язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2018 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2018 й. 734-сон "Ўсимликлар клиникалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.09.2018 й.

N 734



ЎСИМЛИКЛАР КЛИНИКАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 28 мартдаги ПҚ-3626-сон қарорини ижро этиш юзасидан, ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш ва уларнинг кейинчалик фаолият кўрсатиши соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бир ой муддатда ва ҳар йили 1 февралгача давлат-хусусий шериклик шартларида ўсимликлар клиникаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун ажратилиши керак бўлган ер участкаларини белгиласинлар, шунингдек, тасдиқланган ер участкалари маълумотлари рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) тақдим этсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) билан биргаликда бир ой муддатда фойдаланилмаётган бўш турган бинолар ва хоналар рўйхатларини аниқласинлар ва Инспекцияга тақдим этсинлар;

фойдаланилмаётган бўш турган бинолар ва хоналар Инспекция билан тузилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар асосида ўсимликлар клиникаларини ташкил этиш учун "ноль" сотиш қиймати бўйича сотилишини ёхуд узоқ муддатга бепул фойдаланиш учун берилишини таъминласинлар.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 сентябрь