язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2018 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2018 й. 733-сон "Нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан "ягона дарча" тамойили бўйича битимларни тасдиқлашда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.09.2018 й.

N 733




НОТАРИАТНИНГ ФАОЛ

МОДЕЛИ ДОИРАСИДА НОТАРИУСЛАР

ТОМОНИДАН "ЯГОНА ДАРЧА" ТАМОЙИЛИ

БЎЙИЧА   БИТИМЛАРНИ   ТАСДИҚЛАШДА

ДАВЛАТ   ОРГАНЛАРИ ВА   ТАШКИЛОТЛАРИ

БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШНИНГ МАЪМУРИЙ

РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарорига мувофиқ ҳамда нотариал хизматлар кўрсатиш тартиботини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарори билан Нотариатнинг фаол модели доирасида Нотариуслар томонидан битимларни тасдиқлашда "ягона дарча" тамойили бўйича амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар рўйхати маъқулланганлиги ҳамда 2019 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2019 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин:

Турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар жойда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни олишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда биометрик ва паспортга оид маълумотларини текширишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда бино ва иншоотлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;

Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;

Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ;

Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти 6-иловага мувофиқ.


3. Белгилансинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб, нотариал ҳаракатни амалга оширишда нотариуслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарорига 1-иловада кўрсатилган маълумотларни ваколатли давлат органлари ва ташкилотлардан курьерлик хизмати ёки идоралараро электрон тизим орқали оладилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 758-модда