ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар, шунингдек, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.09.2018 й. 747-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 20 сентябрдаги

747-сон қарорига

ИЛОВА



Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт

воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар, шунингдек,

видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда

мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик

ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш,

кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни

рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар, шунингдек, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар (кейинги ўринларда - видеотехника воситалари деб аталади) орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши (кейинги ўринларда ҳуқуқбузарлик деб аталади) ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом қоидалари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-127, 128-2, 128-3, 131, 135, 135-1, 136, 138-141, 176-3, 194-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ ВИДЕОТЕХНИКА

ВОСИТАЛАРИ ОРҚАЛИ ҚАЙД ЭТИШ

3. Жисмоний ва юридик шахслар видеотехника воситалари орқали йўл ҳаракати иштирокчилари (йўловчи ва пиёдалар бундан мустасно) томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини қайд этиши ҳамда уч иш куни ичида марказлаштирилган тизим (ejarima.uz веб-сайти) орқали ички ишлар органларига кўриб чиқиш учун юбориши мумкин.

4. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати тўғрисидаги видеоёзувда қуйидагилар аниқ акс эттирилиши лозим:

содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати;

транспорт воситасининг русуми ва давлат рақами белгиси;

ҳуқуқбузарлик содир этилган сана ва вақт.


5. Ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган видеоёзувларга ҳар қандай тарзда ўзгартиришлар киритиш тақиқланади. Ўзгартириш киритилган видеоёзувлар кўриб чиқилмайди ҳажмини қисқартириш мақсадида видеоёзувнинг бевосита ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган қисмини кесиб олиш бундан мустасно (қоида тариқасида, видеоёзувнинг давомийлиги 120 секунддан ошмаслиги лозим).


6. Ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган видеоёзувларни марказлаштирилган тизимга юборишда қуйидагилар тўлиқ кўрсатилиши лозим:

фуқаронинг исми, фамилияси, отасининг исми, доимий яшаш манзили, юридик шахснинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисобрақами (видеоёзув юридик шахс вакили номидан тўлдирилганда);

уяли телефон рақами ёки банк пластик картаси рақами ва электрон манзили;

ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, сана ва вақт.



3-БОБ. ВИДЕОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ ОРҚАЛИ ҚАЙД

ЭТИЛГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

7. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

8. Марказлаштирилган тизимга келиб тушган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилган видеоёзувлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маъмурий амалиёт инспектори томонидан уч иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.


9. Қуйидаги ҳолларда видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувлар асосида маъмурий иш юритилмайди:

видеоёзувлар мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаганда ёки сифатсиз бўлганда;

видеоёзувлар марказлаштирилган тизимга мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган талабларга риоя этмаган ҳолда юкланганда;

видеоёзувларга ўзгартиришлар киритилган бўлса, мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

видеоёзувда қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича қарор қабул қилинган ёки маъмурий иш юритилаётган тақдирда.


10. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан уни юборган шахсга ўн беш кун муддат ичида электрон тарзда жавоб юборилади.


4-БОБ. ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ҲОЛАТЛАРИ ҚАЙД

ЭТИЛГАН ВИДЕОЁЗУВЛАРНИ ЮБОРГАН

ШАХСЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ


11. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс эттирилган видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардиясининг хизмат автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно.

Ҳуқуқбузарлик бўйича суд томонидан маъмурий жарима билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чораси қўлланган ҳолларда видеоёзувни юборган шахс Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 8 январдаги 15-сон қарорига мувофиқ рағбатлантирилиши мумкин.


12. Ҳуқуқбузарлик холатлари акс этирилган видеоёзувларни юборган фуқаролар уяли телефон рақамини ёки банк пластик картаси рақамини юридик шахслар эса банк ҳисобрақамини кўрсатиш орқали рағбатлантириш пули қандай усулда қабул қилиб олинишини кўрсатиб ўтади.


13. Рағбатлантириш ҳуқуқбузардан жарима ундирилгандан сўнг фуқаронинг уяли телефон рақами ҳисобига ёки банк пластик картасига, юридик шахснинг эса банк ҳисоб рақамига Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармасига ўтказилган маблағлар ҳисобидан автоматик тарзда пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.


15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Видеорегистраторлар, шунингдек, видеокузатув

ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль

қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари

тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш

ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш

СХЕМАСИ

Босқич

Субъект

Тадбир

Муддат

1-босқич

Жисмоний ва юридик шахс

1. Видеотехника воситалари орқали ҳуқуқбузарликни қайд этиш.

2. Видеоёзувни марказлаштирилган тизим (jarima.uz веб-сайти)га жойлаштириш.

Ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдан бошлаб уч иш куни ичида

2-босқич

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари

1. Видеоёзувни марказлаштирилган тизимдан қабул қилиб олиш.


2. Видеоёзув асосида маъмурий  ишни кўриб чиқиб, қабул қилиш ёки рад этиш.

Уч иш куни ичида

3-босқич

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маъмурий амалиёт инспектори

Ҳуқуқбузарга нисбатан жаримага тортиш тўғрисидаги қарорни электрон тарзда расмийлаштириш.

Онлайн режимида

4-босқич

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маъмурий амалиёт инспектори

Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижаси юзасидан видеоёзувни юборган шахсга электрон тарзда жавоб юбориш.

Ўн беш иш куни ичида

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Видеоёзувни юборган шахсга энг кам ойлик иш ҳақининг беш фоизи миқдоридаги пул мукофоти ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан фуқаронинг уяли телефон рақами ҳисобига ёки банк пластик картасига, юридик шахснинг эса банк ҳисобрақамига автоматик тарзда пул ўтказиш йўли билан тўлаш.

Биллинг тизими орқали онлайн режимда

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 24 сентябрь, 38-сон, 770-модда









































Время: 0.1389
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск