ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 10.08.2018 й. 117-сон "Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.09.2018 й. 2146-9-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.09.2018 й.

N 2146-9




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

10.08.2018 й.

N 117


БУЙРУҒИ




Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                             Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 75-банддаги "Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" деган сўзлар "Иқтисодий жиноятларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 80-бандда:

1) иккинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини (қишлоқ хўжалиги) сақлаш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашиш хизмати, ветеринар лабораториялар, уруғчилик инспекциялари, "Давтехназорат" бўлимлари ва инспекциялари," деган сўзлар "Қишлоқ хўжалиги вазирлигини сақлаш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашиш хизмати, ветеринар лабораториялар, уруғчилик инспекциялари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) бешинчи хатбошидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини (сув хўжалиги) сақлаш, сув хўжалиги ташкилотлари, қутқарув хизмати, сувдаги станция ва постлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги" деган сўзлар "Сув хўжалиги вазирлигини сақлаш, сув хўжалиги ташкилотлари, қутқарув хизмати, сувдаги станция ва постлари, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 82-банддаги "Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасини" деган сўзлар "Қурилиш вазирлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 1-иловада:


1) 3 012 0 0 ва 3 012 1 0 қаторлар чиқариб ташлансин;


2) 3 017 1 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 018 0 0 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги "Обод қишлоқ" жамғармаси;

3 018 1 0 Республика маблағлари;

3 018 2 0 Ҳудудий маблағлар;

3 018 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;

3 018 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар;

3 019 0 0 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси;

3 019 1 0 Республика маблағлари;

3 019 2 0 Ҳудудий маблағлар;

3 019 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;

3 019 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар;

3 020 0 0 "Обод маҳалла" жамғармаси;

3 020 1 0 Республика маблағлари;

3 020 2 0 Ҳудудий маблағлар;

3 020 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;

3 020 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар;

3 021 0 0 "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси;

3 021 1 0 Республика маблағлари;

3 021 2 0 Ҳудудий маблағлар;

3 021 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;

3 021 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар;

3 022 0 0 Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси;

3 022 1 0 Республика маблағлари;

3 022 2 0 Ҳудудий маблағлар;

3 022 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;

3 022 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар";


3) 4 028 2 1 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"4 800 0 0 Ташқи ҳисоб-китоблар бўйича мақсадли маблағлар;

4 800 1 0 Республика маблағлари;

4 800 2 0 Ҳудудий маблағлар;

4 800 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;

4 800 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар";


4) қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 000 0 0 Мажбуриятлар бўйича ҳисоб-китоблар;

7 000 1 0 Республика маблағлари;

7 000 2 0 Ҳудудий маблағлар;

7 000 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;

7 000 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар;

7 001 0 0 Ҳисоб-китоб клиринг палатаси;

7 001 1 0 Республика маблағлари".


5. 2-иловада:


1) 3 332 106 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 332 107 Бюджет ҳисобидан ажратилган тушумлар";


2) 3 422 214 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3 422 214 Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзиюрар машиналар, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш, давлат рақам белгилари, техник паспортлар ва гувоҳномалар бериш учун ундириладиган йиғимлар";


3) 3 422 240 қатордаги "қилишга рухсат бериш" деган сўзлар "қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 3 422 261 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 422 282 Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига йиғимлар;

3 422 286 Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома учун йиғимлар;

3 422 287 Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари, ўзи юрар машиналар, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш учун йиғимлар;

3 422 288 Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари, ўзи юрар машиналар, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаларини гувоҳномалари учун йиғимлар;

3 422 289 Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари, ўзи юрар машиналар, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаларини рақам белгилари учун йиғимлар;

3 422 290 Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари, ўзи юрар машиналар, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаларини техник паспорти учун йиғимлар;

3 422 291 Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун йиғимлар;

3 422 292 Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш бўйича йиғимлар";


5) 3 430 107 қатордаги "Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси" деган сўзлар "Қурилиш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 3 430 145 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 430 148 Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жарима санкциялари;

3 430 149 Инспекция ходимлари томонидан солинадиган жарималар;

3 430 150 Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жарима санкциялари;

3 430 151 Сув истеъмоли соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жарима санкциялари";


7) 3 450 723 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 450 800 Ўтказиб бериладиган даромадлар;

3 450 801 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари;

3 450 802 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

3 450 803 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари;

3 450 804 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги "Тоза ичимлик сув" жамғармаси маблағлари;

3 450 805 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

3 450 806 Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари";


8) 3 450 901 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар".


6. 4-иловада:


1) 7 016 900 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 016 901 ФҲДЁ бўлимларини сақлаш харажатлари";


2) 7 019 903 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 019 904 "Обод қишлоқ" жамғармасига ажратиладиган маблағлар;

7 019 905 "Обод маҳалла" жамғармасига ажратиладиган маблағлар";


3) 7 033 602 қатордаги "бошқармаларини" деган сўз "органларини" деган сўз билан алмаштирилсин;


4) 7 033 606 қатор чиқариб ташлансин;


5) 7 034 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 034 200 Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматини сақлаш харажатлари";


6) 7 036 300 ва 7 036 400 қаторлардаги "Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга" деган сўзлар "Иқтисодий жиноятларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 7 036 600 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 036 900 Бошқа харажатлар;

7 036 901 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг марказий аппаратини сақлаш харажатлари;

7 036 902 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий органларини сақлаш харажатлари";


8) 7 042 101 қатордаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини (қишлоқ хўжалиги)" деган сўзлар "Қишлоқ хўжалиги вазирлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 7 042 107 қатор чиқариб ташлансин;


10) 7 042 401 қатордаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини (сув хўжалиги)" деган сўзлар "Сув хўжалиги вазирлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 7 042 404 қатордаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар "Сув хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


12) 7 042 405, 7 042 406, 7 042 950 ва 7 042 960 қаторлар чиқариб ташлансин;


13) 7 043 201 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 043 202 Ўзбекистон нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини сақлаш харажатлари;

7 043 203 Ўзбекистон нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳудудий бўлимларини сақлаш харажатлари";


14) 7 043 500 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 043 501 Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясини сақлаш харажатлари;

7 043 502 Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ҳудудий бўлимларини сақлаш харажатлари";


15) 7 044 210 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 044 220 Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясини сақлаш харажатлари";


16) 7 049 990 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 049 991 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси";


17) 7 083 640 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 083 700 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги";


18) 7 094 400 қатор чиқариб ташлансин;


19) 7 102 417 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 102 418 Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг пенсия ва нафақа харажатлари"


20) 7 106 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 106 900 Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа харажатлар;

7 106 901 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва унга тенглаштирилган шахслар учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини бепул бериш харажатлари;

7 106 902 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва унга тенглаштирилган шахслар учун зарур кийим-кечак ва пойабзал билан бепул таъминлаш харажатлари;

7 106 903 Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондига ажратиладиган маблағлар";


21) 7 109 209 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 109 210 Республика бюджетидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратиладиган маблағлар";


22) 7 109 405 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 109 500 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги жамғармалар;

7 109 501 "Обод қишлоқ" жамғармаси харажатлари;

7 109 502 "Обод маҳалла" жамғармаси харажатлари".


7. 5 ва 5а-иловалардаги 48 21 130 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"48 21 140 Электрон давлат харидларида иштирок этиш учун закалат тўлови харажатлари".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 761-модда








































Время: 0.2079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск