ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солиш ва унинг соддалаштирилган тартиби / Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ /Молия вазирлигининг 127-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2018-71-сон "Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 10.09.2018 й. Қарори (АВ томонидан 21.09.2018 й. 2463-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.09.2018 й.
N 2463-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 10.09.2018 й. N 127 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 10.09.2018 й. N 2018-71 |
ҚАРОРИ
"Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик
фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан
қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор,
шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини
йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 26 апрелдаги 41, 2013-24-сон "Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2463, 2013 йил 31 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 22-сон‚ 299-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 7 мартдаги 53, 2018-25-сон "Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатьий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2463-1, 2018 йил 12 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 11-сон, 209-модда).
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири
|
Д. Кучкаров |
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
Б. Мусаев |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 22 сентябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 24 сентябрь, 38-сон, 772-модда