмоний шахс бўлса, жисмоний шахснинг шахсий идентфиикация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси, рақами, СТИР, юридик шахс бўлса, унинг номи, СТИР);

кўчмас мулк кадастр рақами;

сўровнома йўллаётган нотариал идора нотариусининг Ф.И.Ш.;

сўровнома йўллаётган нотариал идора нотариусининг имзоси ва муҳри (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса).

7. Сўровнома электрон тарзда расмийлаштирилганда идоралараро электрон тизим орқали реал вақт режимида жўнатилади.


8. Сўровномада маълумотлар тўлиқ бўлмаган тақдирда хизмат кўрсатувчи ташкилот маълумотномани беришни рад этади.

Бошқа асосларга кўра коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.


9. Нотариуснинг сўровномасига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда, агар сўровнома:

курьерлик хизмати орқали юборилса - бир соат ичида ёзма ёки электрон шаклда;

идоралараро электрон тизим орқали юборилса - зудлик билан реал вақт режимида электрон шаклда жавоб бериши шарт.


10. Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотлар хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан бепул берилади.


11. Нотариус сўровномасига асосан бериладиган маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг номи;

хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг манзили (агар жавоб ёзма шаклда бўлса);

маълумотнома тузилган сана ва қайд рақами;

маълумотнома юборилаётган нотариал идора;

кўчмас мулк мулкдори ҳақидаги маълумотлар (агар мулкдор жисмоний шахс бўлса, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси, рақами, СТИР, юридик шахс бўлса, унинг номи, СТИР);

кўчмас мулкнинг кадастр маълумотлари (кўчмас мулк жойлашган манзил, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат реестридан реестр рақами ва кадастр рақами);

коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотлар, агар мавжуд бўлса суммаси кўрсатилган ҳолда;

хизмат кўрсатувчи ташкилот ходимининг лавозими ва Ф.И.О.;

имзо ва муҳр (агар жавоб ёзма шаклда бўлса).



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Нотўғри ва ёлғон маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.


13. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш

шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан

қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги

ҳақида маълумотлар олиш

СХЕМАСИ

            

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

Жисмоний ёки

юридик шахс

1. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш ҳақида нотариусга мурожаат қилиш.

2. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш.

1. Ўз хоҳишига кўра.




2. Мурожаат қилганда.

2-босқич

Нотариус

Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни сўраб хизмат кўрсатувчи ташкилотларга сўровнома юбориш.

Ҳужжатлар тақдим

этилганда 20 дақиқа ичида.

3-босқич

Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар

Нотариус сўровига асосан коммунал хизматларидан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотни тақдим этиш.

Агар сўровнома:

курьерлик хизмати орқали

юборилса - бир соат ичида;

идоралараро электрон тизим

орқали юборилса - зудлик

билан реал вақт режимида.

4-босқич

Нотариус

Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш.

Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда 30 дақиқа ичида.





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш

шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан

қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида

маълумотларни олиш учунсўровнома

ШАКЛИ

    

нотариал идоранинг номи ва манзили

  

сана

қайд рақами

  

хизмат кўрсатувчи ташкилот номи



Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш

шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан

қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида

маълумотларни олиш учун

СЎРОВНОМА

Кўчмас мулк мулкдори - жисмоний шахс

тўғрисидаги маълумотлар

1. Фамилияси, исми, отасининг исми:


2. Жисмоний шахснинг шахсий идентфиикация рақами, паспорт серияси, рақами:


3. СТИР:


Кўчмас мулк мулкдори - юридик шахс

тўғрисидаги маълумотлар

1. Номи:


2. СТИР:


Кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар

1. Кўчмас мулк жойлашган манзил:


2. Кўчмас мулк кадастр рақами:





нотариус Ф.И.О.

имзо ва муҳр (сўровнома ёзма шаклда бўлса)






Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд

ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот

ШАКЛИ

  

хизмат кўрсатувчи ташкилот номи

  

сана

қайд рақами

  

нотариал идоранинг номи ва манзили

Коммунал хизматлардан қарздорлик

мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида

МАЪЛУМОТ


Кўчмас мулк мулкдори - жисмоний шахс

тўғрисидаги маълумотлар

1. Фамилияси, исми, отасининг исми:


2. Жисмоний шахснинг шахсий идентфиикация рақами, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти:


Кўчмас мулк мулкдори - юридик шахс

тўғрисидаги маълумотлар

1. Номи:



2. СТИР:


Кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар

1. Кўчмас мулк жойлашган манзил:


2. Турар жойга бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами ёки кадастр рақами:


Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки

мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотлар

1. Истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақами:


2. Қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, агар мавжуд бўлса суммаси





хизмат кўрсатувчи ташкилот мансабдор

шахси лавозими, Ф.И.О.

имзо ва муҳр (сўровнома

ёзма шаклда бўлса)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 758-модда








































Время: 0.1591
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск