ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2018 й. 741-сон "Тадбиркорлик субъектларини Андижон вилоятининг кичик саноат зоналарига жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2018 й.

N 741



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ КИЧИК САНОАТ

ЗОНАЛАРИГА ЖАЛБ ЭТИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Андижон вилоятида кичик ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини изчил амалга ошириш доирасида, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида 6 та кичик саноат зоналари (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) фаолият кўрсатмоқда.


2. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Андижон вилоятида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида иловага* мувофиқ рўйхат бўйича қўшимча равишда КСЗлар ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

КСЗлар ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддат билан узоқ муддатли ижарага, кейинчалик уларга, бизнес-режаларни бажарилган, иш ўринлари ташкил этилган ва сақлаб қолинган, барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланган тақдирда мулк ҳуқуқи берилади;

КСЗлар ҳудудидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун у ижарага берилган даврда, ижарага олинган майдонда амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, ошиб борадиган коэффициентларни қўлламасдан ижара тўловининг минимал ставкалари белгиланади;

КСЗ ҳудудида ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорига мувофиқ ажратилади.

4. Андижон вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Андижон вилоятидаги КСЗларни муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмалари, шу жумладан, маҳаллий бюджет ва лойиҳа ташаббускорлари маблағлари ҳисобига электр энергияси билан таъминлаш бўйича, молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда таклиф киритсин.


5. Андижон вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда тижорат банклари билан биргаликда белгиланган тартибда қуйидагиларни таъминласин:

икки ой муддатда - 2018-2019 йилларда Андижон вилояти ҳудудида фаолият кўрсатаётган ва янгидан ташкил этилаётган КСЗларда умумий қиймати 300 млрд сўм бўлган, импортнинг ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини чиқарадиган ишлаб чиқаришларни ташкил этиш юзасидан аниқ тадбирлар - "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш, бунда Андижон вилояти иқтисодиёти эҳтиёжларини, шунингдек, мавжуд минерал-хомашё, қишлоқ хўжалиги ресурслари ва инфратузилмаларни ҳисобга олиш;

Андижон вилоятидаги КСЗлар ҳудудларида ўзлаштиришга тавсия этилаётган импортнинг ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларни тадбиркорлик субъектларига етказиш;

КСЗлар ҳудудларида лойиҳаларни амалга оширишга тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишларни амалга ошириш, шунингдек, Андижон вилоятидаги КСЗлар ҳудудларида ишлаб чиқаришларни жойлаштиришга инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ўз вақтида кўриш чиқиш;

Андижон вилоятидаги КСЗлар ҳудудларида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш.


6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда иловада* кўрсатилган КСЗлар чегараларини аниқлаштирсинлар.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Андижон вилоятида жойлашган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 4 августдаги 588-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 811-модда) 2-илованинг 3, 4-позициялари ва уларга иқтибослар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Б.А. Хўжаев ва Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 сентябрь


















































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск