ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар жойда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар ҳақидаги маълумотларни олишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 14.09.2018 й. 733-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 сентябрдаги

733-сон қарорига

1-ИЛОВА



Турар жой олди-сотди шартномасини нотариал

тасдиқлашда турар жойда доимий яшаш жойи бўйича

рўйхатга олинган шахслар ҳақидаги маълумотларни олишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан "ягона дарча" тамойили бўйича турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар жойда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар ҳақида маълумотларни (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, Ф.И.О, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти) (кейинги ўринларда маълумот деб аталади) олишда ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

2. Нотариусларнинг ички ишлар органлари билан ахборотлар алмашуви курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

3. Маълумотларни олиш ушбу Регламент 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ТУРАР ЖОЙДА ДОИМИЙ РЎЙХАТГА

ОЛИНГАН ШАХСЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ ОЛИШДА

НОТАРИУСЛАР ВА ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШИ ТАРТИБИ

4. Турар жой мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакил турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаш учун нотариусга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.

Бунда нотариус маълумотни курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида мустақил олади.


5. Нотариуслар маълумот олиш учун Регламентга 2-иловага мувофиқ турар жой жойлашган ҳудуддаги ички ишлар органига курьерлик хизмати орқали ёзма шаклда ёки идоралараро электрон тизим орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.


6. Сўровномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

сўров йўллаётган нотариал идоранинг номи;

сўров йўллаётган нотариал идоранинг манзили (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса);

сўровнома йўлланган сана ва қайд рақами;

сўров йўлланаётган ички ишлар органи номи;

турар жой кадастр маълумотлари (турар жой жойлашган манзил, турар жой кадастр рақами);

сўровнома йўллаётган нотариал идора нотариусининг Ф.И.О.;

сўровнома йўллаётган нотариал идора нотариусининг имзоси ва муҳри (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса).

7. Сўровнома электрон тарзда расмийлаштирилганда идоралараро электрон тизим орқали реал вақт режимида жўнатилади.


8. Сўровномада маълумотлар тўлиқ бўлмаган тақдирда ички ишлар органи маълумотномани беришни рад этади.

Бошқа асосларга кўра маълумотнома беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.


9. Нотариуснинг сўровномасига асосан маълумот ички ишлар органлари томонидан ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда, агар сўровнома:

курьерлик хизмати орқали юборилса - бир соат ичида ёзма ёки электрон шаклда;

идоралараро электрон тизим орқали юборилганда - зудлик билан реал вақт режимида электрон шаклда жавоб бериши шарт.


10. Маълумотлар ички ишлар органлари томонидан бепул берилади.


11. Нотариус сўровномасига асосан бериладиган маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

ички ишлар органининг номи;

ички ишлар органининг манзили (агар жавоб ёзма шаклда бўлса);

маълумотнома тузилган сана ва қайд рақами;

маълумотнома юборилаётган нотариал идора;

турар жой кадастр маълумотлари (турар жой жойлашган манзил, турар жой кадастр рақами);

турар жойда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар ҳақидаги маълумотлар (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти);

ички ишлар органи ходимининг лавозими ва Ф.И.О.;

имзо ва муҳр (агар жавоб ёзма шаклда бўлса).



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Ишончсиз ва бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.


13. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Нотариуслар томонидан "ягона дарча" тамойили

бўйича турар жой олди-сотди шартномасини нотариал

тасдиқлашда турар жойда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга

олинган шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Жисмоний ёки

юридик шахс

1. Турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаш ҳақида нотариусга мурожаат қилиш.

2. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш.

1. Ўз хоҳишига кўра.




2. Мурожаат қилганда.

2-босқич

Нотариус

Турар жой жойлашган ички ишлар органига курьерлик хизмати ёки идоралараро электрон тизим орқали турар жойда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар ҳақидаги маълумотларни сўраб сўровнома юбориш.

Ҳужжатлар тақдим

этилганда 20 дақиқа ичида.

3-босқич

Ички ишлар

органлари

Нотариус сўровига асосан турар жойда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар ҳақидаги маълумотни тақдим этиш.

Агар сўровнома:

курьерлик хизмати орқали

юборилса - бир соат ичида;

идоралараро электрон тизим

орқали юборилса - зудлик

билан реал вақт режимида

4-босқич

Нотариус

Турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаш.

Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда 30 дақиқа ичида.





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Турар жой олди-сотди шартномасини нотариал

тасдиқлашда турар жойда доимий яшаш жойи

бўйича рўйхатга олинган шахслар ҳақидаги

маълумотларни олиш учун сўровнома

ШАКЛИ

нотариал идоранинг номи ва манзили

  

сана

қайд рақами

  

ички ишлар органининг номи

Турар жой олди-сотди шартномасини

нотариал тасдиқлашда турар жойда доимий

яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар

ҳақида маълумотларни олиш учун

СЎРОВНОМА

Турар жой тўғрисидаги маълумотлар

1. Турар жой жойлашган манзил:



2. Турар жойнинг кадастр рақами:


   

  



нотариус Ф.И.О.

имзо ва муҳр (сўровнома

ёзма шаклда бўлса)






Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Турар жойда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга

олинган шахслар ҳақида маълумот

ШАКЛИ

ички ишлар органининг номи

  

сана

қайд рақами

  

нотариал идоранинг номи ва манзили

Турар жойда доимий яшаш жойи бўйича

рўйхатга олинган шахслар ҳақида

МАЪЛУМОТ

Турар жой тўғрисидаги маълумотлар

1. Турар жой жойлашган манзил:



2. Турар жой кадастр рақами:


Турар жойда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар

Фамилияси, исми, отасининг исми:

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти:

1.


2.




ички ишлар органи ходими

лавозими Ф.И.О.

имзо ва муҳр (сўровнома

ёзма шаклда бўлса)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 758-модда








































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск