язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2018 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда бино ва иншоотлар ҳақида маълумотлар олишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 14.09.2018 й. 733-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 сентябрдаги

733-сон қарорига

3-ИЛОВА



Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш

шартномасини нотариал тасдиқлашда бино

ва иншоотлар ҳақида маълумотлар олишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан "ягона дарча" тамойили бўйича кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси нотариал тасдиқлашда бино ва иншоотлар ҳақидаги маълумотларни (бино ва иншоатларнинг тегишлилиги ва таркиби, кадастр рақами ва умумий (яшаш) майдони ҳажми, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги) (кейинги ўринларда бино ва иншоат ҳақида маълумот деб аталади) олишда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туманлардаги (шаҳарлардаги) филиаллари (кейинги ўринларда ер тузиш ва кадастр органлари деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.


2. Давлат нотариал идораларининг (кейинги ўринларда ДНИ деб аталади) ер тузиш ва кадастр органлари билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида амалга оширилади.


3. Бино ва иншоот ҳақидаги маълумотларни олиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. БИНО ВА ИНШООТЛАР ҲАҚИДА

МАЪЛУМОТ ОЛИШДА ДНИ ВА ЕР ТУЗИШ

ВА КАДАСТР ОРГАНЛАРИНИНГ ЎЗАРО

ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШИ ТАРТИБИ


4. Бино ва иншоат мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакил кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун ДНИга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.

Бунда нотариус бино ва иншоот ҳақидаги маълумотни курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида мустақил олади.


5. Нотариуслар бино ва иншоот ҳақидаги маълумотни олиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ турар жой жойлашган ҳудуддаги ер тузиш ва кадастр органига курьерлик хизмати орқали ёзма ёки идоралараро электрон тизим орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.


6. Сўровномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

сўров йўллаётган ДНИнинг номи;

сўров йўллаётган ДНИнинг манзили (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса);

сўровнома йўлланган сана ва қайд рақами;

сўров йўлланаётган ер тузиш ва кадастр органи номи;

бино ва иншоот кадастр йиғма жилди маълумотлари (бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами ёки кадастр рақами);

сўровнома йўлланган ДНИ нотариусининг Ф.И.О.;

сўровнома йўллаган ДНИ нотариусининг имзоси ва муҳри (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса).


7. Сўровнома электрон тарзда расмийлаштирилганда идоралараро электрон тизим орқали реал вақт режимида жўнатилади.


8. Сўровномада маълумотлар тўлиқ бўлмаган тақдирда ер тузиш ва кадастр органи маълумотномани беришни рад этади.

Бошқа асосларга кўра бино ва иншоот ҳақида маълумот беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.


9. Нотариуснинг сўровномасига ер тузиш ва кадастр органлари ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда, агар сўровнома:

курьерлик хизмати орқали юборилса - бир соат ичида ёзма ёки электрон шаклда;

идоралараро электрон тизим орқали юборилганда - зудлик билан реал вақт режимида электрон шаклда жавоб бериши шарт.


10. Бино ва иншоот ҳақида маълумотлар ер тузиш ва кадастр органлари томонидан бепул берилади.


11. Нотариус сўровномасига асосан бериладиган маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

ер тузиш ва кадастр органининг номи;

ер тузиш ва кадастр органининг манзили (агар жавоб ёзма шаклда бўлса);

маълумотнома тузилган сана ва қайд рақами;

маълумотнома юборилаётган ДНИ;

бино ва иншоат мулкдори ҳақидаги маълумотлар (агар мулкдор жисмоний шахс бўлса, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси, рақами, СТИР, юридик шахс бўлса, унинг номи ва СТИР);

бино ва иншоот кадастр йиғма жилди маълумотлари (бино ва иншоат таркиби, жойлашган манзили, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами, кадастр рақами, умумий (яшаш) майдони ҳажми, бино ёки иншоот инвентар баҳоси);

кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот;

ер тузиш ва кадастр органи ходимининг лавозими ва Ф.И.О.;

имзо ва муҳр (агар жавоб ёзма шаклда бўлса).



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Ишончсиз ва бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.


13. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш

шартномасини нотариал тасдиқлашда бино

ва иншоотлар ҳақида маълумотларни олиш

СХЕМАСИ

          

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Жисмоний ёки

юридик шахс

1. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш ҳақида ДНИга мурожаат қилиш.


2. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш.

1. Ўз хоҳишига кўра.



2. Мурожаат қилганда.

2-босқич

ДНИ

нотариуси

Бино ва иншоат жойлашган ҳудуддаги ер тузиш ва кадастр органига курьерлик хизмати ёки идоралараро электрон тизим орқали бино ва иншоатлар ҳақидаги маълумотларни сўраб сўровнома юбориш.

Ҳужжатлар тақдим

этилганда 15 дақиқа ичида.

3-босқич

Ер тузиш ва кадастр органи

ДНИ нотариуси сўровига асосан бино ва иншоатларнинг тегишлилиги ва таркиби, кадастр рақами ва умумий (яшаш) майдони ҳажми, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотни тақдим этиш.

Агар сўровнома:

курьерлик хизмати орқали

юборилса - бир соат ичида;

идоралараро электрон тизим

орқали юборилса - зудлик

билан реал вақт режимида.

4-босқич

ДНИ

нотариуси

Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш.

Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда 30 дақиқа ичида.





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини

нотариал тасдиқлашда бино ва иншоот ҳақидаги

маълумотларни олиш учун сўровнома

ШАКЛИ

     

ДНИнинг номи ва манзили

  

сана

қайд рақами

  

ер тузиш ва кадастр органи номи

Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш

шартномасини нотариал тасдиқлашда бино

ва иншоот ҳақидаги маълумотларни олиш учун

СЎРОВНОМА

   

Бино ва иншоот тўғрисидаги маълумотлар

1. Бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами:


2. Кадастр рақами:


  

  




ДНИ нотариуси Ф.И.О.

имзо ва муҳр (сўровнома

ёзма шаклда бўлса)






Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Бино ва иншоотлар ҳақида маълумот

ШАКЛИ

   

ер тузиш ва кадастр органи номи


  

сана

қайд рақами

  

ДНИнинг номи ва манзили

Бино ва иншоотлар ҳақида

МАЪЛУМОТ

Бино ва иншоот мулкдори - жисмоний

шахс тўғрисидаги маълумотлар

1. Фамилияси, исми, отасининг исми:


2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти:


3. Доимий яшаш манзили:


4. СТИР:


Бино ва иншоот мулкдори - юридик шахс

тўғрисидаги маълумотлар

1. Номи


2. СТИР:


Бино ва иншоот тўғрисидаги маълумотлар

1. Бино ва иншоот жойлашган манзил:


2. Бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами:


3. Кадастр рақами:


4. Бино ва иншоот таркиби:


5. Умумий майдони ҳажми:


6. Яшаш майдони ҳажми:


7. Бино ва иншоот инвентар баҳоси


8. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги:







ер тузиш ва кадастр органи мансабдор шахси лавозими, Ф.И.О.

имзо ва муҳр (сўровнома

ёзма шаклда бўлса)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 758-модда