ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 14.09.2018 й. 733-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 сентябрдаги

733-сон қарорига

4-ИЛОВА



Хусусийлаштирилган турар жойни

бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал

тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган

шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан "ягона дарча" тамойили бўйича хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотлар олишда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари (Тошкент шаҳрида - "Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази" давлат унитар корхонаси) (кейинги ўринларда - ваколатли орган) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

2. Нотариусларнинг ваколатли органлари билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

3. Хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотларни олиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ХУСУСИЙЛАШТИРИШГА РОЗИЛИК

БЕРГАН ШАХСЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ ОЛИШДА

НОТАРИУСЛАР ВА ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРНИНГ

ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШИ ТАРТИБИ

4. Хусусийлаштирилган турар жой мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакили кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун нотариусга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.

Бунда нотариус хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотни курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида мустақил олади.


5. Нотариуслар хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотни олиш учун ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ турар жой жойлашган ҳудуддаги ваколатли органига курьерлик хизмати орқали ёзма шаклда ёки идоралараро электрон тизим орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.

6. Сўровномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

сўров йўллаётган нотариал идоранинг номи;

сўров йўллаётган нотариал идоранинг манзили (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса);

сўровнома йўлланган сана ва қайд рақами;

сўров йўлланаётган ваколатли орган номи;

хусусийлаштирилган турар жой мулкдори ҳақидаги маълумотлар (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти, доимий яшаш манзили, СТИР);

хусусийлаштирилган турар жой кадастр рақами;

сўровнома йўллаётган нотариал идора нотариусининг Ф.И.О.;

сўровнома йўллаётган нотариал идора нотариусининг имзоси ва муҳри (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса).

7. Сўровнома электрон тарзда расмийлаштирилганда идоралараро электрон тизим орқали реал вақт режимида жўнатилади.


8. Сўровномада маълумотлар тўлиқ бўлмаган тақдирда ваколатли орган маълумотномани беришни рад этади.

9. Нотариуснинг сўровномасига ваколатли органлар ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда, агар сўровнома:

курьерлик хизмати орқали юборилса - бир соат ичида ёзма ёки электрон шаклда;

идоралараро электрон тизим орқали юборилса - зудлик билан реал вақт режимида электрон шаклда жавоб бериши шарт.


10. Хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотлар ваколатли органлар томонидан бепул берилади.

11. Нотариус сўровномасига асосан бериладиган маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

ваколатли органнинг номи;

ваколатли органнинг манзили (агар жавоб ёзма шаклда бўлса);

маълумотнома тузилган сана ва қайд рақами;

маълумотнома юборилаётган нотариал идора;

хусусийлаштирилган турар жой мулкдори ҳақидаги маълумотлари (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти, СТИР);

хусусийлаштирилган турар жой ҳақидаги маълумотлар (турар жой жойлашган манзил, шунингдек, турар жойга мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжат тури, санаси ва рақами);

хусусийлаштирилган турар жойни хусусийлаштиришда иштирок этган шахслар ҳақидаги маълумот (фамилияси, исми (мавжуд бўлса), отасининг исми (мавжуд бўлса) ва туғилган йили (мавжуд бўлса);

ваколатли органи ходимининг лавозими ва Ф.И.О.;

имзо ва муҳр (агар жавоб ёзма шаклда бўлса).



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


12. Ишончсиз ва бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.


13. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа

шахсга ўтказиш шартномасини нотариал

тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик

берган шахслар ҳақида маълумотлар олиш

СХЕМАСИ

         

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Жисмоний шахс

1. Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш ҳақида нотариусга мурожаат қилиш


2. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш.

1. Ўз хоҳишига кўра.




2. Мурожаат қилганда.

2-босқич

Нотариус

Хусусийлаштирилган турар жой жойлашган ҳудуддаги ваколатли органга курьерлик хизмати ёки идоралараро электрон тизим орқали хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотларни сўраб сўровнома юбориш.

Ҳужжатлар тақдим

этилганда 15 дақиқа ичида.

3-босқич

Ваколатли орган

Нотариус сўровига асосан хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотни тақдим этиш.

Агар сўровнома:

курьерлик хизмати орқали

юборилса - бир соат ичида;

идоралараро электрон тизим

орқали юборилса - зудлик

билан реал вақт режимида.

4-босқич

Нотариус

Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш.

Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда 30 дақиқа ичида.





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа

шахсга ўтказиш шартномасини нотариал

тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик

берган шахслар ҳақидаги маълумотларни

олиш учун сўровнома

ШАКЛИ

     

нотариал идоранинг номи ва манзили

  

сана

қайд рақами

  

Ваколатли орган номи



Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга

ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда

хусусийлаштиришга розилик берган  шахслар

ҳақида маълумотларни олиш учун

СЎРОВНОМА

      

Хусусийлаштирилган турар жой мулкдори -

жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар

1. Фамилияси, исми, отасининг исми:


2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти:


3. Доимий яшаш манзили:


4. СТИР:


Хусусийлаштирилган турар жой тўғрисидаги маълумотлар

1. Турар жой жойлашган манзил:


2. Хусусийлаштирилган турар жой кадастр рақами:





нотариус Ф.И.О.

имзо ва муҳр (сўровнома ёзма шаклда бўлса)






Маъмурий регламенга

3-ИЛОВА



Хусусийлаштиришга розилик берган

шахслар ҳақида маълумот

ШАКЛИ

   

Ваколатли орган номи

  

сана

қайд рақами

  

нотариал идоранинг номи ва манзили

Хусусийлаштиришга розилик

берган шахслар ҳақида

МАЪЛУМОТ


Хусусийлаштирилган турар жой мулкдори -

жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар

1. Фамилияси, исми, отасининг исми:


2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти:


3. Доимий яшаш манзили:


4. СТИР:


Хусусийлаштирилган турар жой тўғрисидаги маълумотлар

1. Турар жой жойлашган манзил:


2. Турар жойга мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжат тури, санаси ва рақами:


Хусусийлаштиришда иштирок этган шахслар ҳақидаги маълумот

Фамилияси, исми, отасининг исми

Жисмоний шахснинг фамилияси, исми (мавжуд бўлса), отасининг исми (мавжуд бўлса) ва туғилган йили (мавжуд бўлса)

1.


2.




Ваколатли орган мансабдор шахси лавозими, Ф.И.О.

имзо ва муҳр (сўровнома

ёзма шаклда бўлса)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 сентябрь, 37-сон, 758-модда










































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск